Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Муқаддас Калом сабоқ олишимиз учун етарлича воқеалар ва ҳолатларни бизга тақдим қилади. Худо чақирган ҳар бир одам ҳаётида биз сабоқ олишимиз учун етарлича маълумотларни тақдим қилади. Муҳими, бу оятларни диққат билан ўқисак кифоя. Шундай инсонлардан бири ҳаворий Павлусдир. Биласизки, ҳаворий Павлуснинг имонга келиш ҳикояси ҳар бир имонлига умид беради. Аммо бугун бошқа бир сабоғи ҳақида билиб оламиз. Биласизки, ҳаётимиздаги ҳафачилик, қийинчилик ва азоблар, Худодан шубҳаланишимга сабаб булади. Буларни енгиб ўтишимиз учун, ҳаворий Павлуснинг Филлипликларга ёзган мактубига диққат қилайлик. Ҳаворий Павлуснинг қийинчилиги қандай эди? У Филлипиликларга ёзган мактубида, ҳатто у зиндонда бўлса ҳам, ундан ҳавотир олмасликларини, чунки у шунча қийинчиликлардан ўтиб, баъзи нарсаларни ўргангани ҳақида ёзган.
Narrator 2 У 10 оятнинг бошида шундай дейди “Сизлар мен учун яна ғамхўрлик қилаётганингиздан жуда хурсанд бўлиб, Раббимиз Исога шукр қиляпман. Албатта, сизлар олдин ҳам мен учун ғамхўрлик қилардингиз, лекин буни кўрсатишга имкониятингиз бўлмаган эди.” Филиппиликлар доимо уни моддий томондан қўллаб қувватлаган эди. Баъзан улар Павлусга ёрдам беролмай қолган. Аммо ҳозир шундай қилишяпти. Бироқ кейинги оятга қаранг “Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман”. У буларни хурсанд бўлгани учун айтаётгани йўқ. Қаноат ва хурсандчилик бутунлай бошқа нарсалар. Хурсандчилик менинг ҳолатимга боғлиқ бўлса, қаноат — мен Худо билан муносабатга шунчалик боғланганманки, нима бўлмасин Унга шукур қиламан, дегани.
Narrator 1 Биз бу парчани ўқисак, кўп вақтини бир римлик аскарга занжирбанд қилиб қўйилган ҳолда қамоқда ўтказганини кўрамиз. Чунки унинг ўзи бизга бу занжирлар ҳақида гапирган. Иккинчидан, унинг хизмати охирлаб қолганини кўрамиз. Римликлар зиндонидан қутулиш имконсиз эди. Бу улар истаган пайтда Павлуснинг бошини танасидан жудо қилишлари мумкин, дегани эди. Мана у зиндонда, энди чиқиб хушҳабар айтолмайди, имонга келганларга бошқа устозлик қила олмайди. Фақат шу ҳақида эмас, ташқарида унга ҳасад ва рақобат руҳи билан хушҳабар айтаётганлар ҳақида ҳам гапиради. Ўшалар Павлусни танқид қилиб, унга қийинчилик келтираётган эди. Павлус қамоқда, улар эса Павлус қилаётган ишларни танқид қилишаяпти. Яҳудий урф-одатлари билан яшаган ва Исо Масиҳни қабул қилган одамлар, ҳаворий Павлус тарбиялаётган одамларни нотўғри таълимотлари билан йўлдан уришга ҳаракат қиларди.
Narrator 2 Улар шундай деб ўргатишарди: Масиҳий бўлиш яхши, Худога маъқул бўлиш учун фақатгина Исо Масиҳни Раббим, деб тан олиш етарли эмас, қонунга ҳам амал қилишингиз керак. Бу билан улар ҳаворий Павлус ўргатиб келган нарсага бутунлай қарши фикрни ўргатишарди. Мана у қамоқда шундай нарсаларни бошидан кечириб ўтирарди. У аччиқландими? Ҳафа бўлдими? Жахли чиқдими? Шикоят қилдими? Бизга ўхшаб нолиб, инградими? Агар шу тўртта бобни ўқисангиз, буларнинг ҳеч бири Павлуснинг ҳаёлида бўлмаганини кўрасиз.У қамоқда ва қачондир қамоқдан чиқишига умид ҳам йўқ. Хўш, ундай бўлса у бу воқеаларнинг ҳаммасига қандай муносабатда бўлди? “Аммо нима фарқи бор? Ёмон ниятдами, яхши ниятдами, муҳими, Масиҳ ҳақидаги Хушхабар тарғиб қилинмоқда. Мана шу мени хурсанд қилади.” “Худди шунингдек, сизлар ҳам хурсанд бўлинглар ва мен билан бирга шодланинглар.”