2:56

Қизлар кундалигига

MP3

Ассалому алайкум мунис опа-сингиллар. Бугунги суҳбатимиз кундалигингиз учун янгилик бўладиган хабарлардан бўлса ажаб эмас. Биз доимо инсон-инсонга яқин бўлиши керак, деймиз. Бироқ ҳар доим ҳам кимгадир яқин бўлиш лозим бўлмайди. Қуйидаги суҳбатимиздан баъзилар билан масофа сақлаб суҳбатлашишнинг усуллари ҳақида билиб оласиз. Тасаввур қилинг, учрашувга чиққан қиз йигитни кўрди-ю унга ром бўлиб қолди. Фақат бир-икки оғиз сўздан сўнг гўзал қиёфа ягона фазилати эканлигини билган қиз қочиб қолишга қарор қилди. Бироқ йигит қизни қўйиб юборишни истамаяпти. Нима қилиш керак? Бундай пайтда кўпчилик гўёки телефонига келган «СМС»ни ўқиб ва бир дугонасига 10 дақиқадан сўнг қўнғироқ қилишини айтиб СМС юборади. Ёки уни ҳафа қилмаган ҳолда тўғри келмаслигини айтиб, узоқлашади.

Ҳар гал телефони жиринглаганда: «Вой, Худойим нима? Ҳозир бораман!» дея саросимали жавоб беради. Сўнгра учрашув охирига етмасдан кетиб қолаётгани учун узр сўраб, зудлик билан қочиб қолади. Ҳаётда чиндан ҳам, йигит қизнинг ёки қиз йигитнинг гўзал қиёфасини кўради-ю, қолган фазилатларига эътибор қаратмайди. Руҳшуносларнинг фикрича, қаршимиздаги кишида ўзимизга ёққан биргина фазилатни кўриб, унга қолган ўзимиз истаган фазилатларни ҳам қўшиб қўяр эканмиз. Қисқаси чиройлими, демак нодон ёки мижғов бўлиши мумкин эмас. Агар суҳбатдошингиз йигит эмас, қиз, дугоналаригиздан бири бўлса-чи? Улар билан муносабатда қандай масофа сақлаш мумкин?! Яна бир мисол келтирамиз.

Тассавур қилинг дугоналарингиз билан учрашувга отланаяпсиз. Янги кўйлак сотиб олдингиз. Уларга яқинлашганингизда «тили ширин» дугонангиз: «Бу бичимдаги кўйлак сенга ярашмабди» дейди. Бундай дугоналар билан душман бўлишга ҳожат йўқ. Бу ҳолатда унга эътибор қилмаслик энг яхши вариант. Шундай муносабат қиладиган дўстингиз бўлса, бу ҳаққоний дўстлик исботи эмас, балки камситишга уриниш. Дугонангиз шундай деганида, жаҳлингиз чиққанини билдирманг. Акс ҳолда ўзингизга ишончингиз йўқлигини сездириб қўясиз. Имкон бўлса, бир четга чақириб, яхши гаплашиб олинг. Унинг қилаётган муомаласи ўринли эмаслигини тушунтиринг. Бўлмаса, дугонангиз ўзини гўзаллик борасида малакалиман, деб ҳисоблай бошлайди.

Баъзилар билан суҳбатлашар экансиз, уларнинг тинимсиз мақтанишини эшитасиз. Бу суҳбат сизнинг жонингизга тегади. Масалан, овсинингиз ҳар икки гапнинг бирида ўғлию қизининг нақадар истеъдодли эканини мақтагани мақтаган. У билан гаплашганингизда, худди шу мавзудан бошқа мавзу йўқдек…У билан гаплашганингизда, фарзандларингиз қобилиятсиз боладек туюлаверади. Кейинги гал, овсинингиз яна мақташни бошласа, шундай денг: «Фарзандларингизни яхши кўришингизни биламан. Лекин бошқа мавзуда гаплаша қолайлик. Бундай гаплардан кейин овсинингиз сиз билан суҳбатлашишга тамоман янги мавзулар топиши аниқ. Одамлар нега шундай қилишади? Рухшуносларнинг фикрича, бундай одамлар ўз ҳаётида кутган натижаларга эриша олмаган ва болаларини мақташ билан ҳурмат қозонмоқчи. Гўёки, қобилиятли болалар фақат ақлли ота-оналардан туғилади.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top