3:04

Безовталик

MP3

Ассалому алайкум қадрдон опа-сингиллар. Аёл бахти тўкис бўлиши учун, унга фарзанд, оила, турмуш ўртоқ саломатлигидан ташқари, қалб ҳотиржамлиги керак. Қалб безовта бўлса, аёл азобда қолади. Аёл табиатан ҳис-туйғуга бой, кўп нарсаларни қалбига ҳис-туйғуси орқали оладиган зот. Шундай бўлса-да, биз аёлларга ҳаётда бўлаётган воқеаларни ақл-идрок билан таҳлил қилишни маслаҳат берамиз. Биз рўй берган ҳар қандай ҳолатга ақл-идрок билан аниқ баҳо бера олсак, ташвиш ва безовталикнинг сароб каби асоратидан халос бўламиз. Бунинг учун оёқларимизни заминда маҳкам тута билишимиз лозим. Хитойлик донишманд Лин Ютанем ўз китобидан шундай ёзади: «Энг оғир ҳолат билан келишилган, яъни рози бўлган тақдирдагина ҳақиқий қалб осойишталигига эришиш мумкин. »

Буни руҳиятшунослар тили билан айтганда, ўзимиздаги мавжуд куч-қувватни изтиробга хўрак-ем бўлишдан халос этган бўламиз. Ҳа, бу ерда гап ҳали биз учун жуда-жуда керак бўладиган куч-қувватни асраб қолиш ҳақида кетаяпти. Чиндан ҳам биз рўй берган оғир ҳолатни мардона кутиб олсак, ақл тарозусида «Бўлар иш бўлди» дея олсак, бошқа ҳеч нарса йўқотмаймиз. Худди шундай фикрга келсак, аввало, ўзимизни келажакдаги номаълум зарбалардан қутқариб қоламиз. Ҳаётимизда қандай қийинчилик рўй берган бўлмасин, уни ўнглаб бўлмаслигини чуқур ҳис этсангиз, бир лаҳзада вужудингиздаги асабий танглик ўрнини бўшашиш эгаллайди. Ўзингизда узоқ вақтлар сезмаган бир енгилликни туясиз. Шундагина ҳотиржам фикрлай оласиз. Ҳаётда бизни азобга қўядиган, қалбимиз ҳотиржамлигини ўғирлайдиган ҳолатлар жуда кўп бўлади. Аммо умрнинг қолганини асабийлашиш ва шикоят билан ўтказиш ақлдан эмас.

Безовталик пайдо бўлдими, энди у шунчаки ўтиб кетадиган «руҳий ҳорғинлик» эмас. соат сайин, сония сайин инсоннинг асаб тизимларини хавфли ёнғиндай қуршаб олувчи, азоб уқубатлари билан тинкани қуритувчи кўринмас ёвдир. Шундай пайтларда азобингиз ва муаммоларингизни Яратувчингиз олдига олиб боринг. Унинг олдида камтарлик билан юрагингизни бўшатинг. У ҳаётингизнинг ҳар қандай қисмида сиз билан бирга эканини унутманг. Унга ишонинг. Ундан мадад сўранг. Муаммоларингизни Унинг қўлига топширинг. Шунда қалб оғриғингиз енгиллашиб, ҳаётингиз ўзгара бошлайди. Худованд билан яқин бўлсангиз, воқеаларга Унинг назари билан қарашни ўрганасиз. Акси бўлса, бугун шифохонага соғлиғидан шикоят қилиб бораётган кишилар қаторида бўласиз. Чиндан ҳам унча-мунча касалликлар асабийлашиш оқибатида келиб чиқади.

Айниқса, аёлларда ҳазм қилиш аъзолари, ошқозонда, ошқозон яраси, юрак хасталиклари, уйқусизлик, бош оғриши, каби ҳасталиклар кўп учраб туради. Буларнинг ҳаммаси асабийлашиш оқибатида орттирилган касалликлардир. Киши ўзида қўрқувга сабаб бўлган омил-асосларни енгиб, бартараф қилмас экан, асло безовталик, кўнгил беҳаловатлиги йўқолмайди, оқибатда асабийлик қўзғолади. Демак бу билан турли ҳасталиклар эшиги қия очилади. Жозеф Монтэгю шундай деган: «Ошқозон яраси сиз еган таомлар туфайли эмас, аксинча сизни еяётган нарса – безовталик туфайли пайдо бўлади». Ҳаяжонланиш, қўрқув, Худо билан муносабат ҳақидаги маълумотлар фақат бизнинг www.najot.com сайтимизда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top