3:50

Тузоқлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун бизнинг тўғри қарор қилишимизга ҳалал берадиган тузоқлар ҳақида гаплашишга қарор қилдик. Худованд бизга тўғри қарор чиқаришимизга ёрдам берадиган пайтда бизни тузоқлар кутиб туради. Улар бир нечта. Диққат қилсангиз, уларнинг қандай тузоқлар эканлигини билиб оласиз. Шундай чуқурлардан бири бу бизнинг танавий истакларимиздир. Бу бутунлай ёмон дегани эмас, аммо баъзида биз шу истакларимизни қодиришни шу қадар истаймизки, ўзимизни алдаймиз. Бу Худонинг иродаси бўлмаса ҳам, бу Унинг иродаси деймиз. Ёки бу сиз жуда истаган аммо нотўғри бўлмаган нарса бўлиши ҳам мумкин. Бу нотўғри эмас, аммо бунинг вақти эмас. Агар бу Худованд сиздан истаган нарса бўлса-ю, аммо вақти бўлмаса, демак шуни ҳозир қилиш ҳам нотўғри қарор ҳисобланади. Мақсад тўғри бўлиши мумкин, У сиздан истаган ва бунга рози бўлган иш ҳам бўлиши мумкин, аммо бунинг вақти эмас.

Narrator 2 Агар вақти бўлмаса, буни қилиш нотўғри қарор ҳисобланади. Тузоқ бу худди бирорта журнални ёки катологни ўқишга ўхшайди. Сиз журналдаги бирор бир нарсани кўриб, ўшани олишни истайсиз. Кейинги куни ҳам яна вароқлайсиз, яна вароқлайсиз ва охири бу сизнинг ўй-фикрингизни эгаллаб олади. Сиз ўша нарса ҳақида ўйлайсиз, ўшанга эришишни истайсиз, тушунишга ҳаракат қиласиз ва бироз вақт ўтгач, Бу Худонинг иродаси бўлса керак, дейсиз. Эй, Худо, бу ҳеч ҳаёлимдан кетмаяпти, бу Сенинг ироданг бўлса керак. Йўқ, бу сиз ўйлаганингиздек эмас. Биз бу нарсани кузатиб, Худодан сўрашимиз керак. Биринчидан, Ота бу нарса менинг ҳаётим учун тузган режангга тўғри келадими? Сизнинг табиатингиз, Нега тўғри келмасин, албатта тўғри келади, дейди. Тўғри вақтими ҳозир? Агар бирор нима қилишингизнинг вақти тўғри бўлмаса, демак айни дамда бу Унинг иродасига тўғри келмайди.

Narrator 1 Ёки, шундай қарор қиласизки, кейин шубҳасиз бу ишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ, дейсиз. Сиз айтганингиз ҳам тўғри бўлиши мумкин. Тўғри кўринадиган жуда кўп сабабларни тахлаб ташлайсиз. Шунинг учун бу тўғри бўлиши керак. Аммо бу Худо сиздан истаган нарса бўлмаслиги мумкин. Худода сиз ўйлаганингиздан ҳам яхшироқ нарса бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам сиз ва мен тўғри қарор қилишимиз керак. Ҳаётингизда Худо сиз учун тайёрлаган энг яхши нарсани олишнинг ягона йўли бу илоҳий қарорлар қилишдир. Илоҳий қарорларни эса Унга қулоқ солиб, Унинг бошқарувига эргашсаккина қила оламиз. Энг яхшисини истайсизми? У сизни бунга бошқаради. Аммо бунинг учун сиз қулоқ солишингиз керак. Агар истакларимиз танавий бўлса, эҳтиёт бўлишимиз ва бу энг аввало Худонинг Каломига тўғри келадими йўқми, деб кўришимиз керак. Каломдаги ҳамма нарса ҳам бу истагингизни таъқиқламаслиги мумкин.

Narrator 2 Вақти ҳам тўғри келди, дейлик, аммо биз жуда — жуда истаган ва бутун ўй-фикрларимизни эгаллаб олган нарсани бажаришга эҳтиёт бўлишимиз керак. Эҳтиёт бўлинг, сиз ўйлаган нарса Худонинг иродасига ва вақтига мос келиши керак. Иккинчи тузоқ ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Бу маслаҳатга қулоқ тутиш. Сизга маслаҳат ҳақида бир нарсани айтиб берай. Ҳаммамизнинг дўстимиз бор, аммо улар софдил ва сизга ҳақиқий дўст бўлмаса, сизни оғир аҳволга солиб қўяди. Дўстлар билан ҳар доим ҳақиқатни айтишга келишиб олинг. Мен учун эса ҳақиқат бу, сен Худо ўргатганлари асосида доно фикр деб ишониб айтган нарсангга ишонаман. Менга ўзингнинг фикрингни берма. Мана бунга қулоқ солинг. Сенингча нима қилишим керак? Бу савол тўғри савол эмас. Ҳозирги вазиятимда Худонинг Каломга кўра нима қилишим керак? Мана бу тўғри савол бўлади. Агар кимдир Худонинг Каломига қарамаса, тўғри таҳлил қилмаса сизга Худонинг фикрини тўғри етказиб беролмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top