3:13

Болангизни сузишга қандай қилиб ўргатишни биласизми?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сузиш инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишини ҳамма билади. Шундай экан, ҳар бир ота-она болалари ҳам сузишни билишларига ҳаракат қилади. Бироқ болаларни сузишга ўргатиш унчалик осон эмас. Болаларни сувга ўргатиш чоғида ванна ҳамда ҳовузда нималарни умуман қилмаган маъқул? Боланинг юзига асло пуфламанг (болани сувга тушиши олдидан юзига пуфлаш борасида бир қанча кўрсатмалар мавжуд). Бу ҳолат болани чўчитади, уни хафа қилади. Қолаверса, пуфлашнинг болани сувга ўргатиш борасида хеч қандай фойдага боғлиқ ери йўқ. Болага зинҳор сувга тушиш олдидан “шўнғиймиз!” деб айтманг. Ҳеч қандай одатий буйруқларни берманг. Аниқроғи, уни ҳар сафар сувга туширишдан аввал сўз ва ҳаракатлар орқали буйруқларни ишлатманг. Бола сизнинг буйруғингизга қараб нафасини сақлаб туриши керак эмас.

Narrator 2 У хоҳлаган вақтда сувга тушганида боши сув юзасида бўлишини тушиниши керак. Бола сувга тушаётган вақтда нафасини сақлаб туриши лозим. Юзига сув сачраганда ҳам худди шундай. Сувга тез-тез шўнғиши керак ва у тез орада сузишни ўрганиб олади. Албатта, жараён ҳаммага бирдек таъсир этмайди. Аммо эртами кечми нафасни қанча вақт ушлаб туришни ўзи билиб олади. Қайта ўргатгандан кўра, ўргатмаган маъқул, албатта. Болани сувда асло орқасига ётқизманг. Бу ўрганиш жараёни учун ўта ноқулай бўлган ҳолат. Кўпчилик сузишни ўргатувчи инструкторлар ушбу ҳолатни тавсия этадилар. Аммо деярли барча болалар уни ёмон кўрадилар. Бу вазият ҳимоясиз ҳамда бола учун ноқулайдир. Шу билан бирга хавфли ҳамдир. Шунингдек, болани анча сув ютиб юборишига сабаб бўлиши мумкин. Сузишни ўргатишда орқага ётиб ўргатишдан кўра тананинг олд томони билан сувга ётган ҳолатда ўрганиш 100 маротаба фойдалироқдир.

Narrator 1 Ҳамма болалар аввал сув остида сузишни ўрганадилар. Кейинчалик эса нафас олиш учун бошларини кўтаришни ўрганиб оладилар. Шунчаки ота-оналар бошланишида болага нафас олишга кўмаклашадилар. Қўшимча сузиш воситалари (қутқарув ҳалқаси, нимча ва қўл учун мўлжалланган ҳаво воситаси) кабиларнинг мутлақо кераги йўқ. Бу болани ўзи суза олиши мумкинлигига ишончини йўқотади. Қўшимча воситаларсиз ўзи сувда суза олмаслигини онгида шакллантиради. Болага бурун катакларини бармоқлари билан беркитишни ўргатманг. Сув бурун катакларига кирган тақдирда ҳам бу жуда оз миқдорда бўлади. Бола эса бошиданоқ ўзи бу каби ноқулайликларни енгиб, сувдан шўнғиб чиқишни ўрганиб олиши лозим. Болани сувда шундай ушлангки, унинг боши доим сув устида бўлсин. Кузатган бўлсангиз, ҳар сафар пляжда болани сув юзасида ушлаб туриб, “оёғингни ишлат”, деб ўргатаётган ота-оналар топилади.

Narrator 2 Бу эса бола миясида худди ҳозир қўйиб юборишади-ю ва у мустақил сузиб кета оладигандек фикр туғилишига олиб келади. Аслида эса ундай бўлмайди. Юқорида қайд этилганидек болалар сузишни бошлаганларида аввал бошлари сув ичида бўлади. Кейин эса нафас олгани сув юзига бошларини чиқаришни ўрганиб оладилар. Сувдан жуда қўрқадиган болалар учун — унча катта миқдорда бўлмаган сув сиғими бўлиши керак. Агар бола сувдан ваҳимали даражада қўрқса, сув билан бола ўртасидаги муносбатни товоқдаги сув қўмагида бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Товоққа сув қуйиб, ўйинчоқлар, турли шаклчалар ва идишчаларни солинг. Бола сувни қанча берилиб ўйнаса шунча яхши. Агар бола сув ичида мамнуният билан ўйнаса, уни ҳовлидаги ҳаво билан тўлдирилган ҳовузчага ўтказиш мумкин. Бола сувдан ваҳимали даражада қўрқмаса, юқоридагидек товоқчадаги оз миқдордаги сув билан бошламаса ҳам бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top