3:36

Худо мени севади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. “Худо мени нақадар севишини яқинда чин дилдан чуқур ҳис қилдим”, дейди кўзларида ёш билан бир биродаимиз. Эркак кишининг йиғлаганини камдан кам кўрамиз ёки эшитамиз. Бироқ бу гувоҳликни эшитганимда чиндан юрагим тўлқинланиб, Худонинг бундай қудратига ва севгисига миннатдорчилик билдирдим. У гувоҳлигини давоб эттирди. “Аёлим бундан икки йил олдин кўкрак саратони ҳасталигига йўлиққан эди. Мен Исо Масиҳ ҳақида аввалроқ билганимда эди, дейман ҳар доим. Аммо Худога шукурки, У вақтида мени танлади ва эшитди. Айтганимдек, икки йил олдим аёлимда кўкрак саратони ҳасталигини топишди. Бу бизнинг оиламиз учун катта зарба эди. Болаларимиз ҳали ёш. Тўрт фарзандимизнинг каттаси 14 ёшда кичиги 3 ёшда. Докторларнинг айтганига кўра, аёлимни даволатдим. Турли дори-дармонлар, уколлар, кимёвий даволаш — ҳаммасини қилдик.

Narrator 2 Шунга қарамай, рак кўпайиб иккинчи кўкракка ҳам ўтмаслиги учун, аёлимнинг бир кўкрагини олиб ташлашга қарор қилишди. Биз рози бўлдик. Бир неча марта кимёвий даволашлардан кейин, касаллик чекингандек бўлди. Аёлим уйга қайтди. Аммо 8 ой олдин, шифокорлар яна рак ўсимтаси пайдо бўлибди, дейишди. Бу биз учун иккинчи катта зарба бўлди. Аёлимнинг кўзида умид сўнганди. Шу пайт мен Дилмурод ака билан танишиб қолдим. Унга дардимни айтдим, у эса, “Бунинг давоси фақат Худода. Мен биродарларимга айтаман, биз сизнинг аёлингиз учун ибодат қилиб рўза тутамиз”, деди. Бу гарчи ёрдам беришига ишонмасам ҳам, менга озгина далда берди. Дилмурод ака билан ҳар сафар кўришганимизда, у менга Исо Масиҳ ва Худо ҳақида гапирар ва мен ва аёлимнинг, болаларимнинг ҳаётида Худонинг режаси борлиги ҳақида айтарди. Бир кун мен ўзим ҳам уйда ўтириб, умидсизликда, Худога, ўша Дилмурод ака таништирган Худога ибодат қилдим.

Narrator 1 Ўшанда бу нима эди билмайман, аммо ҳозир биламан-ки бу Муқаддас Руҳ эди. У менга Дилмурод аканинг Инжилдан айтган оятини эслатди. “Эй оғир юк остида ҳориб-толган ҳаммаларингиз, Менинг олдимга келинг, Мен сизга ором бераман”. Бу оят юрагимга яна умид чироғини ёқди. Шу кундан бошлаб, аёлим учун Дилмурод ака ва унинг дўстлари билан биргаликда ибодат қилдим. Касалхонага борсам, докторлар, истасангиз аёлингизни яна олиб келинг, у яна кимёвий даволашдан ўтиши керак. Аммо бунга қанча дош бера олишини билмаймиз. Саратоннинг 4чи босқичига етиб келибсизлар. Бу босқичда умид йўқ, дейишди. Мен фақат Худога ибодат қилдим. Биродарларимиз ҳам рўза ва ибодат билан қўллаб қувватлаб туришди. Бу пайтда умидим фақат Худовандда эди. Мен фарзандларимнинг онаси, менинг таянчим — аёлимни йўқотолмасдим. Бунга рози эмасдим. Жон жаҳдим билан Худога ибодат қилдим.

Narrator 2 Кунлар ўтиб, аёлим ўзини анча яхши ҳис қилиб бошлади. Бу мени яна ҳам руҳлантирди. Худога ишонч билан ибодат қилишда давом этдим. Биродарларга ҳам айтдим. Улар ҳам руҳланиб яна ҳам кучлироқ ибодат қилишда давом этишди. Кундан кунга аёлим тетиклаша бошлади. Докторга олиб боришдан, олиб борсам, умид қилаётган нарсамнинг тескарисини айтишларидан қўрқардим. Бир икки ой ўтгач, аёлимнинг тўкилган сочлари ўрнидан янгилари чиқа бошлаганини кўрдик. Бундан иккаламиз ҳам қанчалик қувонганимизни билсангиз эди. Шундан сўнг нима бўлса ҳам Худога умид қилиб, шифохонага боришга қарор қилдик. Докторлар жуда узоқ вақт текширишди. Аммо бизга бирор нима айтишмади. Ўзлари бир хонага кириб муҳокама қилишди. Хуллас, яна икки-уч кунлик текширувлардан кейин, бизга саратон тугунчаси тушунарсиз тарзда йўқолганини айтишди. Худо ажойиб, У мени севишини ўшанда англадим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top