3:52

Шубҳаланувчи Тўма

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Каломда Исо Масиҳ Ўзига 12 шогирдни танлаб олган. Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаётига диққат билан қарасак, У бизга ўрганишимиз керак бўлган ҳамма нарсани ўргатади. У айнан шунинг учун ер юзига келганини англайсиз. Исо Масиҳнинг шогирдлари турли касблардаги, турли даражалардаги шахслар бўлган. Бутрус ва Идрис, Ёқуб ва Юҳаннолар балиқчи, Матто солиқчи бўлган. Ҳаммасининг ҳам касблари маълум эмас, аммо Исо Масиҳ шогирдларининг касбларига эмас юракларига қараган. Кўпчилиги оддий одамлар бўлишган. Каломда айтилганидек, “Доноларни шарманда қилиш учун Худованд оддий одамлар орқали ишлашни маъқул кўрди.” Энди Тўмага қайтсак, унинг ҳам Исо Масиҳни учратмасидан олдин қайси касб эгаси бўлгани маълум эмас, аммо унинг ҳаёти қандай якун топганини биламиз. Тўмани ҳинд руҳонийси Кали ўлдирган.

Narrator 2 Тўма ўзининг яҳудийлик урф-одатларига амал қиладиган, Исо Масиҳ хушҳабарини ҳам яҳудийлар ҳам маъжусийлар орасида тарқатишга бел боғлаган шогирдлардан бири эди. Муқаддас Каломдаги Юҳанно китобида ҳам Ҳаворийлар китобида ҳам Тўмани “Дидимус деб ҳам аталадиган Тўма”, деб ёзилган. “Тўма” исми Оромийчада “теома”, яъни эгизак, деган маънони билдирган. Юнон тилидаги “Дидимус” сўзи ҳам эгизак деган маънони билдиради. Тахминларга кўра, у ҳаворий Ёқубнинг қардоши ёки Исо Масиҳнинг Ўзини укаси бўлган. Тўма Исо Масиҳнинг тирилгани ҳақидаги гап-сўзларга ишонмаган. Айнан шунинг учун ҳам унга “шубҳаланувчи Тўма” исми берилган. Юҳанно 20 боб 25 оятда у шундай дейди, “Унинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча , мих чандиқларига бармоғимни теккизмагунимча, биқинига қўлим билан тегиб кўрмагунимча ишонмайман.” У ҳам Масиҳ каби Жалиладан келган ва У ўлганидан кейин яна Жалилага қайтган.

Narrator 1 Шу сўзларни айтганидан кўп вақт ўтмай, Масиҳнинг Ўзи Тўмага кўринади. Тўма эса уни, “Ё Раббим, Худойим” деб атайди. Исо Масиҳ унга, “Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Мени кўрмай ишонганлар бахтлидир!”, дейди. Исо Масиҳ хочга михланишидан олдинроқ, У шогирдларини йиғиб, Осмонга шогирдлари учун жой тайёрлагани кетаётганини ва бир кун шогирдлар ҳам У билан бирга бўлишини айтганида, Тўма “Ҳазрат! — …Қаерга боришингизни билмасак, йўлни қаердан биламиз?”, деб сўраган эди. Худди шу шубҳаланувчи Тўма кейинчалик Ҳиндистонга хушҳабар айтиш учун жўнайди. Дастлабки маълумотларга кўра, у эрамизнинг 52 йилида Яҳудий саёҳатчиси Аббанес билан жанубий Ҳиндистонга Мизирус деб аталган порт шаҳарга саёҳат қилади. Ҳозирги кунда бу жой Керала штатининг Паттанам шаҳридир. Қизиғи шундаки, Керала штати, ўша даврда ҳам яҳудийлар энг кўп яшайдиган штат бўлган.

Narrator 2 17 асрда ёзилган “Тўманинг қўшиқлари”да айтилишича, у Кералага келганидан кейин 40 та Яҳудий ва Браҳманлардан бўлган 3,000та ҳинд Исо Масиҳни ҳаётларига қабул қилган. Замонавий тарихчиларнинг фикрича, Масиҳийлик Ҳиндистонга Тўманинг вафотидан кейин, Сурия ва Эрон томондан борган Масиҳийлар орқали кириб келган. Аммо Тўманинг ўлдирилиши, Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоқларида эмас, жанубий шаҳарлардан бири Милапорда содир бўлган. Тўма Кали руҳонийси билан келишмовчиликка боргач, ўша руҳоний ўз шогирдларини масиҳийга айлантиргани учун Тўмани ўлдиради. Марко Поло ҳам Ҳиндистонга борганида минг йилдан кўпроқ вақт олдин ҳаворий Тўма ҳам шу ерда ўлдирилганидан хабар топади. Унинг суяклари эса кейинчалик Милопорга олиб келиниб, аллақачон мавжуд бўлган жамоат биноси ичига кўмилади. Бу жамоат ҳозиргача мавжуд. Шогирдлар Масиҳга эргашиш шундай азобли ўлим билан якунланишини билса ҳам бу йўлдан қайтмаганлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top