4:03

Худо фарзандларининг тирилиши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бизга маълумки, Худонинг фарзандлари чиндан ҳам Худо амрларига ва Унинг каломига амал қилиб яшашга ва то Исо Масиҳ иккинчи марта ерга келгунча вақт оралиғида Худога ўхшаш характерни ривожлантиришга жон куйдириб яшаган Худо фарзандлари, албатта Масиҳ келганида тириладилар. Тирик бўлганлар эса У билан бирга осмонга олинади. Энди тирилишга чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, воқеалар кетма-кетлигига эътибор қилинг. Биринчи воқеа айтганимиздек, Исо Масиҳнинг тирилиши бўлди. Ҳосил байрами бўлганида Муқаддас Руҳ келди. Шу пайтдан бошлаб жамоат ҳақида гапирила бошланди. Ўша пайтдан то ҳозиргача ёки жамоатни қувонтириб Исо Масиҳ яна келадиган пайтгача, биз ҳамма ишонганлар тириламиз. Бу иккинчи босқич тирилиш бўлади. Исо Масиҳ келганида нима бўлади? Салоникаликларга 4 бобда Павлусдан бир неча саволлар сўрашган.

Narrator 2 “Биродарлар, умидсиз яшаётган бошқа одамлар каби қайғуга тўлманг, деб бу оламдан ўтганлар ҳақидаги ҳақиқатни сизларга билдиришни хоҳлаймиз. Яна аввалроқ ўтиб кетган имонлилар ҳақида гапираяпти. “ Биз Исонинг тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз. Бу воқеа Исо келганда юз беради. Улар аллақачон қабрда ётган бўлса, Масиҳ уларни қандай олиб кетади? Бошқача қилиб айтганида, агар улар таналарини ташлаб, Раббимиз билан руҳан бирга бўлсалар қандай қилиб уларни Ўзи билан бирга олиб келади, улар қабрда ётибдику? Биз ҳам ўша қабрда ётганлар каби фониймиз. Павлус “уйқуда” деган сўзни ишлатгани бу қабр ичида ётганини билдирмайди. “Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шундай экан, Исога ишонган ҳолда ҳаётдан кўз юмган имонлиларни ҳам Худо тирилтириб, Ўз олдига олиб кетишига аминмиз.

Narrator 1 Бу воқеа Исо келганда юз беради. “Раббимиз Исонинг таълимоти бўйича сизларга айтамизки, ўша пайтда биз, ҳали тирик бўлганлар, ўлган биродарларимиздан олдин эмас, улар билан бирга Исони қаршилаб оламиз”. Бу жараён қандай бўлади? Айтайлик, Исо Масиҳ бугун, ҳозироқ келади. Исо Масиҳга ишониб ўлиб кетганларнинг танаси қабрдан чиқади, улар биринчи бўлиб тириладилар. Кейин эса биз тирик бўлганлар уларга қўшилиб, самода келаётган Раббимизни кутиб олгани чиқамиз. “Зотан, Раббимиз Исо Масиҳ буюк бир садо, бош фариштанинг овози ва Худонинг карнайи садоси остида келганда, биринчи бўлиб Унга ишонган ҳолда ўлганлар тирилади.” Шунчаки ўлиб кетганлар эмас, Исо Масиҳга ишониб, қутқарилиб ўлганлар биринчи бўлиб тириладилар. Сўнг биз, ҳали тирик бўлганлар, ҳавода Раббимизни қаршилаб олиш учун улар билан бирга булутларда кўтариламиз. Шундай қилиб, Раббимиз билан абадий бирга бўламиз.

Narrator 2 Севган кишиларимизнинг таналари худди Исо Масиҳнинг танасидай ўзгариб қолади ва … улар билан бирга булутларда Раббимиз билан бирга бўлиш учун ҳавога кўтариламиз. Биз жамоат асридагилар Ҳосил байрами кунидан то ҳозирги кунгача бўлганлар ўша пайтда улар билан бирга бўламиз. Исо Масиҳ Ўзига ишонганларни, Ўзининг жамоатини Ўзи билан бирга бўлиши учун олиб кетишга келади. Кейин эса ўша заҳоти ёки ундан аввалроқ Буюқ Қайғу пайти бошланади. Бу ҳақида Ваҳий китобида ёзилган. Матто хушҳабари 24 бобда ҳам Буюк Қайғу даври тасвирланган. “Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади. Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар қайғуради. Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли қудратга ва буюк улуғворликка бурканиб, булутларда келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top