Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худо гуноҳкорларни қутқаришининг сабаби Унинг Ўзи яратганларига мехрибондир. Муқаддас Каломнинг бирор жойида Худо коинотни вақтинчага, синаб кўриш учунгина яратган, бир қанча вақтдан кейин йўқотиб юборади, деб айтилмаган.
Худо Ўзи яратганларига қараганда уларнинг ажойиб эканини кўрди. Ўзи яратган барча мавжудотдан мамнун бўлиб, унга меҳр боғлади. Муқаддас Китоб ҳикояси ривожланиб борар экан, Худонинг Ўз яратганларига нисбатан садоқатининг кучлилиги аниқроқ кўриниб боради.
Инсониятнинг исёни ҳукмни олиб келади, лекин Худо уларни шу заҳотиёт йўқотиб ташламайди. Худо коинотда ҳамда инсоният жамиятида тартиб ўрнатади, шу билан бир вақтнинг ўзида гуноҳнинг таъсирини енгиш учун Ўз мақсадларини очиб бера бошлайди.
Адан боғининг ўртасида икки дарахт бор эди, деб айтилган: ҳаёт дарахти ва яхши-ёмонни билиш дарахти. Инсонларга фақатгина яхши ва ёмонни билиш дарахти мевасидан ейиш таъқиқланган эди.
Бундан шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, демак, улар ҳаёт дарахтидан бемалол ейишлари мумкин эди. Бу дарахт эса абадий ҳаётнинг рамзи эди. Улар васвасани рад этганларида, уларнинг бўйсуниши ҳаёт дарахтидан баҳраманд бўлишларини англатарди.
Улар яхши ва ёмонни бўйсунмаслик орқали билганликлари туфайли, энди уларга ҳаёт дарахти мевасини тановвул қилиш ман этилади ҳамда улар боғдан қувиб чиқарилади. Шунга қарамай, ҳаёт дарахти қолади, Муқаддас Китобда у ҳақида кўп гапирилмаган бўлса-да, бу дарахт қутқарилганлар учун абадий ҳаёт рамзи сифатида такрор учраб туради. Худо гуноҳкорларга абадий ҳаётни рад этиш орқали уларни ҳукм қилади.
Аммо, биз мана шу ҳолатда ҳам Худонинг иноятини кўришимиз мумкин, яъни, энди У Ўз Шоҳлигида исёнкорликка бутунлай барҳам беради. Ҳатто, Худонинг ҳукми ҳам Унинг инсониятга садоқатини кўрсатади, бунинг қандай бўлиши ҳали бизга маълум бўлмаса-да, инсон зоти абадул-абад Худо билан дўстликда яшайди.
Қобил укаси Ҳобилни ўлдиргандан сўнг, Одам Ато ва Момо Ҳаво яна бир ўғил кўришади ва унга Шит, деб исм беришади. Ўғли Ҳобилнинг ўрнига Худо уларга бошқа бир ўғил бераётганини Момо Ҳаво тушуниб етади. Шит шунчаки ўғил ўрнига ўғил эмас эди. У инсоният зотида Худонинг эзгулиги шаҳодати бўлиб, солиҳ Ҳобилнинг ўрнида турарди.
У янги инсон зотининг боши бўлиб, бутун дунёга Худонинг марҳаматлари унинг зоти орқали келади. Ўша вақтдан бошлаб инсонлар Худо исмини чақира бошладилар.Шу билан азизлар мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр омон бўлинг.