3:48

Кечирим сўраш ва тавба қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Кечирим сўраш инсон табиатига ҳос нарса бўлсада, кўпчилик буни қилишни ўзига нисбатан шармандалик, деб билади. Инсон табиати Худо Руҳига қарши бўлгани учун ҳам у қилган айби ва хатолари учун кечирим сўрашни истамайди. Бу нарсани ҳар биримиз бошимиздан кечирганимизга шубҳа йўқ. Аммо кечирим сўраш ҳақида Муқаддас Калом нима дейди? Каломда кечирим сўраш ва гуноҳларимизга тавба қилиш ҳақида жуда кўп ёзилган. Гуноҳнинг оқибатлари ва бошқаларга етказадиган жабрларимиз бизни нима учун кечирим сўраш муҳимлигига ўргатади. Эсингизда бўлса, Юнус Худога итоатсизлик қилиб, Худонинг иродасидан қочди. Кейин эса шу қилмиши учун улкан китнинг қорнида то гуноҳига тавба қилмагунча қолиб кетди. Аюб пайғамбар эса ўзи эслолмайдиган гуноҳлари учун тавба қилди. Ёки Юсуфнинг акаларининг қилмишини эсланг.

Narrator 2 Улар Юсуфдан уни Мисрга сотиб юборишгани учун кечирим сўради. Бундай мисолларнинг ҳар биридан нима учун Худонинг режасига амал қилиш муҳим эканлигини билиб оласиз. Бундай мисоллардан Худонинг кечиримли экани ва одамлар Худога эргашишлари кераклигини ҳам билиб оласиз. Шунинг учун кечирим сўраш ҳар кунги Масиҳийлик ҳаётимиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Нега кечирим сўраймиз? Кечирим сўраш ўз айбимизни англаганимизни кўрсатади. Бу одамлар билан Худо ўртасидаги ҳавони тозалаш усулидир. Биз кечирим сўраганимизда гуноҳларимиз кечирилишини истаймиз. Бу нарса Худога қарши нимадир қилганимизни ҳам англатади. Биз нафақат Худога балки одамларга ҳам қарши, уларнинг дилини оғритадиган ишлар қиламиз. Одамлардан кечирим сўраш — уларга қарши бир иш қилганимизни англаб етганимизни кўрсатади.

Narrator 1 Сиз кечирим сўраганингизда кечирим олишни қанчалик истаманг, бошқа одам сизни кечириши учун қанчадир вақт сабр билан кутишингизга тўғри келади. Аммо Худога шукурки, Худованд кечирим сўрасак ҳам сўрамасак ҳам бизни кечиради. Аммо кечирим сўраш бизнинг вазифамиз. 1 Юҳанно 4 боб 7-8 оятлар бизга шундай дейди, “Эй азизларим, бир–биримизни яхши кўрайлик, чунки севги Худодандир. Севадиган ҳар бир одам Худонинг фарзандидир ва Худони билади. Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир.” Кейинги оятларда эса бундай ёзилган, “Худони таниб–билганимизни шундан билсак бўлади: Худони таниб–билган одам Унинг амрларига риоя

қилади. Худони биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган эса ёлғончидир, унда ҳақиқат йўқ. Худонинг Каломига итоат қилган одамда эса Худонинг севгиси ўз мукаммал ифодасини топган. Мана шундан биз Худо билан бирга эканимизни билсак бўлади.

Мен Худо билан биргаман, деган одам Исо Масиҳ яшагандай яшаши керак.”

Narrator 2 Тавба қилиш осон эмас. Нотўғри иш қилганимизни тан олишни ёқтирмаймиз. Аммо айнан шу нарса покланишнинг асосий қисми ҳисобланади. Биз гуноҳларимизни англаб етганимиз ҳамоно тавба қиламиз, аммо баъзида бунга бир қанча вақт кетади. Биз бир — биримиз ва Худонинг олдида қилган нотўғри ишларимиз учун жавобгармиз. Ёқуб китобида шундай ёзилган, “Шунинг учун қилган гуноҳларингизни бир–бирингиз олдида тан олинглар, бир–бирингиз учун ибодат қилинглар, шифо топасизлар. Солиҳ одамнинг илтижоси кучли таъсирга эгадир!” Матто Хушҳабарида эса, “Шундай экан, сиз эҳсонингизни қурбонгоҳга олиб келганингизда, биродарингиз нимадандир сиздан хафа эканлиги ёдингизга тушса, эҳсонингизни қурбонгоҳ олдида қолдиринг. Биринчи навбатда бориб, биродарингиз билан ярашинг, кейин келиб, эҳсонингизни назр қилинг.” Худо бизга буни эслатганида, албатта шундай қилишимиз бизга марҳамат олиб келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top