3:06

Аёлнинг фикрлаши

MP3

Ассалому алайкум зийрак ва гўзал опа-сингиллар. Бугун сизлар билан биз аёлларнинг ажойиб бир ҳислати ҳақида гаплашишни маъқул кўрдик. Бу биз аёлларнинг фикрлаши ҳақида. Аёл киши одатда бирор бир нарса борасида нимани ҳис қилса ўшанга кўра фикрлайди. У одатда энг кичик майда тафсилотларга ҳам эътибор беради ва бошқларнинг ҳиссий реакцияларини ҳушёр кузатади. У сўзлашни ёқтиради. Аммо сўзлашув пайтида фикрлаши ёки фикрлаш пайтида сўзлаши ҳам мумкин. Гапираётган пайтда жуда кўп сўзларни ишлатади. Кичик тафсилотларга ҳам эътиборсиз бўлмагани учун баъзан уни ҳиссиётлари бошқаради, камдан-кам ҳолатларда фактлар бўйича иш кўради. У қанчалик ақлли бўлмасин, ҳис-туйғуларсиз фикрлай олмайди. Шунинг учун ҳам у бирор бир нарсани гапириб бераётганида, жуда чиройли тасвирлайди.

Аёлнинг ҳис туйғулари унда ёқимли, таъсирчан ва масъулиятли бир табиатни пайдо қилади. Шу таъсирчанлиги туфайли отаси ёки турмуш ўртоғининг кичик, унга ёқмайдиган ҳатти ҳаракатидан хафа бўлиб қолади. Эркак киши учун арзимас ҳисобланган нарса ёки мавзу аёл учун ўта муҳим ҳисобланади баъзида. Аёл киши нега ҳавотир олаверади? Ёшлигида отасидан, турмушга чиққач турмуш ўртоғидан кейинчалик фарзандларидан, бунинг адоғи борми? Сабаби нимада? Аёл ҳиссий, жисмоний ва моддий томондан кучли ва мустаҳкам ҳавфсизликка муҳтож. У турмуш ўртоғи ишончли, унинг ҳис-туйғуларига эътиборсиз қарамайдиган инсон бўлишини, унинг муҳтожликларини таъминлашини истайди. Шу уччовидан энг муҳими бу унинг ҳиссий томондан ҳавфсиз бўлишидир.

Аёл зоти уни ҳимоя қилишларини истайди. Аммо кейинги йилларда эркаклар аёл зоти олдида ўз бошқарувчилик ва ҳимоячи вазифасини уддалай олмаётгани учун ҳам аёл юрагидаги мана шу ҳимояга ва ҳавфсизликка бўлган муҳтожликларини ўлдириб бормоқда. Эркак киши ўрнига ўзи ўзининг хавфсизлигини ҳар томондан мустаҳкамламоқда. Ҳам моддий, ҳам ҳиссий томондан мустақил, эркак зотининг ёрдамига муҳтож бўлмаслик учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида эса унинг юраклари қаттиқлашиб, феъл атвори эркакларникидай бўлиб қолмоқда. Бу айни ҳақиқат. Аммо бир нарса ўз аслидагидай қолади. Аёлнинг эркак ғамхўрлигига, муҳаббатига ва ҳимоясига бўлган муҳтожлиги ўзгармайди. Аёл ташқи томондан қаттиқ-қўл, мустақил кўринса-да ичи ўша муҳаббат ва ғамхўрлик қўмсаб йиғлайди.

Аёлнинг қалбида эркак киши учун алоҳида жой бор. У ҳеч қачон аёлнинг бутун қалбини ўзиники қилиб ололмайди. Унинг қалбида энг биринчи ва энг катта жойни Худованд эгаллайди. Ана ундан кейингина қўшимча равишда ердаги жуфти сифатида қалбининг бир бўлагидан жой олиши мумкин. Ундан ташқари эркак зоти аёл қалбининг ҳамма муҳтожликларини ҳам тўлдира олмайди. Буни фақат Худо қила олади. Эркак эса унинг жисмоний ғамхўрликка, муҳаббатга, ҳимояга бўлган муҳтожлигини қондириши мумкин. Бироқ, юқорида айтганимиздай, кўпгина эркаклар аёлининг бу муҳтожликларига жавоб бера олмаяптилар. Улар ўз вазифаларини, табиатан эркак сифатида яратилган мевқеини унутганлар. Шунинг оқибатида аёл қалби, ҳимоя, муҳаббат истаб йиғлайди. Хўш, эркак шундай бўлса, аёл нима қилсин?! У қолган умрини, муҳаббатсиз, ҳимоясиз ўтказадими?

Асло йўқ. Бу ҳимоя ва муҳаббатни у Худованддан топади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top