3:46

Худо борлигининг далолати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз Худодан олган вазифамиз қандайлигини яхши биламиз ва шундай пайтда биздан Худонинг ҳақиқатини билишимиздан олдин, ёки уларга хушҳабар айтишга улгурмасдан бу дунёдан кўз юмган одамларнинг тақдири ҳақида ўйланиб қоламиз. Шунда бир савол туғилади: “Хўш, ҳеч қачон хушҳабарни эшитмаганларнинг абадий тақдири қандай бўлади? Бу савол кўпинча хушҳабарни эшитган одамларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундай пайтда улар бошқа одамларга қайғурганидан эмас, хушҳабарнинг ҳақиқатига юзланишдан ҳамда қилишлари керак бўлган қарордан қочганлари учун шундай савол беришади. Аммо бу савол тўғри. Биз эшитган хушҳабарнинг ҳақиқатини ҳеч қачон эшитмаган одамларга нима бўлади? Худо уларни қандай кўради? Ҳукм кунида Худо уларга қандай қарайди? Муқаддас Каломни олиб Римликларга биринчи бобни очинг, чунки бу саволга жавоб беришдан олдин, Худонинг инсониятга қандай муносабатда эканини билиб олишимиз керак.

Narrator 2 Яъни, Унинг фикри қандай? Бунга ўхшаш саволни муҳокама қилаётганингизда ҳис туйғуларингизни Худо айтган ҳақиқатга аралаштирманг. Сабаби ҳаммамизда у ёки бу нарсаларга нисбатан ҳис туйғу бор ва ҳар хил одамларни ёқтирамиз. Худо эса ҳеч қачон бундай қилмайди. Ҳақиқат шундаки, сиз билан мен билган Худо — Муқаддас Каломдаги Худо. У нима дейди? Римликларга 1 боб 18 оятдан 25 оятгача Худо шундай дейди: “Барча фосиқлигу адолатсизлик устига самодан Худонинг қаҳри ёғилади, чунки инсонлар ўз адолатсизликлари билан ҳақиқатга тўсқинлик қиляптилар. Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир, Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини тушуниб олса бўлади. Шундай экан, улар: “Худони билмаймиз”, деб баҳона қилолмайдилар.

Narrator 1 Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукр қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди. Улар ўзларини ақлли, деб ҳисоблайдилар, аслида эса нодондирлар. Улар мангу, улуғвор Худога эмас, балки ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи жониворлар суратидаги бутларга сажда қилдилар. Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Шу сабабдан улар бир– бирларининг баданлари билан беҳаё ишлар қиладилар. Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Яратувчига эмас, балки яратилганга сажда қилиб, хизмат қиладилар. Фақатгина яратувчи Худога то абад ҳамдлар бўлсин! Омин.” Юқоридаги саволга жавоб Худонинг Каломида аниқ-тиниқ ёзилган. Бу оддий – яъни инсоннинг гуноҳкор ҳолати уни Худонинг кўз ўнгида кечириб бўлмайдиган айбдор қилиб қўйди.

Narrator 2 Биз одамлар турлича фикрлаймиз, биров ундай дейди, бошқаси бундай. Масала шундаки, юқорида эшитганингиздек, фосиқлигу адолатсизлик устига самодан Худонинг қаҳри ёғилади. Худонинг ғазаби борасида фикр юритар экасиз, бу Худонинг ҳар қандай ёвузликка қаттиқ қаршилиги эканини англайсиз. Бу Унинг гуноҳ ичида яшаётган одамларга нисбатан муқаддас қаршилигидир. Бу гуноҳ туфайли айбдор бўлиб қолганлар учун ҳукм кунида берадиган Худонинг жазосидир. Худонинг ғазаби бу шунчаки портлайдиган туйғу эмас, аксинча бу ёвуз нарсаларга, гуноҳ ичида яшаётган одамларга бўлган қатъий муносабати ҳамда бу гуноҳкорлар ўз гуноҳлари туфайли жазоланишидир. Қадрдон биродарим, мавзуимиз жуда чуқур ҳамда жиддий бўлгани боис, бизни тинглашда давом этишингизни ҳамда www.dilkashradio.com сайтимиздан бу ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишингизни астойдил таклиф қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top