Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо сизнинг ҳаётингизда ва ҳаётингиз орқали Ўз ҳаётини акс эттиришни мақсад қилганини биласизми? Бу нарса содир бўлиши учун У Ўзини сизга намоён этиши ва бизни Ўзи билан яқин муносабатга олиб келиши керак. Худо билан яқин муносабатда бўлиш энг устувор нарса. У биздан ҳам ниманидир талаб қилади ва бу нарса бизнинг бутун ҳаётимизга таъсир қилади. Масалан, ҳаётингизда содир бўладиган нарсалар Худо билан тўғри ёки нотўғри муносбат қилишингизни кўрсатади. Тўғри ҳаёт кечирасизми ёки нотўғрими ҳаммаси шунга боғлиқ. Агар сиздан Худонинг Ўғли Исо Масиҳ орқали Худо билан яқин муносабатдамисиз, деб сўрасам, сиз “Унчалик эмас”, деб жавоб беришингиз мумкин. Ё бўлмаса, “Мен ҳатто Худо билан яқин муносабат қандай бўлишини ҳам билмайман”, дейишингиз мумкин. Одатда яқин муносабат деганда, эркак ва аёлнинг жинсий муносабати ҳаёлимизга келади.
Narrator 2 Шу ерда кўп одамлар буни кўриб, тегиниб, ҳис қиладиган нарса деб тушунадилар. Аммо бу кўрганларимиз ҳаммаси ташқи кўзга кўринадиган нарсалар. Яқин муносабат эса кўрган, тегинган ва ҳис қилган нарсаларимиздан ҳам чуқурроқ маънога эга. Кўпинча одамларга Худо билан яқин муносабатда бўлиш мумкин, деб айтсангиз, улар “Агар Худо Ўзи Каломда айтганидек Худо бўлса, Муқаддас, Солиҳ ва ҳаммамиздан ҳам юксак бўлган Худо бўлса ва ҳамма нарсалар устидан Ҳукмрон Худо бўлса, қандай қилиб, мен гуноҳкор шундай Муқаддас Худо билан яқин муносабатда бўлишим мумкин?”, деб сўрайдилар. Худога шунчаки қутқарилишимизнинг ўзи етарли эмас, У Ўзининг ҳар бир фарзанди У билан яқин муносабатда бўлишини истайди. Шунчаки жамоатга бориб юриш ёки Калом ўқиб юришнинг ўзи етарли эмас. Худо билан муносабат қилиш керак. Биз одамлар муносабат қилишга қийналадиган бир замонда яшаймиз.
Narrator 1 Забур 62 бобга қарасангиз бир нарсани кўрасиз. Агар Эски Аҳдда аниқ Худо билан яқин муносабат қилган одам бор бўлса, бу ҳам Ҳазрати Довуд пайғамбар ҳисобланади. У мукаммал одам эдими? Йўқ. У ҳам биздек гуноҳкор эди. “Эй Худо, менинг Худойимсан, интиламан Сенга, Қуруқ, толиққан сувсиз тупроқдай Жоним ташнадир Сенга, Вужудим орзуманддир Сенга. Муқаддас масканингда Сенга нигоҳ ташладим, Қудратингни, шуҳратингни кўрдим. Ҳаётдан афзал Сенинг севгинг, Тилимдан тушмас Сенинг олқишинг. Бир умр Сени олқишлайман, Қўлларимни кўтариб, Сенга сажда қиламан. Илик билан ёғ егандай жоним мамнун бўлади, Шодиёна қўшиқлар ила Сени мадҳ қиламан. Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан.
Ўзинг Менинг мададкорим бўлдинг, Қанотларинг соясида севинч ила куйлайман.
Сенинг ортингдан қолмай эргашаман, Ўнг қўлинг мени маҳкам тутади.”
Narrator 2 Мана нарсаларга, жойга, обрў, машҳурликка ва бошқасига қаноат қилмаган инсон юраги нима дейди. БуХудога ташна инсон юраги. Биз ҳаммамиз турли тоифаларданмиз. Сиз билан шу муносабатлар ҳақида гаплашмоқчиман. Муносабатнинг энг биринчиси бу ҳаммада бўлган Худо билан тўғридан-тўғри муносабат. Худога ишонмаган одам, “Мен ҳатто Худога ишонмайман-ку. У билан ҳеч қандай ишим йўқ”, дейди. Худо — Худо бўлгани учун ҳар бир одамда У билан тўғридан-тўғри муносабат бор. Хўш, У қандай Худо экан? У бутун дунёнинг яратувчиси ва Унинг ҳамма сифатлари шунда мужассам. У бутун борлиқнинг Олий Ҳукмрони. У ҳар нарсанинг ва ҳар бир эҳтиёжнинг таъминотчиси. У бутун инсониятнинг ҳаками. Шунинг учун Худога ишонасизми, йўқми бунинг аҳамияти йўқ. Худо Ўзи айтган Худо экан ҳамманинг Худо билан алоқаси бор. У билан муносабат қиламизми йўқми, бу бошқа масала.