3:34

Худо марҳамати йўлидаги тўсиқлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худога яқинлишишимиз ва Унга муҳтож бўлишимиз баробарида марҳаматга эга бўлишимиз йўлида анчагина нарсалар бизга тўсқинлик қилади. Шулардан бири моддий маблағлар. Иккинчидан, биз пулларимизга ва бошқа моддий бойликларга ишонамиз. Мен бой -бадавлат бир одамни билардим. Кунларнинг бирида ҳазил оҳангда шундай деди: “Агар менинг банкдаги ҳисобимда ўттиз минг доллардан кам пул қолгудек бўлса, ўзимни камбағал деб ҳисоблайман”. У ўзининг пулларига ишонарди. У ўз бизнеси билан шуғулланишга жуда кўп вақт ажратар эди, оиласи ва жамоатдаги дўстларига кам вақт қоларди. Бироқ у ўз ишларига қанчалик кўп вақт ажратишга интилишига қарамай, унинг тўғри қарор қабул қилиши ниҳоятда оғир кечарди. Ва тез орада бир неча муваффақиятсиз инвестициялар уни тамомила хонавайрон қилди.

Narrator 2 Узоқ йиллар давомида таҳқирланавергач, ҳақоратланган хотини ёлғизликдан чарчаб, уни ташлаб кетиб қолди. Бор бисотидан ажралган эр бир хонали уйда ёлғиз ўзи қолади. У бор кучи билан ўз бойлигини қайтаришга интилар эди, лекин Худо уни марҳаматламас эди. Ва ниҳоят у: “Эй Худойим, мен Сеникиман. Мен Сенга суянаман. Бутун умрим давомида мен фақат ўз пулларимга ишониб келган эдим. Энди эса мен Сенга ишонаман”, деб айтгандан кейин, унинг ишлари юришиб кетди. Бундай синов орқали Худо унинг ҳаёти учун қанча маблағ керак бўлса, шунча ишлаб топишни ўргатди. Лекин бу одамнинг ҳаётидаги энг катта мўъжиза – бу эркакнинг ўз бойлиги ҳақида бошқа қайғурмай қолиши бўлди. У энди ўз ҳаётини бойлик орттиришга бағишламади. Баъзида ташқи қиёфа ҳам марҳаматга яқинлашишимизга ҳалал беради. Баъзи одамлар ўзларининг ташқи кўринишларига ва бу бошқаларда яхши таассурот қолдиришига ишонадилар.

Narrator 1 Уларнинг ҳисоблашича, уларнинг ташқи кўринишлари уларга ҳамма нарсада ёрдам берар экан. Мен бир аёлни билардим, аёл бутун ҳаёти давомида чиройли, гўзал бўлишга интиларди. Қариган чоғида ҳам унинг кўриниши жозибадор ва мафтункор эди. Ён-атрофдагиларда яхши таассурот қолдириш – аёл учун энг муҳим машғулот бўлган. Бироқ етмиш ёшга кирганда, у қаттиқ бетоб бўлиб қолади. Касаллик борган сари зўрайиб, унинг ташқи кўриниши энди ҳеч кимни қизиқтирмаётганини аёл тушунади. Аёлда ташқи қиёфа ўрнига, шу вақтга қадар ҳаттоки унинг энг яқин одамлари ҳис этишмаган ички гўзаллиги намоён бўлади. Аёлнинг ташқи қиёфаси сўлиб борарди, руҳи эса самовий гўзаллик ила порлай бошлайди. Кампир барча одамлар учун марҳамат манбаи бўлиб қолди, чунки ким унинг ёнига келса, у ҳаммага унинг ҳаётида ҳаракат қилаётган ва уни тўлдириб тоширган Худонинг марҳаматини улашарди.

Narrator 2 Аёл кексайгач, тинч руҳ ва қалбида хотиржамлик билан жон берди. Ўлимидан бирозгина олдин у деди: “Энди мен бошқа дунёга кетишга тайёрман!” Азоб-уқубат аёлга марҳамат келтирди, бу эса эътиқоднинг яққол ва ажойиб намунасидир. Баъзида инсоннинг қобилиятлари оқибатида эришган ютуқ ва шон-шуҳрати ҳам марҳаматга эга бўлишига ҳалал беради. Баъзи одамлар ҳамма нарсада ўзларининг ютуқ ва шон-шуҳратларига ишонадилар. Шуҳратпарастларнинг ҳисоблашича, уларнинг обрў-эътибори ҳаётнинг барча жабҳаларида уларга ёрдам беради. Ҳар гал биз ўзимизнинг шон-шуҳратимизга ва обрў-эътиборимизга таянганимизда, биз ўзимизни хавф остига қўямиз. Бугун ва келажагимизни тақдирга тўлиқ топшириш ўрнига, биз ўзимизнинг ўткинчи эришган муваффақиятларимизга суянамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top