Ассалому алайкум азизлар, сиз билан соғ-омонликда учрашганимиз учун миннадормиз. Хурматли биродарлар сизнинг гувоҳлигингиз Масиҳ ҳаётингизда қандай ўзгариш қилгани ҳақидаги хабардир.
Бутрус биз Худо томонидан танланганимизни айтади, “… сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар.” Бу шоҳидликнинг моҳияти Худованд йўлидаги ҳаёт тажрибангизни оддийгина бўлишишдир.
Суд залида гувоҳ, кўрилаётган масала бўйича тортишмайди, ҳақиқатни исботламайди ёки қарор чиқармайди; бу оқловчининг ишидир. Гувоҳлар шунчаки уларга нима бўлгани ва нима кўрганлари ҳақида гапириб берадилар.
Исо “Сизлар Мени оқловчиларим бўласизлар” демади, балки “Менинг шоҳидларим бўласизлар” деди. У сиздан ҳикоянгизни бошқалар билан бўлишишингизни ҳоҳлайди. Гувоҳлигингизни бўлишишингиз сизнинг ердаги топшириғингизнинг муҳим қисмидир, чунки бу ягонадир.
Сизнинг ҳикоянгизга ўхшаш бошқа ҳикоя йўқ, шунинг учун фақатгина сиз уни бўлиша оласиз. Сиз Каломий олим бўлмаслигингиз мумкин, аммо сиз ҳаётингиздаги ҳокимсиз ва шахсий тажрибалар билан тортишиш оғирдир.
Аслида шахсий гувоҳлигингиз ваъздан кўра таъсирлидир, чунки имонсизлар чўпонни моҳир сотувчи сифатида кўрсалар, сизни “рози харидор” сифатида кўрадилар, шунинг учун ҳам улар сизга кўпроқ ишонадилар.
Шахсий ҳикояларни айтиш қоидалардан кўра осондир ва кишилар буни эшитишни яхши кўрадилар. Улар бизни диққатимизни тортади ва биз уларни узоқ эслаймиз. Агар сиз диншунослар ҳақида гапиришни бошласангиз имонсизлар қизиқишни йўқотадилар, аммо улар ҳеч қачон эшитмаган шахсий тажрибаларга табиатан қизиқадилар.
Бўлишилган ҳикоялар Исонинг юриши учун сизнинг қалбингиздан кишилар қалбига кўприк қуради. Гувоҳлигингизнинг яна бир қадри шундаки бу ақлий ҳимоялардан ўтиб кета олади.
Муқаддас Каломни қабул қилмайдиган кўпгина кишилар камтарона ва шахсий ҳикояларни тинглашади. Шунинг учун ҳам олти хил турли вазиятларда Павлус Каломдан гапириш ўрнига ўз гувоҳлигини айтди.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар.
Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар.” 1 Бутрус китобининг 3 боби 15 ва16 оятлари. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди.
Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.