2:50

Худонинг ғазаби

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда сиз учун “Дилкаш” радиоси. Азизлар, ўзингизни ибодатларингизда радиомиз учун ҳам Худованднинг марҳаматини сўраб туришни ёдингиздан чиқарманг.

Ҳаворий Павлус ўзининг Римликларга мактубининг 1 боби 18 оятида Худованднинг ғазаби ҳақида мана буларни ёзган эди: “Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр”.

Ғазаб — Худованднинг ҳар қандай ноҳақлик учун сочиладиган табиий хусусиятидир. Худовандга қарши қилинган ҳар қандай ноҳақлик зудлик билан тўхтатилиши ва шу пайтнинг ўзида Худованднинг олдида тавба қилиб, кечирим сўралиши керак бўлган нарсадир.

Аслида Худога қарши содир этилган ноҳақлик учун инсонлар ўзларини ёки бўлмаса бирон-бир жониворни қурбонликка келтиришлари керак эди. Лекин Худованд инсонларга бўлган муҳаббатини мана шу ерда яна бир бор Ўзининг Ўғли Исо Масиҳ орқали номоён этди.

У Раббимиз Исо Масиҳни бизларнинг ўрнимизга қурбонликка бағишлади. Шу орқали У барчамизга кечирим ато этган эди. Азиз биродарлар, Худованднинг кечиримига эга бўлиб нажот олишимиз учун энди Раббимиз Исо Масиҳ хочда айнан мен учун қурбон бўлганига ўзимизни ишонтиришимиз керак.

Кимда ким Раб Исога ишониб, Уни ўзининг шахсий Қутқарувчиси деб чин юракдан ишонса, шу инсон абадий ҳаётга эга бўлади. Ҳаворий Павлус яна Римликларга китобининг 5 боби 9 оятида шундай деб ёзади:

“Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир.” Ҳа, азиз радио тингловчи, фақатгина Раббимиз Исо Масиҳнинг тўкилган қони эвазига инсонлар нажотга эга бўлиши мумкин.

Инсонларнинг нажотга эга бўлиши учун бошқа ҳеч қандай йўл йўқ. Инсонларнинг амалга ошираётган турли савоб ишлари, кимгадир қилаётган яхшиликлари ҳам ҳеч кимни дўзах азобидан қутқара олмайди.Тўғри, савоб ишлар ва яхшиликларни ҳар ким қилиши керак. Лекин жаннатга бориб, Худованднинг ёнида бўлиш учун фақатгина Раб Исодан кечирим сўраб, гуноҳ учун тавба қилиш керак.

Ҳурматли радио тингловчи биродар, агар сиз Исо Масиҳга ишониб, гуноҳларингиз учун тавба қилишни истасангиз, лекин буни қандай қилишни билмаётган бўлсангиз, бизга мактуб йўлланг. Бизнинг хизматчиларимиз, албатта, тўғри қарор қилишингиз учун сизга йўл кўрсатади. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top