3:29

Ташвишлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Филлипликларга 4 боб 4 — 9 оятларда шундай ёзилган, “Ҳар доим Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Яна бир бор айтаман, шодланинг! “Ҳаммага нисбатан мулойим бўлинг. Раббимиз яқинда келади. Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон ҳаёлига сиғмайдиган тинчлик… Исо Масиҳ орқали сизнинг юракларингизни ва ўй-ҳаёлларингизни қўриқлайди. Энди эса, эй биродарларим, фикр-зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар. Энди мендан ўрганганларингизнинг, кўрган-эшитганларингизнинг ҳаммасини бажаринглар. Шунда тинчлик берадиган Худо сизлар билан бирга бўлади.”

Narrator 2 Бу ерда гап фақат ташвишни қандай енгиб ўтиш ҳақида эмас, балки ҳаётимизда уни қандай бартараф қилиш ҳақида. Яна такрор айтаман… Ҳаётда ҳеч нарсадан ташвиш қилмайдиган даражага етасизлар, дегани эмас бу. Баъзан ёмон, кўнгилсиз ва қўрқинчли ҳабарлар эшитиб қоласизлар ва бир лаҳза ташвишга тушасизлар. Лекин кўпчилик одамларда бундай ташвишлар тўхтовсиз давом этаверади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўп одамлар ташвиш билан уйғониб, ташвиш билан уйқуга кетадилар, бу ташвишлар уларнинг ҳаётига қанчалик таъсир ўтказишини англаб етмайдилар. Филиппиликларга ёзган мактубининг тўртинчи бобида Павлус бизга фақат шу йўл билан ташвишни енгишимиз мумкинлигини айтяпти. Баъзан биз бир-иккита оятни ўқиб, давомини ўқимаймиз, лекин давомини ўқиш жуда муҳим. Демак, “Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар” деган оятни ўқиганда, уни давомини ҳам ўқиш керак.

Narrator 1 Давомида шундай оятлар бор, “Аксинча ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган… тинчлик… Сизни қўриқлайди”, яъни атрофингизни девор билан ўраб, сизни ташвишлардан сақлайди. Ўзи қамоқда ўтирган одам агар жуда-жуда муҳим, ҳаммамизга керак бўлган нарсани билмаса бу сўзларни айтмаган бўларди. Чунки жамиятимизда яшаш албатта ташвиш келтиради. Тасаввур қилинг, сиз машинангизда катта йўлда кетяпсиз. Олдингиздаги машина соатига 70 километр тезликда ҳаракатланяпти – полицияни кўрмагунча у шундай кетаверади – бу эса сизни асабингизни бузади, чунки уни деб орқада тиқилинч юзага келади. Ҳаётимизда бизни ташвишлантирадиган бундай нарсалар жуда кўп. Бундан қандай қутулиш мумкин? Павлус бизга бу борада ҳаётий жавобни айтган.

Narrator 2 Ташвишлардан озод бўлишимиз керак, чунки Худо бизни тинчликка эришишимизни ва ҳаётда қувонч ҳисси билан яшашимизни истайди. Демак, биз имонлилар Тинчлик Шаҳзодасига эргашишимиз керак, Тинчлик Шаҳзодаси эса Исо Масиҳдир. Агар бу ҳақиқат бўлса, ер юзидаги имонсизлар бизни ҳаётда тинч ва қувонч ҳисси билан яшаётганимизни кўришлари керак. Чунки агар улар ҳаётимизда тинчлик ва қувончни кўришмаса, “Агар Исо Масиҳ Ўзи ҳақида айтганидек бўлса, нима учун сизларда тинчлик йўқ” деб ажабланадилар. Исо Масиҳ бизни тинчликка эга бўлишимизни истайди..

Шундай қилиб, Исо Масиҳ бизга ҳавотирланиб, ташвишланиб яшамасликни ўргатди. У ибодатларимизга жавоб бермайдими, ибодатларимизга жавоб беришга ваъда бермаганми? Муқаддас Руҳ бизнинг ичимизда яшашини, бизга ғамҳўрлик қилишини ва бизни ҳеч қандай шартларсиз севишини айтмаганми?”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top