Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Каломни тўлиқ ўрганишни ва яхши тушунишни истаган одам унда ёзилган одатларни ва қадимги Худованд халқининг яшаш тарзи қандай бўлганини билишни исташи табиий. Аввалги суҳбатларимизни тинглаган бўлсангиз, мотамда йиғлаш, кул ва жулга ўраниш, ўпиб кўришиш каби одатлар ҳақида бўлишган эдик. Кейинги қизиқ одатлардан бири мойлаш одати. Муқаддас Каломда бир Шимўн деган фарзий Масиҳни уйига таклиф қилади, аммо бошини мойламайди. Исо Масиҳ бу ҳақида айтганида тушунмаганмиз, тўғрими. Бу уларнинг одатидир-да, деб қўя қолганмиз. Чиндан ҳам уйга келган меҳмонни хушбўй мой билан мойлаш уларнинг одатларидан бири бўлган. Буни қилмаган мезбон меҳмонга нисбатан қўпол ва ўта ҳурматсиз муносабатда бўлганини билдиради. Эсингиздами, Исо Масиҳ Шимўннинг уйига меҳмонга борган эди.
Narrator 2 Шимун Уни меҳмонга таклиф қилганига қарамай, Исо Масиҳни оёғини ювишга сув бермади, ўпиб кўришмади ва бошини мой билан мойламади. Бу Шимўннинг Масиҳга нисбатан ҳурматсизлик ва қўполлик қилганини билдиради. Аммо Масиҳ ундан ҳафа бўлмаган. Унинг уйига бораётганида шундай бўлиши мумкинлигини биларди. Турмуш қуриш одатлари, бу яна бир одатлардан бири. Бу одатнинг ғалати томонлари жуда кўп. Рут китобини ўқимаган имонли топилмаса керак. Биринча марта бу ҳикояни ўқиганимда Рутнинг қайнонаси Наиманинг Рутга айтган гапларидан ҳайратлантирган эди. “Орадан маълум вақт ўтгач, Рутга қайнанаси Наима шундай деди: — Қизим, бирортаси билан рўзғор қилсанг, ўзингга яхши бўлармиди. Мен сенга қайлиқ топиб беришим лозим. Ўша Бўаз бизнинг қариндошимиз, сен унинг чўрилари билан бирга бўлган эдинг–ку. Биласанми, бугун кечқурун у хирмонда арпасини совуради. Энди сен ювиниб–тараниб, чиройли кийимларингни кий, кейин хирмонга бор.
Narrator 1 Лекин Бўаз еб–ичиб бўлмагунча, унга кўринма. У ухлашга ётганда, ётган жойини билиб олгин–да, сўнг бориб оёқ томонини очиб, ўша ерда ёт. Нима қилишни унинг ўзи айтади”. Рут билан Боазнинг даврида хизматкорнинг хўжайини оёғи тагида кўндаланг ётиб, устини ўраб қўйишлари имконини олиш оддий ҳол эди. Ўша пайтда одамлар кундузи иш қилган кийимлари билан ухлашар эди, шунинг учун бу ерда ҳеч қандай ножўя иш ёки ҳаракат бўлмаган. Рут то Боаз уйғонгунича, Худонинг вақтини кутиб ётди. У уйғонганида Рут Боаздан уни ўзининг қаноти остига олишини сўради. Бу уларнинг тилида тахминан мана бундай жаранглар эди, “Мени устимга ҳам устки кийимингизни ёпинг”. Бу ўша аёлнинг бу эркакка турмушга чиқиш истаги борлигини билдирарди. Рут бева, Боаз эса унинг эрининг қариндоши эди. Боаз Рут нимани назарда тутаётганини биларди. Ибронийларнинг одатига кўра, агар бир аёлнинг эри ўлса, ўлган эркакнинг энг яқин қариндоши бу бевага уйланиши керак эди.
Narrator 2 Боаз эса ақлли одам сифатида Рутнинг раҳматли эрини яқин қариндошларининг ҳаммасини тўплаб, Рутга уйланиш истаги бор йўқлигини сўради. Улар рад этишди. Бу китобда ёзилишича, Боаз Рутнинг олийжаноб аёл эканлигини тан олган. Боаз чиндан ҳам ўз одатларини яхши тушунадиган, ҳурмат қиладиган ва чин дилдан Рутга ёрдам беришни истайдиган одам бўлган. У Рутдан кўра анча ёши каттароқ одам бўлган. Чунки у Рутга шундай дейди, “Сени Худо ёрлақасин, қизим. Оилангга сенинг бу сафарги қилган садоқатинг олдингисидан ҳам аълодир. Сен камбағал ёки бойвачча йигитларнинг ортидан чопмадинг.” Рут китобининг кейинги бобларини кўрсак, Боазнинг қанчалик ақли расо ва ҳурматли зот бўлганини кўришимиз мумкин. Худо шоҳ Довуднинг бобо бувиси бўлиши учун шу икки ажойиб одамдан фойдаланди.