3:20

Гуноҳларимизга қарамай…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Баъзилар қилган гуноҳлари қанчалик улкан эканлигини англаган ҳолда Худо нажотига лойиқ эмасман, деб ўйлашади. Худо эса, “Сенинг кимлигинг, қандай гуноҳ қилганинг, миллатинг ва ирқингдан қатъзи назар сен учун нажот йўлини юборганман”, дейди. Ҳақиқат шуки, сиз бор-йўғи Унга ва Унинг айтганларига ишонсангиз, У сизни қаерда ва ким бўлишингиздан қатъий назар ўзгартиради. Худонинг истаги сизни қутқариш ва сизни ўстириш. Унинг бу хоҳиши Муқаддас Каломда аниқ баён қилинган. Қуйидаги, У бизга нажот бергани ва биз фақат Унга юз буришимиз кераклиги ҳақидаги оятларга қарасангиз, ҳеч ким “Мендан ташқари”, деб айтолмайди ва Каломдан шундай эканини исботлаб беролмайди. Сиз “Мен мутасноман, Худо мени қутқара олмайди”, деганингизда, нима демоқчи бўлаётганингизни биласизми? “Худо одамларни қутқаради, аммо мени эмас.”

Narrator 2 Бу нималигини биласизми? Бу кибрнинг энг катта кўриниши. Мен ҳаётда бошқалардан ҳам бошқачаман. Мен шундай гуноҳкор, шундай ёмонманки, Худо мени севолмайди. Йўқ, сиз бошқалардан ҳеч қанча фарқ қилмайсиз. Сизга бир савол берсам. Бошқа гуноҳлардан ҳам катта ва энг ёмон гуноҳ нима? Инсонни нажотга эришишига тўсқинлик қиладиган бирорта гуноҳ борми? Исо Масиҳга ишонмаслик гуноҳи инсонни нажот топишига тўсқинлик қилади. Биз ҳаммамиз Масиҳийлармиз, аммо мукаммал эмасмиз. Кимдир, “Мен сизларга қўшилмоқчиман, чунки мукаммал ҳаёт кечира олмайман”, дейди. Кўпчиликка қўшилинг. Ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз. Орамизда бир марта бўлса ҳам Худонинг олдига келиб, “Худойим мен ҳаммасини барбод қилдим. Мени кечиришингни сўрайман, шундай деб айтмаганимда эди, ёки шу ишни қилмаганимда эди, унга шундай қарамаганимда эди”, деб айтмаган одам топилмаса керак.

Narrator 1 Хўш, Унинг олдига гуноҳларимизни тан олиб келганимизда нима бўлади? 1 Юҳанно 2 бобда ўқиганларингиз ёдингиздами? “Азиз болаларим, мен сизларга гуноҳ қилманглар деб, шуларни ёзяпман. Борди–ю, бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отамиз Худонинг олдида ҳомийимиз — Исо Масиҳ бор, У одилдир.” Яъни, У хочга бориб бизнинг гуноҳларимиз тўловини тўлиқ тўлаган. Бу китобнинг биринчи бобида шундай деб ёзилган: “ Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади. У бизни “азиз болаларим” деб атаган, “катталар”, деб эмас. Нега? Чунки биз ҳали ҳам Масиҳий ҳаётда ўсаяпмиз. Агар мукаммал ҳаёт кечиришни ўрганишни кутадиган бўлсангиз, Масиҳсиз ўлиб кетасиз. У сиздан мукаммал бўлишингизни кутмайди.

Narrator 2 У сиздан Худога итоатли бўлиш истагини, Унинг йўлида юриш хоҳишини ва Худога фойдали бўлиш истагини кутаяпти. Сиз ҳеч бир ишни мукаммал бажара олмайсиз. Ҳаммамиз ҳам ҳато қиламиз. Аммо ҳаётингиз учун Худонинг истагини амалга оширишни, У сизни қутқаришини ва сизни ўстиришини истайсизми? Каломда ёзилишича, ким бўлишидан қатъий назар бу хабар ҳаммага етказилди. Худованд биз Уни билишимизни ва қутқарилишимизни истайди. У бизнинг гуноҳкор ҳолатимизни тушунади. У бизнинг қанчалик гуноҳкор эканлигимизни билади. Худованд биз ўз-ўзимизга мутлақо ёрдам беролмасилигимизни ва ожизлигимизни билади. Шуни билган ҳолда Худога яқинлашинг ва бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан У ҳақида кўпроқ билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top