Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар «Кўп кишиларни Худога имонга келтирган бир ваъзхонга осмондан ваҳий тушибди.
Бу ваҳийда айтилишича, бу имонга келтиришларнинг бирортаси унинг қобилиятлари ёки нотиқлиги эвазига содир бўлмаган, балки булар минбар томонга олиб борадиган курсида ўтирган, уларнинг муваффақияти учун тўхтовсиз ибодат қилаётган бир жамоат аъзосининг ибодат кучига тегишли экан».
Ҳукм кунида ҳам ҳаммамиз билан шундай воқеа содир бўлиши мумкин. Ўшанда чўпонлик унвонидаги узоқ ва чарчатадиган меҳнатдан сўнг бизнинг чўпонликдаги муваффақиятларимизнинг ҳамма обрўси бошқа бинокорга тегишли эканлигини англаб етишимиз мумкин.
Унинг ибодатлари Худонинг кўзи олдида олтин ва қимматбаҳо тошлардир, сизнинг ибодатсиз ваъзингиз хашак ва бўш похолдир, холос. Агар ваъзимизни уддалай олсак, у ҳолда Худонинг ҳақиқий хизматкорлари сифатида ўшанда ҳам ибодатимизни тўхтатмаслигимиз лозим, чунки худди македониялик одам ҳаворийлардан бирига:
«Кел ва бизларга ёрдам бер!» деганидек, бутун жамоатимиз бизга ёлворади. Агар сиз муваффақият билан ибодат қила олсангиз, у ҳолда сиздан шафоат қилишни сўрайдиганларнинг ҳаммаси учун кўп ибодат қилишингизга тўғри келади.
Бу ҳам менинг қисматим ва Худойимга бу ҳамма илтимосларни етказишга имкониятим борлигидан доим қувонаман. Лекин ҳеч ким сиздан ибодат қилишингизни сўрамаса ҳам сизда доимо ибодат қилишингиз учун бирор-бир сабаб бўлади.
Жамоат аъзоларига синчиклаб қаранг! Уларнинг орасида доим ҳам танавий, ҳам руҳий касаллар бўлади. Уларнинг айримлари ҳали Худога мурожаат қилмаганлар, бошқалари эса Уни излаяптилар ва топа олмаяптилар.
Кўпчилик умидсизланяпти. Масиҳийликни қабул қилиб яна аввалги ҳолатига қайтганлар ёки қайғураётганлар ҳам кам эмас. Сиз йиғишингиз ва Худога келтиришингиз керак бўлган бевалар ва етимларнинг кўз ёшларини кўряпсиз.
Агар сиз Худонинг ҳақиқий хизматкорлари бўлсангиз, у ҳолда бутун руҳий либосингизда Унинг ҳузурига келишингиз ва сизга берилган ҳамма одамлар учун Унга ёлворишингиз керак.
Лекин биз ибодат ҳақида илгарироқ ўйламаган бўлсак, жанг вақтида қандай қилиб ибодат қиламиз! Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.