3:37

Қанча пулга эга бўлмоқчисиз?

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Олдингизга аниқ мақсадларни қўйинг, ниятингизга, албатта, етасиз.

Қоғоз ёки қалам олиб ёзинг: келаси йили қанча пул ишлаб топмоқчисиз? Буни қилганингиздан сўнг қуйидагини ўйлаб кўринг. 40 000 доллар, деб ёздингизми? Демак, сиз ўзингизни шунча баҳолар экансиз. Ва сиз ҳақсиз: сиз қанчага ўзингизни баҳоласангиз, ўшанча турасиз. Аммо сиз 80 ёки 200 минг доллар ёхуд миллион доллар, деб айтсангиз, ўзингизнинг шунча туришингизни англатади. Шуни билингки, сизнинг онг ости ва потенциал кучингизнинг чегараси йўк. Балки сиз ҳозир ўйлаётганингиздан-да қиммат турарсиз.

Бир дақиқа олдин ёзган суммангизни икки баробарга кўтаринг. Бу ҳолатда ўзингизни кузатинг. Бошида 50 000 доллар ёздингиз, нимага энди 100 000 дол- лардан бошламайсиз? Нима, унга эришиб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Кўпчилик одамлар бу борада сиз билан келишолмаган бўларди. Ҳар йили минглаб одамлар миллионерларга айланишяпти, миллион одамлар эса 100 000 доллардан даромад олишяпти. Улар шундай даромадни кўзлаш учун ва ниятларига етиш учун етарли юқори «Мен-образ»га эгалар. Юқорида айтиб ўтганларимизга қўшимча қилидиган бўлсам: биринчи йили унчалик мукаммал бўлмаган мақсадларни ўз олдингизга қўйманг. Ўз мақсадларингизни аста ўстириб боринг, аммо шу билан бирга улар самарага ва шижоатга тўла бўлиши лозим. Агар сиз ўз олдингизга етарли юқори даражадаги мақсадни қўйган ва унга етиб қолган бўлсангиз, бу жуда зўр натижа!

Лекин мақсадингиз ўта камтар, ерга яқин бўлса, унга эришиб, узоққа силжий олмаган бўлиб чиқсангиз, ажабланишни ҳис қилишингиз мумкин. Шундай мақсадни қўйингки, у сизни ижобий толиқтирсин ва онг остингизга чақириқ ташласин, аммо эришиб бўлмас бўлмасин. Қўйилган мақсадлар жараёни аниқ ва ижодий бўлса-да, энг кераклиги — онг остини бу эришилган мақсадга тайёрлигингизга ишонтиринг. Сиз тайёрлигингизни ҳис қилинг; бундай ҳис унга етишишни жуда ҳам истаган адолатли иш йўлидаги синовдек туюлади. Ва сизга олам оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас, айнан буюртма қилган нарсангизни, албатта, беради. Муваффақиятга нафақат ком- паниянинг биринчи кунларидангина, балки ҳамиша бор кучни қаратиш керак, деб ўйлайман.

Муваффақият йўлидаги энг керакли қадам бу — режага асосан босқичма-босқич тайёргарлик билан ҳаракатланиш. Бу онгли ва онгсиз равишда ниятларингизни англашга ёрдам беради. Аслида нима бўлаётгани, сезиларли даражада кўзланган режага ўхшамаслиги мумкин. Одатда шундай бўлади, аммо барибир кўзлаган мақсадингизга ниятингиз холис бўлса, етасиз. Афсуски, бизнеснинг баъзи турлари кўзга кўринарли даражада молиявий мукофот бермайди. Агар сиз учун пул биринчи навбатда турмаса, бу яхши. Агар сиз молиявий хавфсизликка ва ўз орзуларингизни амалга оширишда восита қидираётган бўлсангиз, иш жойингизни ўзгартирсангиз, албатта, буларсиз бўлмайди. Эҳтиросларингиз билан чамбарчас бўлган, маҳоратингиз, билимингизга хос ва яхши даромад келтирадиган иш топинг. Ёки ўз ишингизни очинг, керак бўлса, асосий ишдан ташқари. Хатони менман деган бизнесмен ҳам қилади. Аммо ҳеч нарса қилмаётган одам ҳам ҳато қилади. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top