3:49

Осиёда Масиҳийлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дунёда инсон зоти ишониши мумкин бўлган турли динлар ва эътиқодлар мавжуд. Шулардан бири Насроний дини, яъни Масиҳийлик. Кўпчилик бу ҳақида эшитганида ғарбдан келган дин, деб ўйлайди. Бу диннинг Осиё ва Шарқ давлатларига ёйилишига ғарб давлатларининг таъсири катта бўлган, деб билади. Ростдан ҳам бутун дунё масиҳийларининг 64 фоизи ғарб ва европа давлатларида истиқомат қилади. Шарқ давлатларида эса бу фақат 10 фоизни ташкил қилади. Афсуски, масиҳийлик келиб чиққан Осиё давлатларида бу энг кам фоизни, 3.5 фоизни ташкил қилади. Аммо Исо Масиҳнинг айтганлари бутун дунё учун эди-ку! Шундай бўлса, нима учун Осиёда масиҳийлар сони шу қадар кам? Аммо ўтмишга чуқур назар ташласангиз, Осиёда масиҳийликнинг узоқ ва қизиқарли тарихга эга эканини кўрасиз. Тарихчи Др. Самуэл Мофетнинг яқинда нашр этилган китобида ёзилишича, Масиҳийлик ва илк жамоатлар Осиёда ташкил этилган.

Narrator 2 Осиёда биринчи жамоат қурилган, Янги Аҳд китобининг биринчи таржимаси нашр этилган ва эҳтимолки, биринчи масиҳий шоҳ ҳукмронлик қилган. Осиёда Масиҳийлар жуда ҳам кўп таъқибларга учраган. Улар миссионерликда шу қадар катта ва кенг майдонларни қамраб олгандики, ҳатто ғарб ҳам 13 асргача уларнинг муваффақиятларига етиша олмаган. Исо Масиҳ аслида осиёлик эди. У бутун ҳаётини Фаластинда, Осиё қитъасида ўтказган. У дастлабки ва кучли жамоатни Кичик Осида ташкил қилган эди. Исо Масиҳ осмонга кўтарилганидан кейинги биринчи Ҳосил байрами куни, жамоат ташкил бўлди. Бу куни атрофдаги Осиё давлатларидан одамлар бор эди. Эрондан, Мидеядан, Месопотамиядан (ҳозирги Ироқ ва Эрон оралиғидан) Кападокиядан, Понтус, Фригия ва Памфилиядан, ҳозирги Туркиядан байрамни нишонлашга бой ва обрўли одамлар келишган эди.

Narrator 1 Ҳаворийлар киоби 2 боб 9-10 оятларга қарасангиз, уларнинг ҳаммаси ўз тилларида Хушҳабар эшитиб, кўпчилиги бунга ишониб, сувга чўмдирилиб ўз юртларига қайтиб кетганларини кўрасиз. Ҳаворий Павлус биринчи марта Кичик Осиё давлатлари, Галатияга, Эфесга, Колоссага бориб, сўнгра у жамоатлар учун мактублар ёзган. Тарихга назар ташласангиз, буюк бир имконият қўлдан бой берилганини кўрасиз. 1260 йилларда Италиялик Полослар оиласи Хитойга йўл олади. Қублай Хон уларни илиқ кутиб олади. Улар Италияга қайтиб кетишларидан олдин, Қублай Хон Полослар оиласига Италияга етиб борганларидан кейин Хитойга бир рухоний ва 100та ўқитувчиларни юборишни илтомос қилади. Аммо рухоний фақат икки нафар рохибни Полоcлар билан бирга юборади. Уларнинг орасида ёш Марко Поло ҳам бор эди. Аммо 1271 йилда бўлган уруш бу рохибларни чўчитади ва улар Хитойга бориш ниятидан қайтади.

Narrator 2 Аммо Полослар оиласи саёҳатини давом эттиради. Илк жамоат аъзолари бошқа Осиё давлатларига борганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. Масалан, Исо Масиҳнинг суюкли шогирди Тўма эрамизнинг 52 йилида Ҳиндистонга боради. Унинг сайи ҳаракатлари билан масиҳийлик бугунгача ҳам Ҳиндистондаги кучли эътиқод қилинадиган динлардан бири. Марко Поло эса Ҳиндистонга 13 асрда борган бўлса, кейинчалик Васко де Гама у ерга 15 асрда боради. Уларнинг иккаласи ҳам бу давлатда масиҳийлар ва қадимий Сурия жамоати борлигига гувоҳ бўлишади. Қадимда масиҳийлик савдо йўллари бўйлаб ва ўша йўллар устида жойлашган шаҳарларда ёйилган. Уларнинг орасида ҳозирги Туркияга кирадиган Эдесса, Урфа масиҳийлик энг мустаҳкам ва кўп ёйилган шаҳарлар бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top