3:14

Ғамхўрлик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар, биз билган Худо эҳтиросли Худодир. У баъзи нарсаларни эҳтирос билан яхши кўрса, баъзиларини эҳтирос билан ёмон кўради. Сиз Унга яқинроқ бўлиб борганингиз сайин, У сизга У учун гапирувчи бўлишингиз учун Ўзи ғамхўрлик қиладиган нарса учун эҳтирос беради. Бу бирор муаммо, мақсад, қоида ёки бир гуруҳ кишилар ҳақидаги эҳтирос бўлиши мумкин.

Нима бўлишидан қатъий назар сиз бу ҳақда гапиришга чорланасиз ва ўзгартириш қилиш учун қўлингиздан келганини қиласиз.Сиз кўп ғамхўрлик қиладиган нарса ҳақида гапиришдан ўзингизни тўхтатолмайсиз.

Исо шундай деган, “Одамнинг тилида нима бўлса, тили ўшани гапиради-ку!” “Сенинг уйингга бўлган рашким, Менинг ичимни кемиряпти. Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг бошимга тушди”- деган Довуд ва “Сенинг хабаринг менинг қалбимда ва суякларимда ёнади ва мен тик туролмайман”- деган Йеремия.

Худо баъзи кишиларга бирор масалада ғалаба қозониш учун художўй эҳтирослар беради. Бу кўпинча улар шахсан бошдан кечирган қўполлик, бепуштлик, касаллик ёки бошқа бирор қийинчиликка оид муаммо бўлиши мумкин.

Баъзан Худо кишиларга бирор гуруҳдаги бошқа кишилар ўзлари ҳақларида гапира олмаганларида улар номидан гапириш учун эҳтирос беради: туғилмаганлар, қувғин қилинганлар, камбағаллар, қамоқда бўлганлар, пастга урилганлар ва адолат рад этилган кишилар.

Муқаддас Калом ҳимоясизларни ҳимоя қилиш учун амрларга тўла. Худо эҳтиросли кишиларни Шоҳлигини кенгайтириш учун ишлатади. У сизга янги жамоат қуриш, оилаларни мустаҳкамлаш, Калом таржимонлигини молиялаш ёки бошқа Масиҳий кишиларни тайёрлаш учун художўй эҳтирос беради.

У сизга баъзи кишилар гуруҳига Хушхабарни етказиш учун художўй эҳтирос бериши мумкин: бизнесмен, ёшлар, чет элдан келган талабалар, ёш оналар ёки баъзи спорт ёки хобби билан шуғулланувчи кишилар бўлиши мумкин.

Агар сиз Худодан сўрасангиз, У сизнинг қалбингизни бирор кучли Масиҳийга муҳтож махсус давлат ёки этник гуруҳга Хушхабар айтишга мослаштириши мумкин.

Худо бизга дунёда бажарилиши керак бўлган ишни бажариш учун турлича эҳтирослар бериши мумкин. Сиз бошқа кишиларни сизнинг эҳтиросингиз билан тўла бўлишларини кутмаслигингиз керак.

Унинг ўрнига, биз бошқаларнинг ҳаёт хабарларини қадрлашимиз ва уни эшитишимиз керак, чунки ҳеч ким унинг ҳаммасини айтолмайди. Ҳеч қачон бировнинг художўй эҳтиросларини паст кўрманг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ният холис бўлса, қойил иш яхшидир.”Галатияликларга мактубининг 4 боби 18 ояти. Азизлар мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top