3:45

Ҳаворий Филип

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Муқаддас Каломда Исо Масиҳнинг шогирдлари ҳақида ўқир эканман, уларда қандай ҳислат бўлганки, Масиҳ уларни танлаган, деган ўйга толаман. Масиҳнинг шундай танланган шогирдларидан бири Филип эди. У қандай одам бўлган? Бу ҳаворийни Эфиопиялик амалдор билан боғлиқ ҳикоядан яхши таниймиз. Аммо Муқаддас Каломни яхшилаб ўқиб чиқсангиз, унинг Исо Масиҳ хизматида жуда катта рол ўйнаганини билиб оласиз. Филипнинг ҳаёти ва қандай ўлим топганини билиш бизга кўп нарсаларни ўргатиши мумкин. Филип ким ва қандай одам эди? У ҳақида биринчи марта Юҳанно хушҳабари 1 боб 43-45 оятларда айтилади, “Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни учратиб, унга: — Ортимдан юр!- деди. Филип Байтсайда шаҳридан бўлиб, Идрис ва Бутруснинг ҳамшаҳари эди.

Narrator 2 Филип Натанилни топиб, унга деди: — Мусо Таврот китобида, бошқа пайғамбарлар эса ўзларининг битикларида бир Зот тўғрисида ёзишган эди. Биз ўша Зотни топдик. У Носира шаҳридан, Юсуф ўғли Исо экан!” Бу оятлар бизга икки нарсани кўрсатади. Биринчиси, у Масиҳ ҳақида битикларда нима ёзилганини қидирган. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ Уни чақирганида дарҳол отидан эргашган. Иккинчиси, у Масиҳни топгани ҳамон, Натанъилнинг олдига бориб, унга Масиҳ ҳақида айтди. Бу эса унинг Исо Масиҳнинг келгани ҳақида ҳаммага айтиш истаги кучли бўлганини билдиради. Унинг мана шу ҳислати уни буюк хушҳабарчи қилган. Унинг Раббимизга хизмат қилишга доим тайёр ва шайлиги ҳақида Юҳанно китоби 6 боб 1-14 оятларда ҳам кўринади. “Исо қараса, бир талай халойиқ У томонга келаётган экан. Исо Филипдан: — Бу одамларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? — деб сўради.

Narrator 1 Исо бу гапни Филипни синаб кўриш учун айтаётган эди, аслида Ўзи нима қилишни билар эди. Филип шундай жавоб берди: — Буларнинг ҳар бирига бир бурда нон бериш учун икки юз кумуш тангага нон сотиб олсак ҳам етмайди!” Унинг бу жавобидан хизмат қилишга тайёр бўлганини билиб олсак бўлади. Филип билан боғлиқ яна қандай воқеалар содир бўлган? Филип Исо Масиҳни топгани ҳамон, ўзининг биродари Натанъилга бу ҳақида етказади. У ўшандаёқ хушҳабар айтиш қобилиятини намоён қилган эди. Шундай қилиб, у биринчи масиҳийни Исо Масиҳ олдига олиб келди. Кана шаҳарчасидаги тўй ёдингиздами? Ўшанда ҳам Филип Натаъил билан бирга устози Исо Масиҳнинг ёнида эди. У биринчи матра Исо Масиҳнинг қилган мўъжизасини ўшанда кўрган эди. Кейин эса Юҳанно 2 боб 12-22 оятларда ёзилган, Масиҳнинг Ўз ўлими ҳақида айтган башоратида ҳам Унинг ёнида турган эди.

Narrator 2 Ҳосил байрами кунида ҳам Филип бошқа шогирдлар билан бирга эди. Исо Масиҳ ўлиб тирилганидан ва осмонга олинганидан кейин, Филип бошқа шогирдлар билан бирга эди. Чунки Исо Масиҳ уларга Муқаддас Руҳни олмагунча Қуддусдан кетиб қолмасликни буюрган эди. Филип Исо Масиҳнинг осмонга олинишини ва ундан сўнг фаришталарнинг Масиҳнинг қайтиши ҳақидаги башоратларини эшитганидан сўнг, ичидаги хушҳабар айтиш иштиёқи яна ҳам алангаланган. Эфиопиялик амалдор воқеасини эсланг. Ўша пайтда у бошқа шогирдлар билан Самарияда эди. Худонинг фариштси эса унга Ғазога борадиган саҳро йўлига боришни буюрди. Филип ўйлаб ўтирмай йўлга тушди. Кейин эса аравада кетаётган амалдорга гап бошлади. “Сиз нима ўқиётганингизни тушунаяпсизми?” Баъзан қўрқув туфайли одамлар ўзлари Худо ва Масиҳ ҳақида сўз бошлашларини кутамиз. Аммо Филип ундай қилмаган. Унинг ўзи амалдордан бу ҳақида сўраган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top