Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Биз келажак учун бир нималарни режалаштирамиз, аммо яқин қолганда Худо бу эшикни ёпади. У бизни севганидан, хато қилишимизни истамагани учун шундай қилади. Худованд бизнинг хато қилишимизни кўришни истамайди. Агар Худованд нима қилаётганини билганимизда бу нарса бизга тасалли беришини ҳам билади. Агар У билган нарсаларни билсам, ҳозир қилмоқчи бўлган нарсамни қилмаслигимни ҳам билади. Шунинг учун, У бу ерда бизни ҳукм қилиш учун эмас, биз ҳамма ҳақиқатларни ҳам билмаслигимиздан бизни ҳимоя қилиш учун турибди. Агар биз ҳам У кўрган нарсани кўролганимизда эди, қилмоқчи бўлган нарсамизни қилмаган бўлардик. Баъзилар, “Худо биздан ўзимиз қарор қилиб, ўзимиз хукм қилишимизни истайди”, дейди. Агар шу нарса тўғри бўлса, сиз Муқаддас Каломдаги иккита парчани тушуниб олишингиз керак.
Narrator 2 У шундай дейди, “Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.” Бунинг маъноси, У сиз билан мендан Унинг бошқарувини ва йўналтиришини қидиришимизни истайди, шунда У бизнинг йўлимизни тўғрилайди. Унинг кўзлари бизнинг устимизда бўлиб, бизни бошқаради. Қайси йўлдан юришимизни ўргатади. Ҳар иккала оятда ҳам ва бундан бошқа оятларда ҳам Худо бизда ўзимиз истаганимиздек, чексиз донолик йўқлигини билиши ҳақида айтилган. У биз хато қилишимиз мумкинлигимизни ҳам билади. Бизнинг юриш-туришимиз хатолардан иборат эканини билади. Агар вазиятни яхшироқ билганимизда бундай қилмаслигимиз мумкинлигини ҳам билади. Шунинг учун У ҳукм қилмайди. У шунчаки эшикни ёпиб қўяди,чунки У бизни севади ва яхшироқ билсак қилмаслигимиз мумкин бўлган хатодан ҳимоя қилади.
Narrator 1 Худонинг Муқаддас Руҳи Павлусга “Асияга бормайсан” деганида озгина чалкашиб, тушунмай қолган бўлса керак. У шу жойгача келди. Аммо Худо унга бу ерда хушҳабар айтишини маън қилди. Худо нима қилаяпсан? Бу Сенинг ишинг бўлиши мумкин эмас. Чунки Сен ҳамма ерда ва ҳар қаерда хушҳабар айтишимни истайсан-ку? Аммо Худо… “Йўқ.”, деди. “Ундай бўлса, мен бошқа жойда синаб кўраман”, деди Павлус. Аммо Худо у жойга ҳам “Йўқ”, деди. Худо, қанақасига Сен бундай қилишинг мумкин? Ахир Исо Масиҳ бутун дунёга хушҳабарни тарғиб қилинглар, деб бурган эди, Сен эса Асияга бормайсан, деяпсан? Сен иккаласига ҳам бормайсан, деб аниқ айтаяпсан. Сен нима қилаяпсан? Павлуснинг шубҳа қилиши табиий эди. Бу ҳақида озгина ташвишланишга сабаби ҳам бор эди. Шунинг учун Худодан сўради, “Худойим нима қилаяпсан? Нега мени у ерга юбормаяпсан?”
Narrator 2 Худонинг нуқтаи назаридан бу нарса нотўғри бўлиши ҳам мумкин. Бизнинг олдимиздаги йўлни бекитишининг бир сабаби бизни хато қилишдан сақлаш. Иккинчи сабаби қайта йўналтириш. Яъни, Худо бирданига ҳамма йўлларни ёпиб ташламайди. У бир йўлни ёпиб, бошқа очиқ йўлга йўналтиради. Агар бунга шу томондан қарасангиз, У бизни бошқа буюкроқ имкониятга йўналтиради. Буюкроқ имконият. Ҳаворий Павлус айтган Асия, Ваҳий китобида ёзилган еттита жамоатларнинг энг кичиги эди. Асия вилоятида бир қанча шаҳарлар бўлса ҳам, аммо улардан энг ажойиби Эфес шаҳри эди. Худованд ҳаворий Павлусга Асияда хушҳабар айтишга йўл қўймаганининг сабаби нима эди? Худованд шунчаки, унга каттароқ имконият бераётган эди. У аллақачон жамоатлар ташкил қилган Асияга боришнинг ўрнига Худованд уни бутунлай бошқа қитъага йўналтираётган эди.