Ассалому алайкум азиз биродарлар, азиз биродарлар,Хушхабар нима ўзи?-деган саволга жавоб излаб кўрсак. “Бу Хушхабарнинг мағзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди.
Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади.”-деб ёзилган Римликларга китобининг 1боби 17 оятида. “Ҳа, Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди, одамларнинг гуноҳларини ҳисобга олмади.”
Хушхабар бу биз Исо орқали Худонинг инояти билан нажот топишимиз, гуноҳимиз кечирилиши, яшашдан мақсадга эга бўлишимиз ва келажакда жаннатда ваъда қилинган уйимизга эга бўлишимиз.
Хушхабарни бўлишиш учун бир қанча буюк китоблар бор. Аммо Хушхабар айтишимиз учун поедеворга эга бўлмасак ва уни ўзлаштириб олмас эканмиз, бирор тайёргарлик ҳам сизни Хушхабарни тарғиб қилишга етаклай олмайди.
Энг муҳими сиз йўқолган кишиларни уларни худди Худо севганидек севишингиздир. Худо Ўзи севмаган бирорта ҳам кишини яратмаган. Ҳар бир киши У учун муҳимдир. Исо хочда қўллари ёйилган ҳолда турганида ҳам, У “Мен сизларни шунчалик севаман!” деяётганди.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляпти-ку! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўзгани демак, деган хулосага келдик.”2 Коринфликларга мактуби 5 боб 14 оят.
Агар сизда дунёдаги топшириғингиз учун қизиқиш бўлмаса, Исо сиз учун хочда нима қилгани ҳақида ўйлаб кўриш учун вақт сарфланг. Биз имонсизлар учун ғамхўрлик қилишимиз керак, чунки Худо шундай қилади. Севги ҳеч қандай танлов қолдирмайди.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради.” Ота-она ёнаётган бинога боласини қутқариш учун кириб боради, чунки уларнинг боласига бўлган севгиси қўрқувдан кучлидир.
Агар сиз атрофингиздаги кишиларга Хушхабарни бўлишишга қўрқаётган бўлсангиз, Худодан қалбингизни уларни севиш учун тўлдиришини сўранг.Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баъзилар ўйлагандай, Раббимиз берган ваъдасини амалга оширишга имилламаяпти.
Аксинча, У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр-тоқат билан кутиб турибди.” 2 Бутрус китобининг 3 боби 9 ояти. Агар сиз Масиҳни танимайдиган бирор кишини кўрсангиз, сиз у учун ибодат қилишингиз, унга хизмат қилишингиз ва Хушхабарни бўлишишингиз керак.
Агар сизнинг жамиятингизда Худонинг оиласига тегишли бирор киши бўлса, жамоатингиз унга эришишда яна давом этиши керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com азизлар яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.