3:19

Муқаддас Руҳнинг бошқаруви 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Худованд Ўз фарзандларини жуда яхши билади. У уларнинг ҳаётини бошидан охиригача яхши билади. Бизнинг ҳаётимизни олдимиздаги нарсаларни биздан кўп ва биздан яхши биладиган Худодан бошқа кимса йўқ.Шундай экан, ҳаётимизда қандайдир қарор қиладиган бўлсак, Унинг бошқарувига таяниш энг ақлли иш бўлади. Хўш, қандай қилиб Худонинг бошқарувини биламан? Худо аввалгидек бизга ҳам тушлар ва ваҳийлар орқали гапирса экан, дейсиз. Аммо бундай деб сўраманг. Худодан туш ёки ваҳий орқали гапиришини сўраманг. Сиз Унга нима қилишини буюролмайсиз. Бу ташаббус Худонинг Ўзидан чиқиши керак. Агар Худо истасагина сизга шундай йўл билан гапириши мумкин, бошқа ҳолатларда эса Худованд бизга берган Муқаддас Руҳ бор. У бизни бошқаради, бизга Худонинг иродасини кўрсатади ва Каломларини ёдимизга солади.

Narrator 2 Бу суҳбатлашиш одатини ўзлаштириш учун очиқ ва тоза юрак ҳамда вақт керак. Худодан жавоб эшитишни истаган одам, юрагида ўз истагини қондириш ҳақида ўйламаслиги керак. У нейтрал ҳолда бўлиши керак. Шунда Муқаддас Руҳнинг оҳиста аммо аниқ гапирганини сезасиз. Менда шундай бўлган. Ҳаётимнинг бир қисмида, қийинчиликлар билан жуда ташвишли ҳаёт кечирардим. Ичимда Худо билан курашардим. Худонинг менга бераётган воқеаларидан хафа эдим, шунда бир марта аммо аниқ қилиб “Тўхта, билингки, Мен Худоман”, деди. Шундан кейин юрагим худди тўфондан кейинги денгиздек тинчиди қолди. Худонинг шу гапидан кейин, ҳаётимга бошқача қарай бошладим. Сизда ҳам шундай бўлганига ишонаман. Худонинг бошқарувини истасак, бор йўғи Унинг олдига келиб, Ундан сўрашимиз керак. Бизни Ўзига бўйсунишимизни истайдиган Худо, бизга ваъдалар беради.

Narrator 1 Кейин эса шу ваъдалари билан бошқарадиган Бош Қўмондон олдига келиб, шундай деймиз… Худованд Сен энг яхшисини бергин. У бизга айнан нима қилиш кераклигини айтади. Қарор қандай бўлмасин, Худованд Исо Масиҳнинг издошлари, Унинг фарзандлари бўлган ҳар биримизга қарор қилишда айнан нима қилишни кўрсатишга ваъда берган. Шунинг учун ҳар бир вазиятни дадил қарши олишимиз керак. Менинг Самовий Отам мени нима қилишим кераклигини билади. У аллақачон буни қилишимга йўл ҳозирлаб қўйган ва агар шуни тушунсам У менинг ҳолатимда ишлайди. Бизда нафақат Худованднинг ваъдалари бор, балки бошқарувчиси ҳам бор. Айнан нима қилиш кераклигини кўрсатиб турадиган бошқарувчимиз ҳам бор. Бу бошқарувчи Муқаддас Руҳ. У ҳар биримизнинг ичимизда яшайди ҳаётимиз давомида бизни бошқаради.

Narrator 2 Эски Аҳд ва Янги Аҳд давридаги бир қанча одамларни Худованд бошқарган. Бу бошқарув баъзида ваҳий орқали бўлган. Баъзи ҳолларда Худованд уларнинг руҳига гапирган, баъзида тушлар орқали гапирган. “Худо ҳали ҳам тушлар орқали гапирадими?” Кўп ҳолларда бундай бўлмайди. Кўпинча, кўрган тушингиз ҳақида ўйласангиз, “Бу нима ҳақида эди?”, деб ўйлайсиз. Ҳеч қандай маъно йўқ. Агар Худо сизга бир хил тушни қайтиб-қайтиб кўрсатаверса, унда Худо сизга муҳим бир ҳақиқатни айтмоқчи. Юсуф туш кўрганми? Ҳа. Дониёр пайғамбар туш кўрганми? Ҳа. Муқаддас Каломда Худованд тушлар орқали қандай гапирганини кўрасиз. Аммо бу Худодан тушлар кўрсатишни сўрашимиз керак дегани эмас. Бундай қилиш бемаъни бўларди. Худо тушлар орқали гапиришни Ўзи истамагунча, Ундан бу ҳақида сўролмайсиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top