2:57

Болаларнинг ўсишига ёрдам 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна мавзуларимиз орқали бўлсада сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, масиҳий бўлмаган оилалардаги болаларнинг тақдири нима бўлади?

Бу таълимот уларни ҳамма умидларидан автоматик маҳрум қилмайдими? Мисрликлар, греклар, форслар ва кўп бошқа милатлар вакилларининг Исроил Худосига иймон келтирганликлари ҳақида Эски Аҳдда кўп мсоллар бор.

Ҳезекил китобининг 18 боби 14 ва 20 оятларида, Худо фосиқлар оиласидан ҳам солиҳ киши улғайиши мумкинлигини айтган. Худо ҳар қандай гуноҳкорликни тўхтатиб муқаддас авлодни ўстиришга қодир.

Ҳақиқатдан, ҳозирги замон жамиятидаги бахтсиз оиланинг гўзал художўйлиги, одамларни Масиҳга жалб қилади. Бошқача қилиб айтсак, Муқаддас Руҳ бизнинг Аҳдга алоқадор оиламизни, иймонсизларнинг оиласидаги болаларни тушкунликка олиб келиш учун эмас, балки уларни Масиҳга жалб қилиш учун фойдаланади.

Ота – онанинг фақат бири иймонли бўлган оилада нима қилиш керак? Шу оилада болани сувга чўмдириш керакми? Бунга жавоб бериш осон. Бола албатта сувга чўмдирилиши шарт.

Чунки Худо бу болага қараганда, У Ўз фарзандининг боласини кўради. Бутун оила отанинг ёки онанинг иймони орқали “покланади” ёки “ажратилади”. 1 Коринфияликларга мактубининг 7 боби 14 оятидан шу ҳақида ўқиб олишингиз мумкин.

Агар сиз ўз болангизни сувга чўмдирайми ёки чўмдирмайми деб иккиланаётган бўлсангиз, қуйидаги саволлар ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Агар сиз Эски Аҳд даврида яшаганингизда, болангизни суннат қилган бўлармидингиз?

Кўпинча сувга чўмдириш ҳақида беришадиган саволларни, Эски Аҳддаги суннат белгисига ҳам бериш мумкин, чунки сувга чўмиш суннатнинг амалда бажарилишидир.

Агар сиз Иброҳимнинг ўрнида бўлганинигизда Худога нима деган бўлардингиз? Сиз: “Худовандим, Исҳоқни суннат қилмайман. Чунки биз унинг катта бўлиб ўзи иймон келтиришини кутамиз, иймон келтирганидан кейин эса уни суннат қиламиз.

Ахир ҳозир уни фиръавннинг болаларидан ҳеч қандай фарқи йўқку, шундаймасми?” – деган бўлармидингиз? Бугун сувга чўмдириш ҳақида ҳам худди шундай дейишмайдими? Шу сабаблар билан бола ёмон йўлларга кириб кетса, буни ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.

“Адашманглар, Худо ҳақоратланмайди. Инсон нима экса, шуни ўради,” — деб ёзилган Галатяликларга мактубининг 6 боби 7 оятида. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top