3:54

Мувваффақиятсизлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаётимизда йиқилишлар, қоқиниш ва муваффақиятсизликларга жуда кўп дуч келамиз. Яқинда машҳур Голливуд киноюлдузи Дензел Вашингтоннинг ёшларга руҳлантирувчи ва раҳбатлантирувчи нутқини томоша қилдим. У жуда ҳам ажойиб гапларни гапирган. У ҳар бир гапини ҳаётида бўлган воқеалари билан асослаб берарди. У, “Ҳаётда муваффақиятга эришмаган пайтларингиз кўп бўлади, йиқиласиз, аммо ҳеч қачон чекинманг, умидсизликка тушманг. Ҳар сафар ўрнингиздан туриб, чангингизни қоқиб яна олға интилинг”, дейди. Биз ўзимиз ҳавас қилган ва ёқтирган одамларимизнинг сўзларини иштиёқ билан тинглаймиз ва улар айтганидек яшашга ҳаракат қиламиз. Аммо энг тўғри йўл — Худога қулос солиш ва Унинг Каломида ёзилганларига қараб яшашдир. Муқаддас Калом муваффақиятсизлик ҳақида нима дейди?

Narrator 2 Ҳаммамиз ҳам шундай йиқилишлар ва муваффақиятсизликларни бошимиздан кечирганмиз, яна қанча марта булардан ўтишимизни фақат Худо билади. Баъзида шундай бўладики, Худони уялтириб қўйгандек ҳис қиламиз. Бироқ Муқаддас Калом шундай пайтларда ҳам Худо биз билан эканлигини айтади. Ҳаммамиз ҳам шундай пайтларни бошимиздан кечирамиз. Ҳеч ким мукаммал эмас. Маталлар 24 боб 16 оятда Худованд бизни шу муваффақиятсизликка тайёрлаган. Унда шундай ёзилган, “Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди”. Йиқилган пайтларимиз ўзимизни энг тубан, энг уқувсиз инсондек ҳис қиламиз. Ўша пайтдаги ҳолатимизни биздан ташқари Худо ҳам билади. У бизнинг инсон эканимизни, баъзан – баъзан йиқилиб туришимизни билади. Шунинг учун ҳам йиқилган пайтларимизда қўлимиздан тутиб турғизиб қўйиш учун ёнимизда бўлади.

Narrator 1 Муваффақиятсизликни қабул қилиш осон эмас-а? У сизни тушкунликка тушириб қўяди, аммо Худо шу ҳис туйғуларимиз ва ҳолатимиз ичида ҳам биз билан бирга. Забур 39 боб 2-3 оятлар орқали Худо шундай дейди: “Мен Эгамизга умид боғладим, У менга юз бурди, фарёдимни эшитди. Мени балчиқ чуқурдан, Ботқоқликдан чиқариб олди. Эсон–омон мени қаттиқ ерга ўтқазди, Қадамларимни дадил қилди.” Худовандга умид боғлаб ўрнимиздан турсак, У бизни олға бошлайди. Қадамларимизни мустаҳкам қилади. Аммо нима учун қайта-қайта бир хил хатони такрорлайверамиз? Бу ҳам Худонинг хоҳишими? Йўқ. У биз бир ҳатони қайтиб такрорламаслигимизни ва камчиликларимизни англаб етишимизни истайди. Худованд садоқатли ва узоқ сабрлидир. Еремия пайғамбар китоби 8 боб 4-5 оятларда бу ҳақида шундай дейилган, “Уларга бориб айт: Эгамиз шундай деб айтмоқда: Йиқилган одам турмайдими?! Йўлдан адашган ортига қайтмайдими?!

Narrator 2 Нима учун бу халқ Мен кўрсатган йўлдан озди? Нима учун Қуддус аҳли тўғри йўлга қайтмаяпти? Улар ёлғонга қаттиқ ёпишиб олдилар, Ҳузуримга қайтишдан бош тортдилар. Мен уларнинг гапларига яхшилаб қулоқ солдим, Биронтаси тўғри гап айтмайди. Ҳеч бири қилмишидан пушаймон бўлмайди, “Нималар қилиб қўйдим?” демайди. Улар жангга чопган отга ўхшайдилар Ўз йўлларидан қайтмайдилар.” Исо Масиҳ шогирдларига қишлоқларга бориб Хушҳабар айтишга юбораётган пайтда уларга муваффақиятсизликлар бўлишини ҳам айтган. Шундай пайтда қандай йўл тутиш кераклигини ҳам ўргатган. Луқо 9:1-5 оятлар шундай дейди: “Қайси уйга кирсангизлар, ўша шаҳардан кетгунингизча шу уйда қолинглар. Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар.” Қадрдон биродар, дадил бўлинг, Худо доим сиз билан бирга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top