MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли биродарлар, Поликарпнинг ўлимидан кейин кичик Осиёда таъқибларга чек қўйилиши Рим империясидаги масиҳийларга нисбатан душманлик муносабатларининг тўхташини билдирмайди.

Қувғин бошқа жойларда давом этар эди ва учинчи аср бошида, асосан Шимолий Африкада мувофиқлаштирилиб, Перпечуа ва унинг хизматкори Фелиситас азоблаб ўлдирилган жойда улар авжига чиқди.Лекин бу давргача тарихда таниқли бўлган масиҳий имонлиларнинг азоб чеккан алоҳида воқеалар ва оммавий таъқиб жойларига эга эдилар. Масалан, Римда, Поликарпнинг ўлимидан ўн йил ўтгандан сўнг, Жастиннинг бошини танасидан жудо қилишди.

Уни ўша даврдаёқ Жастин Жафокаш деб аташар эди. Платоннинг фалсафаси билан тарбияланган Жастин, масиҳийликка йигитлик давридаёқ кирган ва тез орада қобилиятли эътиқод ҳимоячиси бўлди.

У, масиҳийликни ўзининг мажусий ўқувчиларига донолик билан намоён қиладиган ва имондаги биродарларининг таъқиб остида эканликларини очиқ айтадиган истъедодли ёзувчи эди.

У Римда хусусий уйларда йиғилувчи имонлиларга ва қизиқувчиларга панд-насиҳат берди, айнан шу айб, бошқасига нисбатан уни азоб чекиб ўлишига олиб келди. Қийноқдан кейин қози уни ўлим жазосига маҳкум этди ва Жастинни бешта эркак ва битта аёл билан бирга бошларини таналаридан жудо қилдилар.

Масиҳийларга нисбатан биринчи оммавий қувғин бир неча ўн йиллар ўтгандан кейин, Септимиянинг Шимолий бошқармасида бўлди. 202 йили император масиҳийлик ва яҳудий динини қабул қилишни тақиқлаб фармон чиқарди.

Императорнинг ўзи мисрнинг ўлик худоси Сераписга сажда қилар эди ва масиҳийлик унинг хусусий динига таҳдид солишидан қўрқарди. Фармон асосан мавжуд имонлиларга қаратилган бўлса ҳам, унинг оқибати янги имонлиларга ва масиҳий жамоатларининг етук имонлиларига ҳам таъсирини ўтказди.

Карфагенда императорнинг таъқиби алоҳида сезиларли бўлди. Бу катта шимолий Африка Рим шаҳрида масиҳийларнинг ўсиши амалдорларни жуда катта ҳаяжонга солди ва императорнинг фармони «таълим бераётган ва имонга кираётганларнинг» ҳаммасига тарқатилди.

Хурматли биродарлар, шунга ўхшаш қўвғинлар, хозир бизнинг замонамизда хам бўлиб турганидан хабарингиз бор. Айниқса, биз яшаб турган мамлакатда, қўвғинлар авжига чиққан. Тўғри, хали хеч ким ўлим жазосига ёки узоқ муддатли қамоқ жазосига махкум қилинмади, баъзи холатларни хисобга олмасак албатта. Лекин биродарларга катта миқдорда жарималарнинг қўлланилиши, хозиргача давом этмоқда. Бу эса албатта биродарларга нисбатан ўзининг салбай таъсирини ўтқазмоқда. Шунинг билан азизлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top