3:29

Худонинг борлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Инсон Худонинг ҳақиқатини, нима исташини билмаса, абадий ҳаётга қандай эришади? Худонинг Каломи бу ҳақда шундай дейди: Борлиқ яратилгандан бери Худонинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти очиқ кўриниб турибди. Худонинг ижодига қараб, Унинг хусусиятларини

тушуниб олса бўлади. Шундай экан, улар: “Худони билмаймиз”, деб баҳона қилолмайдилар. Буни кимдир яратганини ҳақидаги фактни тан олишингиз керак. Бу ажойиб, улуғвор ва ҳар нарсага қодир, яратишни ўйлаб топган Худо, қонни бутун тана бўйлаб ҳайдайдиган юраги уриб турадиган, сиз ясаган камерадаги каби кўплаб линзаларга эмас бор йўғи бир линзали кўзларга эга бўлган инсон танасини яратган. Бу кўзлар узоқни ҳам яқинни ҳам жуда тез кўради. Биргина инсон танасини кўриб, шундай гўзаллик ва мукаммаллик биргина бир ҳужайрали амёбадан ривожланган дейсизми?

Narrator 2 Бу мутлақо бемаънилик. Бу ижоднинг ортида Яратувчи бор. Инсониятнинг ва яратилишнинг гўзал шакли шундан далолат беради. Худо йўқ дейдиган одамнинг ҳеч қандай узри йўқ, чунки Худонинг ижоди Унинг онгида шундай қудратлики, у Худонинг борлигини тан олмаса, ундан юз ўгирса, ўзи айтганидек, Худонинг борлиги ҳақидаги ҳақиқатига тўсқинлик қилса бундай одам мутлақо айбдор бўлиб қолади. Калом бундайларнинг узри йўқ, деб айтади. Бу борада фикр юритсангиз, бунга қўшиласиз. Худо Ўзининг борлигини инсоннинг виждони орқали ва яратилган нарсалар орқали намоён қилди. Биз яшаётган даврдан икки минг йилдан сал кўпроқ вақт олдин Худо Ўзини бошқача кўринишда намоён қилган эди. Бу Исо Масиҳнинг ерда ҳозир бўлиши эди. Юҳанно хушҳабарининг 14 боби 9 оятида У шундай деган, “Мени кўрган одам Отани кўрган бўлади.” Демак, Худо Ўзини бугун уч хил кўринишда кўрсатган, инсон эса шуларни кўргани ҳолда Худонинг борлигини рад этса, унинг ҳеч қандай узри йўқ.

Narrator 1 У гуноҳкорлигича қолаверади. Биринчи кўриниши бу ҳар бир инсоннинг кимлигидан қатъий назар виждонида, у виждонимизга ёзилган. Иккинчиси яратилган нарсалар. Буни илоҳий бир зот ўта донолик билан, қудрат билан яратганига ва ҳалигача тутиб турганидан бошқа бир изоҳ йўқ. Учинчиси, инсон қиёфасида Исо Масиҳ хабар келтирди. Шунинг учун инсониятнинг узри йўқ. Кимдир шундай дейиши мумкин, “Аммо Исо Масиҳ ҳақида эшитмаган бошқа одамларга нима бўлади?” Улар яратилган нарсаларни кўрганлар, виждонлари бор ва улар нимагадир сажда қилаяптилар. Ҳар бир одам нимагадир ишонади ва сажда қилади. Яна шундай дейишлари мумкин, “Мен сизнинг Худойингизга сажда қилмайман, сизнинг Инжилингизга ишонмайман, Исо Масиҳни тан олмайман, мен умуман ҳеч нарсага сажда қилмайман”. Албатта шундай дейсиз. Хўш, унда нимага сажда қиласиз?

Narrator 2 Сиз ўзингизга сажда қиласиз, чунки шундай дегансиз, “Мен ўз-ўзимга хўжайин бўламан. Мен ҳеч кимга ҳисоб беришни истамайман. Ҳеч ким менга нимани, қандай ва ким билан қилиш кераклигини ўргатишини истамайман. Мен ўз ҳаётимни ўзим истаганидек бошқаришни истайман.” Шундай қилиб, сиз бутпараст бўлиб ўз-ўзингизга сиғинадиган бўлиб қолгансиз. Худо бизни Уни шарафлашимиз ва Унга сажда қилишимиз учун яратган. Биз ё Унга сажда қиламиз, ё бошқа нарсага сажда қиламиз. Биз бутпарастлик ҳақида ўйлаганимизда, қандайдир тилладан ёки кумушдан ва ё ёғочдан ясалган ҳайкални кўз олдимизга келтирамиз. Қулоқ солинг, энг ёмон кўринишдаги сиғиниш бу — инсоннинг ўз ўзига сиғинишидир. Шунинг учун ҳам Калом бизнинг ҳеч қандай узримиз йўқ эканини айтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top