3:12

Аҳднинг маъноси

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Аҳд – одамлар орасидаги келишувдир. Бутун ҳаёт айнан аҳд орқали амал қилади ва аҳддан келиб чиқади. Икки киши бирга бизнес қилиш истагида бўлса, улар аввалам бор шартнома тузади ёки шерикчиликка келишишади, ўзаро аҳд имзолайдилар. Айнан шу шартнома ёки келишув, уларнинг амал қилиш йўлларини белгилайди. Никоҳ ҳам шунга ўхшаш аҳд. Эркак ва аёл барча зидликларга биргаликда қарши туриши учун, муаммоларни биргаликда бартараф этиш учун, давлатини бирга баҳам кўриш учун бир-бири билан аҳд тузади.

Ҳаётнинг ўзи ҳам энг асосий аҳддир. Ҳаётимиз, Худо биз билан аллақачон қилиб бўлган келишуви ёки шартномасидир. Ушбу шартнома ёки келишув орқали амалларимиз ёки қилмишларимиз учун Худо бизни барча нарса билан таъминлайди. Аслида, ҳеч биримиз ўзимизни куч-қувват билан таъминламаймиз. Буни Худо қилади. Лекин Худо буни узоқ давомийлик билан амалга оширади. Ушбу узоқ вақт давом этадиган таъминлаш онгимизда “ўз-ўзимизни куч-қудрат билан таъминлаймиз” деган ҳис-туйғуни келиб чиқаради, ушбу таъминлаш табиий ҳолдек туюлади. Қарор чиқариб дарров амал қилишга ўрганиб қолганмиз, лекин бордию

Худо буларни амалга ошириш учун куч-қудрат бермаганида, қўлимиздан ҳеч нарса келмаслиги ҳақида сира ўйламаймиз. Агар бу куч ташқаридан келмаганида эди, ҳатто мушакларимизни ишлата олмас эдик, ҳатто қўлимизни кўтара олмас эдик, ҳатто кўзимизни ҳам юма олмаган бўлар эдик. Бутун инсоният ушбу қонун-қоидага риоя қилади, лекин ушбу асосий ҳақиқатни кўришга ожиздир. Шуниси қизиқки, ушбу ҳақиқат чиндан ҳам асосий ҳақиқат бўлишига қарамай уни билиб тан олиш қийиндир, чунки ушбу ҳақиқатга етарлича аҳамият бермаймиз. Ушбу ҳақиқат шу даражада бир қисмимизга айланганки, ҳатто у ҳақда деярли ўйламаймиз.

Худонинг Каломига назар ташласак, ҳаворий Павлуснинг Эски ва Янги Аҳд ҳақида айтган оятни кўрсак бўлади. Ушбу оятни мен иккала аҳддаги ягона ҳақиқатни ўргатганда ёки ҳаётда келишувлар ўрнатишда тез-тез фойдаланиб тураман. Коринфликларга иккинчи мактубининг учинчи бобидаги тўртинчи оятда ҳаворий Павлус қизиқ сўзларни айтади:

“Биз Масиҳ туфайли Худо ҳузурида шундай ишончга сазовормиз”. Қандай ишонч ҳақида гап кетяпти? Шак-шубҳасиз, бу ерда бўлиб ўтган нарсага ишора қилиняпти. Бу ерда ҳаворий Павлус жасурликка, инсон сифатида амал қилдирадиган ва ҳатто ҳаворийлик фаолиятини олиб бордирадиган ишончга ишора қиляпти. Ушбу ишончни маълум манбадан келишини айтмоқда, у ҳам бўлса, айнан сиз ва мен билган Каломдан. Айнан Аҳд, ҳаётимиздаги Худо Каломини билдиришини тушуниб етишнинг ўзи катта ютуқлардан биридир.

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top