3:56

Тарихга назар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Исо Масиҳга кўп жиҳатдан ўхшаб кетадиган Еремиё пайғамбар Тўртинчи Шоҳликлар 21-25 боблари ва 2 Солномалар 33-36 бобларда ёзилган даврларда хизмат қилган. Зафаниё ва Хабакук сургундан олдинги замондошлари бўлган бўлса, Езекиёл ва Дониёр пайғамбарлар сургун бошланган пайтдаги замондошлари бўлган. 2 Солномаларда ёзилишича, шох Манаше ўта бутпараст бўлган, аммо ҳаётининг охирги йилларида у Худога юз буриб тавба қилган. У Еремиё китобида ва иккинчи Шохликлар китобида қайд этилган жуда ҳам кўп ёвуз ишларнинг сабабчиси бўлган. Шох Омон эса ёвузлик қилишда отаси Манашедан ҳам ўтиб тушди. У Худога қарши иш қилиб охири оқибат ўз қўли остидаги инсонлар томонидан ўлдирилди. У бор йўғи икки йилгина тахтда ўтирди (642-640). Шоҳ Йўшиё эса отаси Омон ўлганида бор йўғи 8 ёшда эди.

Narrator 2 Йўшиё жанубий шоҳликни бошқарган энг яхши шохлардан бири эди. У 16 ёшга тўлганида Худога интилди, 20 ёшга тўлганида эса мамлакатда диний янгиланишлар қилди. (2 Сол 34:3-7) “Ҳукмронлигининг саккизинчи йилида, ёшлигидан бобоси Довуднинг Худосига интила бошлади. Ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида эса Яҳудо ва Қуддусни саждагоҳлардан, Ашеранинг устунларидан, ўйма ва қуйма бутлардан тозалай бошлади. Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди.” Шох Йўшиё ҳукмронлигининг 13 йилида Еремиё пайғамбарга Худонинг сўзи келди. Шох Йўшиё шундай янгиликлар қилиб, Шох Сулаймоннинг маъбадини қайта тиклаётган пайтда ўша даврда олийруҳоний бўлган Хилқиё Мусонинг Қонунлари китобини топиб олди. Ўша пайғамбар Еремиёнинг отаси бўлган деган фаразлар ҳам бор.

Narrator 1 Еремиё пайғамбар китобида ёзилган кўпгина башоратлар Шох Йўшиё даврига тўғри келади. Шох Йўшиё ҳукмронлик қилган даврда Яхудода Зафаниё пайғамбар ҳам хизмат қилган. Йўшиёнинг ўлимидан кейин унинг ўч ўғли ва бир невараси яхудога ҳукмронлик қилди. Ундан кейин Йўшиёнинг иккинчи ўғли Ёхуахаз Яхудога бор йўғи уч ой ҳукмронлик қилди. (э.а. 609) Яхудо халқи Ёхуахазни севиб қабул қилганига қарамай, Миср фиръавни Неко уни ҳамкорлик қилишга нолойиқ ҳисоблаб тахтдан қулатди. У Ёхуахазни Мисрга сургун қилди ва у ўша ерда вафот этди. Худованд шу Ёхуахазнинг қисқа ҳукмронлиги даврида ҳам Еремиёга башоратлар юборди. Ундан сўнг Фиръавн Неко Яхудога Ёхуахазнинг акаси Ёхуёқимни шох қилиб кўтарди. У жуда ҳам ожиз шох эди. Унинг ҳукмронлиги даврида Бобил шахзодаси Навуходназар Мисрнинг иттифоқдоши Оссурияни мавх этди. Кўп ўтмай, у Фаластинни ҳам босиб олиб Яқин Шарқда ўз ҳукмронлигини ўрнатди.

Narrator 2 У Яҳудо шаҳарларни босиб олиб олий табақадаги одамларни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Уларнинг орасида Дониёр пайғамбар ҳам бор эди. Шох Ёхуёқим Еремиё пайғамбарнинг маслаҳатларига қулоқ тутмади ва эрамиздан аввалги 601 йилда Бобил шоҳига қарши уруш очди. Табиийки у енгилди ва 561 йилда Қуддусда вафот этди. Еремиё пайғамбарнинг баъзи башоратлари шу Шох Ёхуёқим ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Йўшиёнинг учинчи ўғли Зидқиё Бобил шохи Навуходнасарнинг бошқаруви остида Яхудога ҳукмронлик қилди. Аммо у ҳам Миср фиръавни билан тил бириктириб Бобилга хужум қилди. Бу охир оқибат Қуддуснинг қулашига олиб келди. Еремиё пайғамбар шохга Бобилга таслим бўлишни маслаҳат бергани учун, Бобил шохи Еремиёга қаерда яшашни ўзи танлашига изн берди. Еремиё эса ўзи яшаб турган жойни танлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top