3:05

Ташхис қўйиш 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Қадимги вақтларда табиблар беморни кўздан кечириш учун тилини кўрсатишини, қўлини узатишини сўраган. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам одатий ҳол ҳисобланади. Тилда киши организммидаги кўпгина муаммолар кафтдек намоён бўлади. Шунинг учун ҳар куни ойнага қараб тилингизни кўрсатинг ва унинг аҳволидан бохабар бўлиб туринг. Қошиқча ёрдамида тил илдизини тозалаб туриш керак. Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг тозалиги ва соғлиги тилда акс этади. Бироқ тил бошқа аъзоларнинг ҳолати ҳақида ҳам сўзлайди. Иситмалаб қалтираганда ва организмнинг суви қочганда тил қуруқ бўлиб қолади. Нам тилд қуруқлини ҳис этиш қон камлиги ва ошқозонда муаммо борлигидан далолатдир. Агарда тил қуруқ ва унда ёриқлар бўлса, диабетга гумон қилиш мумкин.

Агарда тилни оқ рангдаги шилимшиқ парда қоплаган, бундан ташқари, яра ва пуфакчалар ҳам пайдо бўлса, бу ҳолат энтеритдн дарак беради. Тилнинг орқа қисмида оқимтир караш ҳосил бўлса, ичакларда яллиғланиш жараёни бошланганлигини ёки колитни англаб олиш мумкин. Тилнинг олдинги қисмидаги караш гастрит белгиси, ўрта қисмидагиси гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакда яра борлигини билдиради. Агарда тилнинг ҳамма ерини караш боғласа, ёришлар, шунингдек, тил учида қизил доғ бўлса, ич қотиши ва ичак санчиғидан далолатдир. Терлама ва ичбуруғда тилни ҳаворанг караш қоплаб олади. Ўт пуфаги, жигар ва талоқда муаммо бўлса, тилнинг ўнг томони қизарган бўлади. Тилнинг шишгани В гуруҳи витаминлардан кўпроқ истеъмол қилиши кераклигини англатади.

Кўпчилик кишилар тишлари оппоқ бўлишини орзу қилишади. Лекин улар тиш ранги соғлиқнинг қай аҳволда эканлиги ҳақида дарак беришидан беҳабар. Қордек оппоқ тишлар организмда фтор моддасиинг етишмаслигидан дарак бериши мумкин. Бироз сарғайган ишлар, аксинча, унинг эгаси етарли миқдорда фтор қабул қилаётганини англатади. Сут рангидаги тишлар қалқонсимон безнинг гиперфункцияси белгиси, тишлардаги кулранг тус овқатда яшил сабзавотларнинг етишмаслигидан дарак. Баъзи мевалар ва янги чиқарилган мева шарбатлари меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда тишлар тўқ қизил тусга киради.О Олти ойлик гўдакларнинг ёриб чиққан илк сут тишлари қорамтир ёки жигарранг тусда бўлса, демак , она ҳомиладорлик вақтида тетрациклин гуруҳига мансуб антибиотиклар билан даволанган.

Қўлдаги тирноқларнинг аҳволи организм фаолиятидаги нуқсонларни кўрсатиши мумкин. Бугунги кунда маникюр ёрдамида тирноқдаги ҳар қандай ташқи муаммони бартараф этиш мумкин. бироқ каксалликни яширсанг иситмаси ошкор қилади деганларидек, баъзида тирноқлар ҳам соғлиғимиз ёмонлигидан дарак беради. Тирноқдаги чуқурчалар организмнинг нормал фаолият юритаётганидан далолат беради. Агарда улар йўқ ёки жуда ҳам кичкина бўлса, тирноқлар қалинлашса, у ҳолда организмда қон айланиши, юрак фаолияти билан боғлиқ муаммо бор. Шунингдек, юрак неврози ҳам бўлиши мумкин. Тирноқ чуқурчасининг жуда катта бўлиши, юракнинг қаттиқ уриши, тахикардияга мойиллиги борлигини англатади. Ўзингиз ва яқинларинги соғлиғи ҳақида қайғурадиган бека бўлсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top