3:14

Худонинг далдаси

MP3

Narrator 1 “Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз.” 2 Кор 1:4-5

Ассалому алайкум қадрдон биродар. Юқоридаги оятларни бир пайтлар ўқиганимда, қийинчиликларимда Худодан оладиган далда ҳақидаги ваъда-да, деб ўйлаб қўя қолардим. Аммо яқинда бу оят менга бошқа томондан очилди. Яқин сингилларимдан бирини кўрмаганимга бир неча йиллар бўлган эди. Аммо Худога шукрки, шу йили қишда уни кўрдим. Суҳбатимиз узоқ давом этмаган бўлса-да, унинг оиласида турмуш-ўртоғи билан муаммоси борлигини юракдан ҳис қилдим. Ахир руҳимиз бир-да. Сўнг унинг учун ибодат қилишни Муқаддас Руҳ тез-тез эслатиб турди. Унинг олдига бориб, кўпроқ суҳбатлашиш ва далда беришни истадим.

Narrator 2 Бир куни Худованд менга кутилмаганда шундай имконият берди. Боришим учун ҳеч қандай тўсиқ қолмаганди. Бордим. Унинг хурсандчилигини сўз билан тасвирлаб бўлмасди. У билан оилавий муносабатлар, фарзандлар тарбияси ва оилада аёлнинг ўрни ҳақида жуда узоқ суҳбатлашдик. Суҳбатимиз шундай яқин, шундай дилдан кечдики, мен ҳам айтилиши керак бўлган гапларни айтаётган, у эса кўпдан бери Худодан сўраган саволига жавоб олаётган эди. Мен аслида руҳий масалаларда кимгадир нимадир ўргатишга нўноқман, аммо йиллар давомида ўзимнинг турмуш ўртоғим билан бўлган келишмовчиликларда Худодан ўрганганларим, Ундан олган далдаларим ва ўшанда Худо менга очиб берган оятларни у билан бўлишдим ҳолос. Аммо шу суҳбат учун Худо мени у билан учраштирганини мен ҳам у ҳам юракдан ҳис этиб турардик. Ўшанда Худованд менга йиллар давомида турмуш ўртоғим орқали ўргатганларини, далдаларини англаб етдим.

Narrator 1Ўшанда юқоридаги “Ҳар хил азоб–уқубатларга учраганимизда Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз”, деб ёзилган оятнинг ҳақиқий мағзини чақдим. Ўшанда бир неча йиллар аввал турмуш ўртоғим билан муносабатда бўладиган муаммоларда нима сабабдан камтар бўлишим, нега итоаткор бўлишим ва нима учун Ёқуб пайғамбардек Худонинг этагини қўйиб юбормай Ундан умид қилишим сабабларини тушуниб етдим. Ўша бир неча соатлик суҳбат менга қанчалик кўп марҳамат ва завқ берганини оддий сўзлар билан тушунтириб беролмайман. Шунда Ҳаворий Бутруснинг Худо хизмати учун керакли идиш бўлишнинг бахти ва қувончи қанчалик чексиз эканини англадим. Ҳаётимизда биз тушунмаган қийинчиликлар бўлиши табиий, аммо уларнинг биз кўрмаган ва тушунмаган, бироқ Худогагина аён бўлган сабаблари бўлади.

Narrator 2 Шундай пайтларда, “Худо нима учун мен қийналишим керак?” “Нима сабабдан МЕНГА шундай қийинчиликларни бераяпсан?” “Нега турмуш ўртоғимни ўзгартирмайсан?”, деган охири йўқ саволларни берамиз. Аммо тан олиш керакки, шундай қийинчиликлар ва сабоқлар жараёнида Худованд бизга керакли далдани ҳам беради. Ҳар бир дарсимиз Унинг Каломи билан боғлиқ. Худога керакли идиш бўла олишнинг завқини туйиш, ҳар қандай қийинчиликларга арзийди. Каломда шундай ёзилган, “Ким ўзини мен айтган ёмонликлардан покласа, Эгаси учун шараф келтирадиган идишдай бўлади. Бундай одам Эгасига хизмат қилишга бағишланган, ҳар бир яхши иш қилишга тайёр бўлади.” 2 Тим 2:21 Ҳар биримиз Худонинг йўлидан юриб, Унга фойдали идиш бўлиш ҳар биримизга насиб этсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top