3:41

Йўллар ва йўлбошчи

MP3

Narrator 1 “Шундай бўлса ҳам, доимо Сен биланман, Сен ўнг қўлимдан ушлагансан. Ўгитларинг билан менга йўл кўрсатасан, Охири мени шон–шуҳрат ила кутиб оласан . Забур 73:23-24

Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳар биримизнинг ҳаётимиз ҳали ҳеч ким юрмаган бир йўл. Бу йўлни фақат сиз босиб ўтишингиз керак. Аммо бунинг учун сизга энг яхши йўл бошловчи керак. Шу йўлни бошидан охиригача яхши биладиган, бизга ёрдам берадиган ишончли йўлбошчи керак. Чунки Худо бизни фақат ўз донолигимиз ва тушунганларимизга кўра яшайдиган қилиб яратмаган. Бизга йўл кўрсатувчи керак.

Масалан, ҳаётни саёҳат деб оладиган бўлсак, бу ҳали ҳеч ким юрмаган йўл. Сизнинг бу ҳаёт сўқмоғингиздан фақат ўзингиз юрасиз. Ҳаётимиз давомида юришимизга тўғри келадиган йўллар ҳақида ўйлаб кўрайлик.

Narrator 2 Биринчидан, баъзан биз тепаликлар ва тоғли-тошли йўллардан юришимизга тўғри келади. Бу йўл бизни тирмашиб чиқиш қийин бўлган тепаликка олиб чиқади. Сиз билан мен дуч келадиган ҳаёт қийинчиликларида ҳар доим танафусларга ҳам дуч келамиз. Кейин эса, ишлар яхши кетмаётганини кўрсатадиган водийлар орасидан юрамиз. Кейин эса биз истаган ва муҳтож бўлган нарсалар қондирилмайдиган, сокин, кимсасиз ва бўм-бўш саҳродан ўтишимизга тўғри келади. Баъзида атрофимиздаги одамлар билан келишмовчиликлар бўлиб туради. Асл муҳаббат, ишонч ва ажойиб муносабатлар вақти бўлади. Касал бўлган ва ғамга ботган пайтларимиз бўлади. Оғриқ ва йўқотишлар пайти, жанг ва тортишувлар, ғазабга тўла пайтлар бўлади. Кўпинча ҳаётимиздаги шундай турли ҳил воқеалардан ўтиб ўйлаб қоламиз… Худойим, нега бу нарсалар менинг ҳаётимда содир бўлишига йўл қўйдинг? Бунинг сабаби оддий.

Narrator 1 Ҳаёт ўзи шунақа, биз гуноҳкор ва бузилган дунёда яшаяпмиз. Буларнинг ҳаммаси Одам Ато Адан боғида гуноҳ қилган пайтидан бошланган. Шундан бери ҳаёт оғир бўлиб келмоқда. Вазиятлар турлича, ҳолатлар ҳам турлича, аммо ёдингизда бўлсин, сизнинг ҳаёт йўлингизда ҳали ҳеч ким юрмаган. Сиздан бошқа ҳеч ким бу ҳаёт йўлингиздан юролмайди. Бу сиз учун тайёрланган ҳаёт сўқмоғи. Атрофингиздаги одамлар сизникига ўхшаш воқеаларни бошларидан кечиришлари мумкин, аммо сиз ягонасиз, чунки сиз биттасиз. Худо сизни Ўзининг режаси ва мақсади йўлида яратган. Сизни бу дунёда туғилишингизга сабаб бўлганида, Унинг онгида сиз учун жуда муҳим бир нарса бўлган. Сиз туғилган пайтингиздан бошлаб то улуғворликка ёки абадий бошқа жойга кетадиган пайтингизгача, сиз ҳаёт сўқмоғида саёҳат қилаяпсиз ва сизга йўлбошчи керак. Худованданинг Ўзи бизга шундай деб ваъда берган. “Сизларга Мен йўл кўрсатаман…

Narrator 2 Агар бунга муҳтож бўлмаганимизда, У бундай деб ваъда бермаган бўларди . “Сизларга Мен йўл кўрсатаман, Юрадиган йўлларингизни ўргатаман, Маслаҳат бераман, сизларни кузатаман. Худо биз билан муносабатда жуда яқин. У бу оятлар орқали шундай демоқда… Сизлар доим Менинг эътиборли ғамхўрлигим остида бўласизлар. Нега одам қудратли Худованднинг эътиборли ғамхўрлиги остида яшашни истамайди? Сабаби Унинг ўзи. Буни инкор қилиш — Худонинг мавжудлигини, Унинг донолигини, бошқарувини йўналтиришини инкор қилиш дегани ва Худо сизнинг ҳаётингиз учун режалаштирган йўлдан чиқиб, у ер бу ерда саргузашт ва хурсандчилик излаш дегани. Шундай қилсак, биз тўғри йўлдан адашамиз. Чунки буларнинг ҳаммаси Худонинг соф севгиси билан режалаштирилган. Шундай экан, нега Унга эргашмаслигим керак. Бизни тинглашда давом этинг. Олдинда сизни ажойиб суҳбатлар кутаяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top