Ассалому алайкум. Қадимда Хидойликлар қиз боланинг гўзаллигини оёқ кийими ўлчовининг қанчалик кичиклигига қараб баҳолашган. Қиз болани вояга етказишда асосий эътибор оёғига қаратилар, унинг ўсмаслиги учун ҳато сиқиб боғлаб қўйишган. Хитойлик қизларнинг турмушга чиқиши, умр йўлдоши томонидан қадрланиши пойабзали нечоғлик кичиклигига боғлиқ бўларкан. Аслида қиз бола тарбиясида уларга келин бўлиб боражак хонадонини ўз фаросати, эпчиллиги, хушмуомалалигию мулоҳазакорлиги билан гуллатиши кераклиги кичиклигидан сингдирилади. Оиланинг тотувлиги, мустаҳкамлиги аёлларнинг қадр-қиммати, уддабуронлиги, оқилалиги, фаросати ортидан келиши ўргатилади. Оила тотувлиги пойдевори аёл оқилалигига боғлиқ.
Оқила аёллар асосан ўнта қоидага кўра иш кўрадилар. Биринчиси мана бундай – эркаклар одатда ўзларидан билимлироқ, ақллироқ аёлларни ёқтирмайди. Оқила аёл эридан қанчалик ақлли бўлмасин, вазиятни қанчалик чуқурроқ кўра билмасин, ўзини эри олдида ожиза, унинг ёрдами, маслаҳати, ҳимоясига муштоқдек тутади. Бу билан оилада ҳар бир катта-кичик масалада эрининг ўрни юқоридалигини, ўзига хослигини билдиради. Аёлига, оиласига суянч тоғи эканлигини эрига ҳис қилдира олди. Иккинчи қоида – ҳеч қачон бошқа эркак билан солиштирмайди. Қўшнисининг эри эришаётган ютуқларни таъкидлаб, ўз турмуш ўртоғини ерга урмайди. Умр йўлдоши дунёдаги ягона эркаклигига ва ўзининг у билан бахтли эканлигига эрини ишонтира билади.
Кейинги қоида – турмуш ўртоғига дўстларини ёмонламайди. Ўзини улар учун доимо дастурхон ёзишга тайёрек кўрсатади. Умр йўлдошиинг бошқалар олдидаги обрўсини ўзининг меҳмондўстлиги билан яна бир поғона оширишга уринади. Навбатдаги қоида – оқила аёл «мен айтгандим, гапимга қулоқ солмадингиз, ана оқибати» каби гаплар била эрининг хатосини бот-бот таъкидлаб, юзига солавермайди. Аксинча, бундай пайтларда керакли маслаҳат бера олади, вазиятдан чиқиш йўлларини, муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилиб, ўз донолигини қўллайди, эрига қанот бўлади. Бешинчи олтин қоида – шундай аёллар борки, эрининг ишлашини билади-ю, қаерда, қандай лавозимда ишлашини билмайди. Оқила аёл эса турмуш ўртоғининг нафақат нима иш қилиши, қай тоифа одамлар билан ишлашини ҳам билади.
Умр йўлдошига ҳамсуҳбат, ҳамфикр бўла олади. Ишдан чарчаб келган эрининг овқатини сузиб бериб, яна уй юмушларига шўнғиб кетмайди. Эрининг кайфиятига мослаб, турли, унга қизиқ бўлган мавзуларда суҳбатлашишга интилади. Аёлга бу мавзулар қанчалик зерикарли бўлмасин, ўзини эрининг қизиқшларига бефарқ эмасдек тута олади. Кейинги қоида – Оқила аёл фарзандига отасининг оиладаги ҳурмати ва ўрнини ўз ҳаракатлари эътибори, муносабати орқали намуна қилиб уқтиради. Қарорларни ота ҳал қилиши, унинг сўзи сўзлигини, болаларига ўргатиш орқали ҳам фарзандларини ота-онага меҳрли эътиборли қилиб тарбиялайди. Кейинги олтин қоидаларини келгуси суҳбатимизда давом эттирамиз. Оқила аёллар мавзусини тўлиқ ўқиб чиқишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.