Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўтган сафар бизни тинглаган бўлсангиз, Худонинг улуғворлиги У яратган табият ва инсонларнинг ишида жуда оз миқдорда кўриниши ва бу ҳали Худонинг улуғворлиги эмаслиги ҳақида гаплашган эдик. Биз аслида Худо учун, Худони улуғлаш учун ва Худо билан бирга бўлиш ва Унинг улуғворлигини кўриш учун яратилганмиз. Аммо афсуски, биз гуноҳ орқали бундан узилганмиз. Биз гуноҳларимиз ичига ботиб қолганмиз ва шунинг учун ҳам Унинг улуғворлигини кўролмаймиз. Эски Аҳдда Худованд одамлар Унинг улуғворлигига озгина назар ташлашларини истаган. Сион тоғи Худонинг улуғворлигидан титрагани ёдингиздами, Худонинг ҳузури булутли ва оловли устун кўринишида Исроил халқи олдида юргани ёдингиздами. Бу шунчаки Худо улуғворлигининг кичик бир қисми эди.
Narrator 2 Шунинг учун ҳам ҳаворий Юҳанно шундай деган, “Биз Унинг улуғворлигини кўрдик”. Худо бизга Ўзини кўринадиган қилди. Исо Масиҳ шахсида ерга келиб, Ўзининг улуғворлигини намоён қилди. Агар Мусо пайғамбар ҳозир бизнинг олдимизда бўлганида, “Эй, одамлар эсингиз жойидами, сиз ҳозир мен кўролмаган нарсага эга бўлиб турибсиз. Мен бутун умр ҳатто ўлишимдан ҳам олдин кўришга интизор бўлган Масиҳга эгасиз. Нима учун яна Уни рад этасиз?”, деган бўларди. Биз Худонинг улуғворлигига лойиқ эмасмиз, аммо Худо бизга шу улуғворликни Исо Масиҳ шахсида намоён қилди. Худонинг улуғворлигини ҳар кунги ҳаётингизда қандай кўрасиз? Исо Масиҳни кўрган одам Худонинг аслида қандайлигини кўрган бўлади. Худо ким ва У қандай? Ҳаворий Юҳанно бизнинг бу саволимизга аллақачон жавоб берган. Худони қандайдир тасаввурингиздан қидирманг.
Narrator 1 Уни шу ердан, мана шу инсондан қидиринг, дейди. У Исо Масиҳни “логос” яъни Калом деб айтади. Калом эса бизни ичимиздагиларни ифода этади. Агар мен ичимдагиларни сўзларим орқали ифода этмасам, сиз менинг қандайлигимни билмайсиз, тўғрими? Исо Масиҳ ҳам Худонинг Каломи. У Худонинг қандайлигини бизга тўлиқ намоён қилади. Каломда Исо Масиҳ Худо улуғворлигининг иникосидир, деб ёзилгани эсингиздами? Шунинг учун ҳам Исо Масиҳни кўриш — аслида биз кўришни орзу қилган, интилган Худони тўлиқлигича кўриш дегани. Британиялик машхур Теолог Торренс бир пайтлар армияда катта лейтенант бўлиб ишлаган. Бир сафар ўлаётган солдат, унинг кўзларига қараб, “Мен яратувчим билан учрашишга қўрқаяпман,”, деганида Торренс унга Исо Масиҳни тасвирлаб берди. Унинг меҳр-шавқати, сабри ва кечирими буюклигини, Уни қабул қилганларга ҳаёт бериши ҳақида гапирди.
Narrator 2 Солдат эса ҳайратланган кўзлари билан, Худо Исо Масиҳга ўхшаганми?”, деб сўради. “Худо Ўзини Исо Масиҳ кўринишида бизга намоён қилган”, деб жавоб берди Торренс. Солдат эса Исо Масиҳга шукрона келтириб, бу дунёни юзида табассум билан тарк этди. Агар Худони чиндан билишни истасангиз ва Унинг улуғворлигини кўришни истасангиз, Исо Масиҳни ўрганишни бошланг. Худо Ўзининг улуғворлигини Исо Масиҳ орқали намоён қилди. Агар “Худо қаерда деб иккиланаётган бўлсангиз ёки қийналаётган бўлсангиз”, Исо Масиҳга қаранг. Исо Масиҳ орқали биз Худони кўрамиз ва Унга яқинлаша оламиз. Агар Худонинг улуғворлигини кўришни бошласангиз, ич-ичингиздан ўзгаришни исайсиз. Ўзгаришни бошлайсиз. Худо бизда кўришни истаган одам бўлишни истаймиз. Азиз биродарим, Худони кўришни бугундан бошланг. У ва ўзингиз ҳақингиздаги ҳақиқатларни бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан қидиринг.