3:23

Еремия китоби 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Еремиё китобини ёзилиши ва унинг мазмуни ҳақида маълумотлар берган эдик. Бугун ҳам асосли маълумотларга суянган ҳолда унинг ҳаёти қандай кечгани ҳақидаги қизиқ фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Еремиё китобига қайтадиган бўлсак, унинг охирги боби, орадан 25 йил ўтиб ёзилган. Ҳисоблаб қарайдиган бўлсак, бу пайтда Еремиё пайғамбар тахминан 83 ёшлар атрофида бўлган. Еремия пайғамбарнинг Барух исмли котиби бўлган. У Еремиёга охирги бобни ёзишига ёрдам берган. Луқо ҳаворий Павлусга қандай яқин бўлган бўлса, Барух ҳам Еремиё пайғамбарга шундай яқин эди. Барух Еремиё пайғамбарнинг ҳамрохи, оққа кўчирувчиси ва биографи бўлган. Китобни вароқлар экансиз, унда бир одам томонидан бир вақтда жамланганини кўрсатувчи белгилар борлигини кўрасиз.

Narrator 2 Бу китобда бошқа пайғамбарлар китобидан фарқли равишда, Еремиё пайғамбар ўзи ҳақида кўпроқ маълумот беради. Бу китобни ўқиб, Еремиё пайғабмарнинг шахси ҳақида кўпроқ билиб оламиз. Еремиё пайғамбарнинг туғилган ери Қуддусдан уч мил узоқликда жойлашган Бенямин воҳасидаги Левийлар шаҳри бўлган Онотўт эди. Еремиёнинг отаси Хилқиё шубҳасиз руҳоний Элахнинг авлоди бўлган Абиатарнинг авлоди эди. Еремиё пайғамбарнинг аждодлари Шилўда хизмат қилишган. Абиатар эса Шох Шоул Нав шаҳрида руҳонийларни қирғин қилганда омон қолган ягона руҳоний эди. Кейин эса Сулаймон Абиатарни Онотўтга сургун қилди. Еремиёнинг отаси Хилқиё шоҳ Йўшиё даврида маъбаддан Қонунлар китобини топган олийруҳоний бўлган бўлиши ҳам мумкин. Еремиё ҳам Езекиёл ва Закариё пайғамбарлар каби руҳонийлар оиласида туғилганига қарамай, китобда руҳонийлик қилгани ҳақида бирорта ҳам оят йўқ.

Narrator 1 Еремиёнинг туғилган йили ҳали ҳануз олимлар орасида муҳокамага сабаб бўлиб келмоқда. Кўпчилик олимларнинг фикрича у эрамиздан аввалги 643 шоҳ Манашенинг ҳукмронлиги тугашидан бир йил олдин туғилган. У Мисрда вафот этган бўлиши мумкин, деган тахминлар бор. Тарихчи Тертулиан ва Жеромнинг фикрига кўра, Еремиё Мисрда яшовчи Таҳпанеслар томонидан ўлгунча тошбўрон қилинган. У эрамиздан аввалги 627 йилда пайғамбарлик қила бошлаган. Ўша пайтда у тахминан 20 ёшлар атрофида бўлган. Шундан сўнг у яна 40 йил пайғамбарлик қилган. Унинг китобига қарайдиган бўлсак, ҳаёти жуда ҳам қийинчиликларга тўла, ачинарли бир тарзда кечган. У Муқаддас Каломда ёзилган бошқа пайғамбарлардан кўра кўпроқ қаршиликларга учраган.

Narrator 2 Еремиё пайғамбар ўз даврининг одамлари томонидан масхараланган, ундан юз ўгиришган, азоблашган ва бир неча марта ўлишига оз қолган. Еремиё пайғамбар хизмати давомида ҳисларини баён қилган ягона пайғамбар ҳисобланади. Баъзиларнинг фикрича, унинг китобида ёзганлари келажак авлод бу пайғамбар ҳақида билиб олиши мумкин бўлган жуда катта мерос ҳисобланади. Руҳонийлар оиласида туғилган, пайғамбарлик иноятига эга бўлган, Худонинг ҳақиқати учун чексиз азобларни тотган, буюк пайғамбарона имонга эга бўлган, хислатига келадиган бўлсак, мулойим ва камтар аммо тинимсиз гуноҳга қарши курашган пайғамбар эди. Табиатан у оиласи, дўстлари ва ҳаммасидан ҳам ўз халқининг муҳаббатини қидирган инсон эди. У кўп йиғлаган пайғамбар сифатида ном чиқарган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top