Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун қайси компанияда ишламанг, ҳодимлар ўзларига яхши ишлаш шароитлари яратилиши кераклиги ҳақида сўзлашишади. Ҳодимлар қилган ишларига яраша тақдирланишни, оғир меҳнатларини бонуслар билан озгина бўлса ҳам енгиллаштиришлари ҳақида орзу қилишади. Аммо қарангки, шундай компаниялар бор экан. Бутун дунёдаги ишчилар Apple ходимлари эга бўлган имтиёзларга ҳасад қилишади. Ҳеч кимга сир эмаски, улкан IT-компаниялар ходимларини қўллаб-қувватлаш учун турли-туман қизиқарли дастурларни амалга оширадилар. Дастурчи ва мутахассисларни руҳлантириш, уларни олға бошлаш учун бепул тиббий даволанишдан тортиб, текин тушликкача берилади. Натижада, иш самарадорлиги ошиб, ишда экологик мусаффо иқлим юзага келади. Business Insider нашри бу борада Apple компаниясининг тажрибасини ўрганди.
Narrator 2 Glassdoor деб ном олган ресурсда халқаро компания ва муассасаларнинг ходимларини руҳлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаракатлари асосида рейтинг тузилади. Apple’нинг ишлари бу сайтда 5 юлдуздан 4,5 юлдузга баҳоланган. Apple бепул спорт зал машғулотларидан бошлаб, таниқли юлдузлар иштирокида шоулар ҳам ташкил қилади. Glassdoor’да ёзилишича, Apple ходимларига ҳар йили iPod мусиқий плеери, компьютер ҳамда iPad планшетини харид қилиш учун 25 фоизлик чегирма берилади. Ҳар уч йилда ходимларга iPad ёки Mac компьютерларидан сотиб олишлари учун 250 ва 500 долларлик чегирма берилади. Бундан ташқари, Apple ходимлари дастурий таъминотларни 50 фоизлик чегирма билан харид қиладилар. Apple нафақат ходимлари учун, балки уларнинг оилалари учун ҳам қайғуради ва у ёки бу маҳсулотларга ҳам шундай чегирмаларни жорий қилган.
Narrator 1 Компания оилани ҳам қадрлашга ўргатади. Гарчи, янги «самовий» корпусда Apple болалар боғчасини қурмаган бўлса ҳам, компания бўлажак оналарга фарзанд кўриш олдидан 4 ҳафталик, шу билан бирга пуллик таътил беради. Фарзанд кўрган оналар эса 14 ҳафта давомида таътил ва шу давр учун маошни тўлиқ олишлари мумкин. Шу билан бирга, оила қурган ходимларга ҳам олти ойлик тўловли таътил ҳам беради. Ҳатто оталар ҳам фарзанд кўргач, таътил олишлари мумкин. Бунинг учун пул ҳам тўланади. Келажак тўғрисида қайғуриш ҳам бу компаниянинг зиммасида. Apple ёш ходимларини оилада масъулиятли бўлишга ўргатади. Бу ерда ишлайдиган аксарият 20 ёшли қизлар учун махсус турмуш қуриш ҳамда оналик сирларини ўргатувчи курслар ташкил қилинади. Уларга энг таниқли руҳшунос ва педагоглар жалб қилинади. Компания қизлар ўртасида кеч турмуш қуришнинг олдини олиш бўйича ҳам тарғибот ишларини олиб боради.
Narrator 2 Қолаверса, компания инсон уруғини келажакка сақлаб қўядиган фирмалар билан ҳам шартнома тузган. Унга кўра кеч турмуш қуриш ёки фарзанд кўриш истагидаги ходимлар соғлом уруғларини ана шу фирмаларда бепул сақлашлари мумкин. Бу хизмат АҚШ да 10 000 доллар туради. Apple – узоқ ва оғир меҳнат билан банд одамлар ўлкаси, деб ёзади Glassdoor сайти фойдаланувчиларидан бири. Шунинг учун, Apple одамлар учун маданий-кўнгилочар дастурлар ташкил қилади. Айниқса, Стиви Уандер, Дэми Ловато, OneRepublic каби таниқли мусиқачи ва гуруҳлар мунтазам унинг хизматида. Apple’нинг Нью-Йоркда жойлашган офисларидан бирида хизмат қилувчи ходимнинг ёзишича, компания ходимларига спорт билан шуғулланишлари учун 300 доллар турадиган йиллик сертификат беради. Компания эндигина ишга кирган ва аввалига руҳан-жисмонан чарчаб қоладиган ходимлар учун ҳам 12 кунлик таътил жорий қилган.