Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни устознинг уйига шаҳар полиция идорасининг бошлиғи меҳмон бўлиб келди. Бизнес йўли мактаби ўша вақтларда полиция идораси билан ёнма-ён жойлашган эди. -Устоз, сизга бир савол берсам майлими? — сўради полиция бошлиғи. — Биринчи саволни бериб бўлдинг, — кулди устоз, лекин меҳмоннинг изза бўлганини кўриб қўшиб қўйди: — Албатта, сўрайвер. — Менинг ўғлим кейинги йил мактабни тугатади, мен ўғлимнинг қайси йўналишни танлаши ҳақида маслаҳатлашмоқчи эдим.
— Ўғлингнинг ўзи бу ҳақда нима дейди? — сўради устоз. — Ўзи бу ҳақда ҳали бир қарорга келгани йўқ. Мен эса унинг полициячи ёки шифокор бўлишини хоҳлайман…
— Танловингиз қизиқ! — ҳайрон бўлди устоз. — Нима учун полициячи бўлишини истаётганингни тушуниб турибман, лекин нима учун шифокор бўлиши керак?
— Мен ўзим ёшлигимда шифокор бўлишни жудаям орзу қилганман, лекин ота-онамнинг тиббиёт соҳасида ўқитишга пуллари етмаган. Шунинг учун мен ҳарбийга кетдим, у ерда беш йил хизмат қилдим. Сўнг полицияда ишлай бошладим. Ҳозир ўғлимни энг яхши тиббиёт мактабида ўқитишга имконим ва маблағим бор.
— Агар сенга фикрим қизиқ бўлса, айтай. Ўғлинг ким бўлса бўлаверсин, фақат полициячи ва шифокор бўлмасин. — Устоз, сизнинг бу гапингиз менга ғалати туюл- япти. Сизнинг донолигингизга пгубҳа йўқ. Лекин бояги сўзларингизни тушунмадим.
— Ҳамма гап шундаки, агар ўғлинг полициячи бўладиган бўлса, у ўзини доим сен билан солиштиради… Бу унга қуч ва завқ бағишламайди. Бунинг устига атрофингдаги одамлар сен ҳақингда ўғлига ёрдам бераяпти, келажагини қуриб беряпти деб ўйлашади. Маънан ва етук шахс сифатида ривожланиши учун келажакда қайси касбни танлашни фарзандингнинг ўзига қўйиб бер.
— Полициячи бўлмаслигини тушундим. Лекин нега шифокор ҳам бўлмасин дедингиз? — ҳаяжонланиб сўради полиция бошлиғи. — Агар у шифокор бўладиган бўлса, уни энди сен ўзинг билан солиштирасан. У тиббиёт соҳасида нималарга эришдию, сен унинг ўрнида бўлганингда нималарга эришардинг?
Полиция бошлиғи устозга миннатдорчилик билдирди. Бу воқеага кўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, устоз ва отаси гаплашган ўсмир кейинги йил бизнес йўли мактабига келди. Ундан кайси йўналишда фаолият юритишни сўраганларида, ўз танловини шундай баён қилди: «Мени олға ундаган нарса устознинг донишмандлиги бўлди. Мен болалигимдан шифокорлардан ва полициячилардан кўрқар эдим», деган экан. Хўш, сизчи азиз дўстим? Сиз ушбу ажойиб ҳаётда ким бўлишни истайсиз? Аҳир, сизнинг ҳам ота-онангиз маълум бир соҳа устаси бўлишингизни исташгандир. Лекин, шаҳсан сиз, ким бўлишни орзу қиласиз? Қайси томондан кучлироқсиз? Қайси томондан истъедодлироқсиз? Қандай орзуларга эгасиз? Нима бўлмасин бир нарсани ёдингиздан чиқарманг… Сиз жуда қудратли инсонсиз, сиз нафақат ўзингизни, сиз ҳатто бутун дунёни ҳам ўзгартиришга қодирсиз. Тирикчилик ва ҳаёт ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.