2:37

Тадбиркорликнинг ташкилий тузилмаси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Тадбиркорликнинг ташкилий тузилмаси қуйидагилардан иборат:

— якка тартибдаги фаолият;

— ёлланма меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган

тадбиркорлик;

— бир гуруҳ фуқаролар ва юридик шахслар томонидан амалга

ошириладиган жамоа тадбиркорлиги ёки ҳамкорликдаги тадбиркорлик.

Тадбиркорликни қатнашувчилар фаолияти бўйича қуйидаги

шаклларга ажратиш мумкин:

— хусусий тадбиркорлик жисмоний ёки юридик шахслар томонидан амалда

ўзининг шахсий мулки асосида ташкил қилинади;

— жамоа тадбиркорлиги – фуқаролар гуруҳининг жамланма мулки асосида

ташкил қилинади;

— аралаш тадбиркорлик – битта юридик шахс ва бир неча жисмоний

шахслар мулкини бирлаштириш асосида ташкил қилинади;

— қўшимча тадбиркорлик – икки ёки ундан ортиқ юридик шахслар

мулкини бирлаштириш йўли билан ташкил қилинади;

— шартномавий тадбиркорлик – мулк эгаси бўлмаган корхона раҳбари

томонидан шартнома асосида амалга оширилади. Бунда мулк эгаси ёки

унинг ишончли вакили томонидан ишлаб чиқаришни уюштириш ва

бошқариш бўйича белгиланган ҳуқуқ мажбуриятлар ва жавобгарлик ишга

олинган томонга, яъни корхона раҳбари ёки бошқа масъул лавозимидаги

ходимга юкланади;

— корхона раҳбари худди ишбилармон фуқарога мос тартибда рўйхатга

олинади ва у каби масъулиятга эга бўлади.
Хусусий тадбиркорлик – кичик бизнеснинг энг кўп сонли қисмидир.

Республимка қонунчилигига мувофиқ, юридик шахс мақомидан хали ва

ишчиларни ёллаш ҳуқуқисиз мустақил меҳнат фаолияти билан

шуғулланаётган жисмоний шахслар, шунингдек, ҳамкорликда

тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган оилавий тадбиркорлик, деҳқон

хўжаликлари ва оддий ширкат иштирокчилари хусусий тадбиркор деб

юритилади. Улар асосан саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги,

савдо, жамоат овқатланиш тармоқлари, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик

ва шу каби ишлар билан машғул.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top