3:32

Худонинг режаси

MP3

Narrator 1 “Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.” Ҳикматлар 3:5

Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худованднинг ҳаётингиз учун режаси борлигига ишонасизми? Албатта бор. Гарчи баъзан қийинчиликлар гирдобига тушиб қолиб, Худонинг севгисини ҳис қилмай, Унинг ҳузуридан узоқлашгандек туюлса ҳам, Худованд доимо биз билан бирга. Биз буни ҳис қилиш ёки қилмаслигимиздан қатъий назар, Худо Ўз ваъдасига садоқатли. У Ўз Ўзига қарши чиқолмайди. У Ўз сўзига содиқ ва адолатли Худо. Унинг бундай Худо эканини Қадимги Ахд қаҳрамонлари ҳаётларидан ҳам билиб олсангиз бўлади. “Э, улар қадимда яшаб ўтган. У пайтда балки Худо шундай ишлагандир, уларнинг ҳаётида ишлагандир, аммо ҳозир замон бошқа, одамлар бошқа”, деб ўйласангиз адашасиз. Бизнинг Худойимиз ҳеч қачон ўзгармайдиган ва садоқатли Худо.

Narrator 2 У ер юзидаги ҳар бир инсон ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишларини истайди. Сабаби уларнинг ҳаётида Худонинг режаси бор. Фақат Унинг Каломида ёзилган ўгитларга амал қилсак бас. Сулаймон пайғамбар Ҳикматлар китобида шундай ёзган эди, “Ўз ақл–идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди.” Бу жуда туғри насиҳат. Агар биз ўз инсоний ақл-идрокимизга суянадиган бўлсак, шайтон бизни осонгина бошқара олади. Аммо Худонинг режасига қараб юрсак, бизни кутаётган абадият қанчалик ёрқин ва хурсандчиликка тўла эканини билиб оламиз. Чунки ҳаётимизда Унинг ажойиб режаси бор. Бу шу ҳаётмизни қамраб оладиган бир режа. Бироқ ҳаёт йўлимиз тугаб, бу дунёдан кўз юмишимизга озгина қолганда, “Худонинг режаси нима бўлади? Шу ерда тўхтайдими? ”, деб сўрарсиз. Йўқ. Ўлганимизда фоний дунёни ташлаб, Худонинг олдида ҳозир бўламиз.

Narrator 1 Юрагингиз уришни тўхташи билан Худонинг ҳузурида ҳозир бўласиз – бу ҳам Худонинг режасига киради. Шундай кунларнинг бирида ҳаётингизни расво қилган оғриқларга ва касалликларга тўла танангиз қабрдан тирилади ва Худонинг Ўғлиники каби тана шаклига эга бўлади. Биз Унга ўхшаш бўлмаймиз, аммо танамиз Унинг танасига ўхшаш бўлади. Худди Уники каби самовий танага эга бўламиз. Фақат шугина эмас, Унинг айтишича, бир куни У бу дунёга қайтганида, биз ўлганлар ҳам У билан бирга қайтамиз. Муқаддас Каломда ёзилишича, У билан бирга бўлишимиз учун Масиҳ самода биз учун жой ҳозирлашга кетган. Бу ҳам Унинг режасига киради. Шундай кунларнинг бирида биз Унинг қаршисида ҳозир бўламиз ва ҳаётимизда қилган ишларимиз учун ҳисоб берамиз. У бизнинг гуноҳларимизни намойиш қиладими? Йўқ. У бизнинг тақдирлашга арзигулик ишларимиз учун бизни тақдирлайди.

Narrator 2 Унинг олдида турганимизда, У бизнинг ўтмишдаги гуноҳларимизни эсга келтирмайди. Сабаби — Исо Масиҳ. У бизнинг гуноҳларимиз учун тўлов тўлаб бўлган. Худо бир марта ҳамма учун ҳал бўлган ишни яна қайта кўриб чиқмайди. Муқаддас Калом шундай дейди: Ғарб Шарқдан қанча узоқда бўлса, У ҳам бизнинг гуноҳларимизни шунча узоқлаштирган, денгиз тубига отган. Биз ҳукм куни, ўша гуноҳларимиз билан юзлашмаймиз. Яна, Унинг айтишича, биз абадий У билан бирга бўлиб, Барҳаёт Худога хизмат қиламиз. Сиздан бир нарса сўрасам, cиз ишонган эътиқод сизга шуни ваъда қиладими? Бунга ишончингиз комилми? Ҳаётингизда Масиҳ йўқ экан, ўлганингизда нима бўлишини билмайсиз. Бу сизлар билан бўлишган фикрларимизнинг ҳаммаси Муқаддас Каломдан олинган. Шундай экан, ҳаётингиздаги Худонинг режасини камтарлик билан қабул қилинг. Ўз бошимчалик қилиб абадий тақдирингизни барбод қилманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top