3:11

Худонинг топшириғи 03

MP3

Ассалому алайкум азизлар, сиз билан соғ-омонликда учрашганимиз учун миннадормиз. Хурматли биродарлар Ҳаёт мақсадингизнинг иккинчи қисми Худо сизга У билан кечинмаларингиз орқали ўргатган дарсларидир.

Булар сиз Худо, муносабатлар, муаммолар, васвасалар ва ҳаётнинг бошқа қирралари ҳақида ўрганган дарсларингиздир. Довуд шундай ибодат қилган эди, “Эй Худованд, Қонун-қоидаларингни йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!” Забур китобининг 118 боби 33 ояти.

Афсуски, биз содир бўлганлардан кўп нарса ўрганолмаймиз. Исроилликлар ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди, “Кўп марталаб Худованд уларни қутқарарди, Улар эса ўз қайсарликлари ила Уни аччиқлантирар, Ўз ёмонликлари туфайли хазон ҳам бўлардилар.” Забур китобининг 105 саноси 43 ояти.

Сиз балки шундай кишиларни учратгандирсиз.Кечинмалардан бирор нарса ўрганганингиз доноликдир, аммо бошқаларнинг кечинмаларидан ўрганганингиз янада донороқдир.

Ҳаётдаги ҳар бир нарсани синов ва хатолар орқали ўрганишингиз учун вақт етмайди. Биз бошқаларнинг ҳаётий дарсларидан ҳам ўрганишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир.”

Сулаймон Ҳикматлари китобининг 25 боби 12 ояти.Сиз ўрганган ҳаёт дарсларингизни уларни бошқалар билан бўлишиш учун ёзиб чиқинг. Сулаймон ушбу ишни қилгани учун миннатдор бўлишимиз керак, чунки у яшашдан ҳосил бўлган кечинмалар билан тўла Ҳикматлар ва Воизлик китобини бизга берди.

Тасаввур қилинг агар биз бир-биримизнинг ҳаётий дарсларимиздан ўрганганимизда қанчалар кераксиз умидсизликларни олдини олган бўлардик. Етук кишилар ҳар кунги кечинмалардан дарслар олиш одатини шакллантирадилар.

Мен сизни ҳаёт дарсларингиз рўйхатини тузиб чиқишингизни истардим.Бу албатта келажак авлодларимиз учун хам катта фойда келтиради. Албатта, сизда бундан ташқари бир қанча бошқа гувоҳликлар бўлиши мумкин.

Сизда ҳар бир кечинмангиз учун Худо ёрдам бергани тўғрисида ҳикоя бор. Сиз Худо сизни олиб ўтган ҳар қандай муаммолар, вазиятлар ва инқирозларни рўйхат қилиб чиқишингиз мумкин.

Кейинчалик эътиборли бўлиб, имонсиз ўртоғингиз бошқа киши билан бўлиши учун сиз у билан бўлишинг. Турли вазиятлар турли гувоҳликларни талаб қилади. Ахир масихийлик хаётимиздан мақсадимиз хам бир-биримизни қўллаб қўвватлаш-кў.

Азизлар агар биз Худованднинг топшириқларини эринмай бажаришни ўргансак, Худованднинг режалари янада тезроқ амалга ошади. Шунинг билан бугунги мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top