MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан мамнунмиз. Азиз биродарлар, Худо бизнинг ўсишимизни истайди. Самовий Отангизнинг сиз учун мақсади — Исо Масиҳнинг характерини етиштириш ва ривожлантиришингиздир.

Ачинарлиси азизлар, кўпгина масиҳийлар ёшлари ўтиб боради, аммо улғаймайдилар. Улар руҳий болаликда қолиб кетиб, ҳали ҳам иштончаларда қолиб кетадилар. Сабаб, улар ҳеч қачон ўсишни ҳоҳламасликларидир.

Руҳий ўсиш автоматик содир бўлмайди. Бу ҳоҳиш билан бағишланишни талаб қилади. Сиз ўсишни ҳоҳлашингиз, қарор қилишингиз, ғайрат қилишингиз ва унга тирмашиб олишингиз керак.

Шогирдлик Масиҳга ўхшаб бориш жараёни доимо қарор билан бошланади. Исо бизни чақиради ва биз жавоб берамиз. “Исо у ердан ўтаётганида, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Матто исмли одамни кўриб қолди-да, унга: Менинг орқамдан юр! – деди.

У эса ўрнидан қалқиб, Исонинг орқасидан юрди.” Исонинг кетидан борган биринчи шогирдлари қарорларининг аҳамиятини яхши тушунмаган эдилар. Улар шунчаки Масиҳнинг таклифини қабул қилган эдилар.

Бу сиз бошлашингиз керак бўлган қадамдир: Шогирд бўлишга қарор қилинг. Ҳаётингизни ҳеч бир нарса сиз бағишланган нарсачалик ўзгартиролмайди. Бағишланишингиз сизни юксалтиради ёки барбод қилади, лекин нима бўлганда ҳам у сизни аниқлаб беради.

Менга нимага бағишланганингизни айтинг, мен сизга йигирма йилдан кейин ким бўлишингизни айтиб бераман. Биз нимага бағишланган бўлсак, ўша бўлиб етишамиз.

Айнан шу нуқтада кўпгина инсонлар Худо уларнинг ҳаётларидаги мақсадини унутадилар. Кўпгина инсонлар бирор нарсага бағишланиб, ҳаётларини ўтиб кетишидан қўрқадилар.

Бошқалар эса, ярим қалб билан бағишланадилар ва шунинг учун ҳам кейинчалик ғамгин ва ўртаҳол бўлиб қоладилар. Бошқлар эса бутунлай дунёвий нарсалар, бойлик ва машҳурликка берилиб, охирида кўнгиллар тушкун ва қайғули ҳолга тушадилар.

Ҳар бир танловнинг абадий оқибати мавжуд, шунинг учун ҳам донолик билан танлашингиз керак. Бутрус шундай огоҳлантиради: “Ўша кунда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетар экан, сизлар қандай кишилар бўлмоғингиз керак?” 2 Бутрус китобининг 3 боби 11 ояти.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top