3:26

Ерихо қазилмалари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мен биринчи марта Ёшуа китобидаги Ерихо шаҳарини қўлга киритиш ҳақидаги парчасини ўқиганимда, бу воқеанинг қандай бўлиши мумкинлигини ҳаёлимга ҳам сиғдира олмаганман. Аммо Худо биз ўйлаганимиздан ҳам бошқачароқ, оддийроқ йўл билан ишлайди. Менимча, агар ўша Ёшуанинг ўрнида мен бўлганимда, “Бу қандай қилиб бўлади, Худовандим?” “Буни қандай бажарасан?”, деб савол берган бўлардим. Аммо Худога шукрки, Ёшуа иккиланмай, Худонинг айтганларига шубҳа қилмай, айтганини бажарган. Каломда шундай ёзилган, “Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Мана, Ерихо шаҳрини шоҳию сипоҳлари билан бирга сенинг қўлингга бердим. Шаҳар атрофини барча жангчилар билан бир марта айлангин. Олти кун шундай қиласан. Еттита руҳоний аҳд сандиғининг олдида юрсин. Уларнинг қўлида биттадан қўчқор шохидан қилинган бурғу бўлсин.

Narrator 2 Еттинчи куни шаҳар атрофини етти марта айланинглар, руҳонийлар бурғуни чалиб юришсин. Ўша куни бурғуларнинг узоқ чалинганини эшитиши биланоқ, ҳамма бор овози билан бақирсин. Шунда шаҳарнинг деворлари қулайди, ҳамма шаҳарга ҳужум қилиб, тўғри кириб бораверади.” “Руҳонийлар бурғуларни чалдилар. Халқ бурғу товушини эшитиши биланоқ баланд овоз билан бақирган эди, бутун шаҳар деворлари қулаб тушди. Исроил жангчилари турган жойларидан тўғри шаҳарга кириб, унга ҳужум қилишди. Исроил жангчилари шаҳарни қўлга киритишди.” Бу воқеа худди мен каби бошқаларга ҳам ғалати ва уйдирмадек туюлиши мумкин, аммо бу ундай эмаслигини Муқаддас Каломдан ташқари археологик топилмалар ва қазишмалар ҳам тасдиқлайди. Ерихон шаҳри қазишмалари даврида археолог Гарстанг олиб борилган ишлардан сўнг шундай хулосага келган.

Narrator 1 “Шаҳар деворлари бир вақтнинг ўзида ташқарига қараб йиқилган. Ташқаридан ҳужум қиладиганлар осонгига девор парчаларидан ичкарига тирмашиб чиқишлари осон бўлган.” Нега унинг бу фикри ноодатий ҳисобланган? Чунки одатда шаҳар деворлари ташқарига эмас, ичкарига қараб қулайди. Бундан ташқари Ёшуа китобида ҳам шундай ёзилган, “Руҳонийлар бурғуларни чалдилар. Халқ бурғу товушини эшитиши биланоқ баланд овоз билан бақирган эди, бутун шаҳар деворлари қулаб тушди. Исроил жангчилари турган жойларидан тўғри шаҳарга кириб, унга ҳужум қилишди. Исроил жангчилари шаҳарни қўлга киритишди.” Бу деворлар айнан ташқарига қараб қулаган. Ериходаги қазишмалар 1907-1908 йилларда олиб борилган бўлса ҳам, бу шаҳар ҳақидаги кўпроқ маълумотлар кейинроқ Ж. Гарстенг исмли археолог бошчилигидаги 1930-1936 йиллардаги қазишмалар чоғида маълум бўлган.

Narrator 2 Бу қазишмаларда Ёшуа китоби ҳақиқатни айтганини тасдиқлайдиган далиллар топилган. Бу қадимги шаҳар ўзи ҳақида жуда ҳам бой ва ноодатий маълумотларни тақдим қилган. Олиб борилган қазишмалардан шу нарса маълум бўлдики, шаҳар икки қатор девор билан ўралган. Бу душмандан ҳимоя қилинишнинг энг мустаҳкам кўриниши эди. Ташқи девор 2 метр қалинликда бўлган бўлса, ички девор 4 метр қалинликда бўлиб, баландлиги 10 метрни ташкил қилган. Улар ораси 5 метр очиқ бўлиб, бу икки деворни уйлар боғлаб турган. Муқаддас Каломда ёзилган фоҳиша Раҳобанинг уйи ҳам айнан мана шу деворлар орасида жойлашган эди. Археологларни ҳайратга солган нарса бу ташқи деворнинг ташқарига қараб қулаши эди. Деворлар пастигача қулаган бўлиб, ташқаридан қилинган ҳужумни осонлаштирган. Демак, Муқаддас Каломдаги воқеаларнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top