3:23

Қизиқарли маълумотлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги қизиқарли маълумотларимиздан бири бу зайтун меваси ва ёғига тегишли. Биласизки, унинг меваси ҳам ёғи ҳам саломатлик учун жуда фойдали ҳисобланади. Улар бизнинг замонамизда қанчалик қадрланса, қадимда ҳам бугунгидан кам қадрланмаган. Зайтун дарахтлари 100 йил давомида мўл ҳосил бериши мумкин бўлган, ундан ташқари бу дарахт алоҳида парваришни ҳам талаб қилмаган. Хонакилаштирилган зайтун дарахти ҳатто тошли тупроқда ҳам ўсаверган. Томирлари ёйилиб ҳатто баъзи жойларидан яна шох чиқариб ўсиб кетаверган. Муқаддас Калом даврида зайтун дарахтининг барглари ва қобиғи иссиқлик тушурувчи восита сифатида қадрланган. Бу дарахтнинг эски шоҳларидан хушбўй ҳид таралгани учун бу шоҳларни хушбўй тутатқи тайёрлашда ишлатишган. Аммо энг аввало бу дарахт мевалари ва ўша мевалардан олинадиган ёғи туфайли жуда қадрланган.

Narrator 2 Маълумки, мевасининг гўштли қисмида ёғ жуда мўл. Биргина дарахтнинг ўзидан йилига 57 литр зайтун ёғи олса бўларди. Зайтун ёғини овқат тайёрлашда, чироқларни ёқишда, диний маросимларда, тана ва соч учун косметик восита сифатида ҳамда яралар ва шикстланган ерларга суриш учун тиббий восита сифатида ҳам ишлатилган. Энди бошқа бир ажойиб маълумотни эшитинг. Булар мактублар ҳақида. Биласизки, Муқаддас Каломнинг баъзи китоблари ҳаворий Павлус ва Бутруснинг мактубларидан иборат. Хўш ўша даврларда мактубларни қандай юборишган? Мактуб юбориш Форс империяси даврида давлат аҳамиятига молик бўлгани учун почта хизмати йўлга қўйилган эди. Муқаддас Каломдаги Эсфир китобидан бу хизмат қандай амалга оширилганини билсак бўлади, “Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг йигирма учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди.

Narrator 1 Мактуб ҳар бир вилоят халқининг ёзуви ва тилида, яҳудийларга ҳам ўзларининг ёзувида ва тилида ёзилди. Мордахай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди.” Рим хукмронлиги даврида ҳам расмий топшириқлар ва ҳарбий мактублар юбориш учун ҳам мана шундай почта хизмати ташкил этилган эди. Аммо бу почта хизмати оддий одамларнинг шахсий мактубларини юборишга хизмат қилмас эди. Бой одам мактуб ёзиб, мактубини хизматкоридан бериб юборарди. Аммо кўпчилик оддий одамлар, мактубларни мактубни бериб юбориш керак бўлган йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган танишларидан ёки бутунлай нотаниш бўлган одамлардан бериб юборишга мажбур эдилар.

Narrator 2 Албатта, мактубни нотаниш одамдан бериб юбориш осон иш эмасди. Бу одамга ишонса бўладими, йўқми, билмасдилар. У мактубни эсон-омон ўз эгасига топширадими? Муқаддас Каломда ҳаворий Павлус мактубларини бошқа бир имонлилардан бериб юборгани маълум. “Mенинг ҳол–аҳволим қандай эканлигини, нималар қилаётганимни билиб олишингиз учун, суюкли биродаримиз, Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори Тихик сизларга маълумот беради. Мана шу мақсадда, бизнинг аҳволимизни сизларга билдирсин, сизларга далда берсин, деб уни сизларнинг олдингизга юборяпман.” Колосаликларга мактубида ҳам шу одамнинг исми қайд этилган, “Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихик сизларга айтиб беради. Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин, деб мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top