Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз бугун замоннинг энг жирканч қатламидан ёруғликка чиққан бир аёлнинг Худо билан учрашуви ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик. Гулсара (унинг исмини шундай деб атай қолайлик), ўша аёлга хушҳабар айтгани ҳақида шундай дейди. “Оиламиз ўшанда жуда қийин аҳволга тушиб қолган эди. Турмуш ўртоғим ишини йўқотган, фарзандларим ҳаммаси ёш, ундан ташқари мен ҳам ҳомиладор эдим. Турмуш ўртоғим ишини йўқотгач, мен хонадонларни йиғиштириб бир-икки сўм топиб оиламизнинг қорнини тўйдирардим. Бир сафар ҳеч қаердан иш чиқмади. Уйда ҳеч нарса йўқ. Болаларим оч. Кейин бир аёл истасангиз бир аёлнинг номерини бераман. У аёлнинг уйларини тозалаб, идишларини ювиб берсангиз, ҳар кунлик пулингизни беради, аммо у “ҳалигиндақа аёл”, деб қолди. Мен узоқ ўйлайдиган аҳволда эмасдим.
Narrator 2 Ўша куннинг ўзида, Худога ибодат қилиб менга берилган адресга бордим. Эшикни жуда чиройли ва истарали бир аёл очди. У менга қилинадиган ишларимдан бошқа ортиқча сўз айтмади. Мен жуда қийинчилик билан ишимни бошладим. Ҳар дақиқада Худога ибодат қилардим. Шу пайт Худо менга аниқ қилиб, “Бу аёлга хушҳабар айт, у менинг танланганим”, деди. Бу овозни ҳеч нарса билан ва ҳеч қандай овоз билан адаштириб бўлмасди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Бир сафар у менинг ҳали ҳеч нарса емаганимни билиб, ишлардан сўнг чой ичишга таклиф қилди. Мен эса унга “Сизга бир қўшиқ айтиб берсам майлими”, деб сўрадим. У эса ҳайрон бўлиб, рози бўлди. Унга энг яхши кўрган ҳамду сано қўшиқларимдан бирини айтиб бердим. У қўшиқни эшитиб йиғлади. Шундан сўнг, унга хушҳабар айтдим. У бутун хушҳабар айтишим чоғида йиғлаб ўтирди. Ундан сўнг у аёлга Исо Масиҳ ҳақида ишланган фильни кўрсатдим.
Narrator 1 Охирида, у Исо Масиҳни ўзининг нажоткори ва Раббийси деб қабул қилди. Худонинг ишларидан ҳайратда эдим. У худди Марямни қабул қилганидек, бу аёлнинг ҳам гуноҳларини кечириб, Ўз оиласига қабул қилди. У анча вақт жамоатга қатнади. Бу орада мен тўртинчи фарзандимни туғиб, биродарлар билан учраша олмай қолдим. Туққанимдан сўнг соғлигим ҳам ёмонлашди. Ўзимни тиклашимга 3-4 ой вақт кетди. Шу пайтда бир биродардан эшитсам, ўша аёл яна эски йўлига қайтибди. Уни Ҳиндистонга кетди, деб айтишди. Кейинчалик у менга ўз ҳикоясини айтиб берди. “Мен пулдан қийналиб қолиб, яна эски ишимга қайтдим. Менга Ҳиндистонда яхши пул топишни таклиф қилишди. Мен Худони ҳам унутиб, ўша ишга бордим. Биринчи иш кунимдаёқ, бир ёш киши мени сафарга кетган узоқ бир қариндошининг уйига олиб борди. Асосий катта залга киришим билан, жавондаги китоблар ёнида турган хочга кўзим тушди.
Narrator 2 Уни кўрдим-у, юрагимда бир нарса узилгандек, йиғлаб юбордим. Юрагимда афсус, алам ва оғриқ бор эди. Мен ўшанда мен учун хочда жон берган Исо Масиҳга қарши яна қандай даҳшатли гуноҳ қилиб қўйганимни англадим. Ўша куни ҳеч қандай пул тополмай, яшаб турган жойимга қайтдим. Йўл-йўлакай, Худога яна тавба қилиб кетдим. “Худойим мени ўз юртимга қайтар. Мен бундай ҳаёт кечиришни истамайман. Аммо ўз истагим билан ҳам кетолмайман. Мени бу ердан олиб чиқиб кет”, деб йиғладим. Ҳали уйга кирмаган ҳам эдим-ки, бу фоҳишанани полиция босди. Ҳамма қочди. Мен ҳам тепаликка қараб қочдим. Тепаликда бир неча дарахтлардан бирини орқасига беркиндим. Шунақа жон ҳолатда дарахт орқасига ёпишдимки, дарахт билан бир бўлиб кетдим, гўё. Ҳамма нарса тугаб, биз билан бирга турган қизлар ва бошлиғимизни ҳам олиб кетгач, дарахт орқасидан чиқдим. Кейин эса ўз юртимнинг элчихонасига бориб, уйга қайтишга ёрдам сўрадим. Уларнинг ва Худонинг ёрдами билан уйга қайтдим.