3:28

Қадимги қоғозлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли биродар. Қадимги ёзувлар қандай яратилгани ҳақида жуда кам нарса биламиз. Айниқса Муқаддас Каломнинг қандай ёзилгани ҳақидаги маълумотлар бизга қизиқ. Маъбадда сақланган ва хизматлар пайтида фойдаланилган Қадимги иброний муқаддас ёзувлари узун папирус қоғозига ёки терига ёзилган. Папирусдан қоғоз ясаш учун бу ўсимликни тўрт ярим метр қилиб ўстиришган. Кейин эса қоғоз катталигидаги ўлчамда кесиб, усти қавати шилиб ташланган. Преслаш усули орқали икки қаватни бирлаштиришган. Қуритиш жараёнидан кейин ярим тайёр қоғоз маҳсулотини текислашган. Бундай ясалган қоғоз ранги оқ ва оққа яқин рангда бўлиб, жуда ҳам мустаҳкам бўлган. Бундай мустаҳкам қоғозларга ёзилган муқаддас Калом китобларини бир неча асрлардан кейин ҳам бузилмаган ва чиримаган аҳволда ғорлардан топишган.

Narrator 2 Терига ёзишдан олдин эса, терини яхшилаб тозалаб, ингичка қилиб кесиб, кесилган парчани яхшилаб қириб, текислаб қоғоз катталигида кесишган ва пергамент сифатида ишлатишган. Бундай ўрамларнинг узунлиги 7-10 метрга етган ва уларни “библион”, яъни китоб деб аташган. Қадимги папируслардан энг каттаси ва узуни 43,5 метр бўлиб, бугунгача Британия музейида сақланмоқда. Римликлар даврига келиб, ҳозирги китоб шаклини ўхшатувчи, кодекс деб номланувчи қўлёзмалар пайдо бўлди. Бунда папирус вароғининг икки томонига ҳам ёзса бўларди. Авваллари бундай шаклдаги китобларни ёғочдан ясаган бўлсалар, кейинроқ уни папирусга алмаштиришди. Аслида кодекс сўзи лотинча “каудекс” бўлиб, ёғоч бўлаги деган маънони англатган. Ёғоч ёзув тахталарини терига алмаштиргандан кейин ҳам бу атама сақланиб қолган.

Narrator 1 Энг қадимий кодекс китобларидан бири бу Исо Масиҳ ҳаёти ҳақида сўзловчи Янги Ахд китоби бўлиб, у Исо Масиҳ туғилганидан 130 йил ўтиб ёзилган. 1947 йилда Қуддусдан 60 километр шарқда Қумран водийсидан бедуин чўпонларидан бири, эчкиларини кечга томон йиғиб олиш чоғида ғор ичидан юзлаб яширинган кўзаларни топиб олган. Бу чўпон болакай учун улар бир уюм ахлатдек кўрингани учун кўза ичидаги пергаментдан бир нечтасини кесиб белига боғлаш учун ишлатган ва яна эчкиларини топиш учун кетган. Аммо унинг белидаги папирусни кўрган катталар бу қандайдир қадимий қўлёзма бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган. Кейин эса уларни излаб топиб, Қуддуслик антиквар йиғувчи савдогарларга олиб бориб беришган. Шу воқеадан кейин буларнинг ҳаммаси Муқаддас Калом китоблари эканлиги маълум бўлган. Бундай топилмалар бошқа ерларда ҳам топилган бўлиб, уларнинг баъзилари тошларга ёзилган алоҳида-алоҳида Муқаддас Калом воқеаларини тасвирлаган.

Narrator 2 Шундан сўнг мутахасислар археологлар билан бирга ўлик денгизи бўйидаги ерларни ва ғорларни қидириб 25 минг папирус қоғозини топишган. Уларнинг баъзилари эрамиздан аввалги 3-1 асрларда қадимги оромий тилида ёзилган. Бу китоблар орасида Эсфир китобидан бошқа ҳамма Қадимги Аҳд китоблари бўлган. 20 асрнинг бошларида танқидчилар Муқаддас Каломнинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қарай бошлашди. Аммо шу топилган қўлёзмалар Муқаддас Каломнинг уйдирма эмаслигини тасдиқлади. Муқаддас Калом билан шуғулланувчи олимлар ва мутахасислар бугунги Муқаддас Калом ўша қадимда ёзилган папирус қоғозларда битилган Муқаддас Калом билан айнан бир хил эканини исботлаб беришди. Бугунги кунда дунёнинг етакчи давлатлари музейларида археологлар томонидан топилган қадимги Муқаддас Китоб қўлёзмаларининг асл нусхаси сақланади ва бу Худо Каломининг ўзгармас эканлигини тасдиқлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top