Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар. Кўпинча оиланинг мустаҳкам бўлиши қиз фарзанднинг қандай тарбия кўрганига боғлиқ, дейишади. Шу фикрга мисол тариқасида, “Онасини кўриб қизини ол”, деган мақол бор. Аммо доим ҳам бу фикр тўғри эмаслигини ҳаётий мисоллардан кўришимиз мумкин. Оилада эркакнинг топган тарбияси унинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Ўғил фарзанд келажакда муносиб турмуш ўртоқ, севимли ва намунали ота бўлиши, ҳаётнинг қийинчиликларига дош бериб ундан чиқиб кета оладиган бўлиши учун ўғилга оталарнинг маслаҳатлари жуда ҳам асқотади. Фарзанднинг катта ҳаётга қанчалик тайёр бўлиши ота-онанинг берган тарбия ва ўгитларига боғлиқ. Бугун биз ота-она ўз фарзандига бериши керак бўлган маслаҳатлар билан ўртоқлашамиз. Ўғил фарзандингизга тез-тез, “Қийинчиликларни енгиш қўлингдан келади”, деб айтиб туринг.
Narrator 2 Унга шундай денг, “Ҳаёт турли қийинчиликлардан иборат, бу таҳдидни, болажоним доимий равишда қабул қилишингга тўғри келади. Қатъийлик билан меҳнат қил, зарур бўлганида ёрдам сўрашдан қўрқма ва бошингни ишлат.” Қадрингни бил — Ҳеч қачон на кундалик ҳаётда, на ишда энг камига рози бўлма. Энг яхши бўл ва энг яхшисини танла. Қалбингга қулоқ сол — Юрагинг нима деяётганлигини эшит. Айниқса, бошқа одамлар фикрига қараганда ақллироқ фикр айтаётганида унинг фикрларига эътиборли бўл. Ўзингга нисбатан у қадар жиддий бўлма — Айбинг бўлса, ачинма, аммо уни тан ола билгин. Ўзингнинг устингдан кулишни бил. Оддийроқ бўл, аммо ўзлигинча бўл. Пул ҳаётингни белгиламайди — Ҳаёт фақат пулдан иборат эмас. Ҳаётингнинг энг бахтли онлари ушбу қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлмайди. Қатъият билан меҳнат қил ва яхши пул топ, аммо пул сени қай даражада яхши инсон эканлигингни белгиловчи ўлчам, деб белгилама.
Narrator 1 Йиғлаш – бу табиий ҳол — Қалбинг тошдан эмас. Сен сезгир, оқкўнгил ва адолатлисан. Баъзида узоқ вақт давомида интилган нарсага эришмаслигинг мумкин. Вақти-вақти билан мағлуб бўласан. Агар кўз ёши тўкиб, енгил бўлсанг, кўз ёшига эркинлик бер. Саломатлигинг тўғрисида қайғургин — Ўзинг ҳақингда қайғургин: шифокор қабулига бор, сабзавотлар истеъмол қил, вақтида ухлагин ва жисмоний машқларни бажар. Оилангни унутма — Оиланг доим сен билан бирга бўлади: бахтли онларингда сен билан бирга қувонади ва оғир дамларингда қўллаб-қувватлайди. Албатта, ҳар қандай шароитда ҳам сени яхши кўради. Яқинларингдан узоқлашма. Ўзгалардан яхши эмассан — Сен ажойибсан, аммо автобус ҳайдовчи, оёқ кийимингни тозаловчи ёки уйингни тозаловчи бошқа инсонлардан яхшироқ эмассан.
Narrator 2 Ҳаётда қанчалик муваффақиятга эришишингга қарамай, ёдингда бўлсин: инсонлар ва уларнинг меҳнатини ҳурмат қилишинг керак. Табиатига кўра инсонлар ёвузликка қараганда яхшиликка кўпроқ мойилдирлар. Буни ёдингда тут. Бу дунё фақатгина яхши инсонлардан иборат дегани эмас. Сен нотўғри, ёмон йўл тутувчи одамлар билан рўбару келишинг мумкин. Сен ҳар бир инсонга яхши бўлиш имконияти мавжудлиги, шунингдек, инсон айбдорлиги исботлангунга қадар айбдор эмаслигини унутмаслигингни истардим. Драматик воқеаларни четлаб ўт — Оғриқ ва драма бутун ҳаётинг давомида сен билан изма-из юради. Ҳаётингга хаос, кўнгил қолиши, хавотир каби салбий ҳиссиётларни олиб келувчи инсонлар ва воқеалардан қоч. Ҳаёт бундай нарсаларга вақт кетказиш учун қисқалик қилади. Фақат ўзинг билангина овора бўлма, ўзгаларга ёрдам бер, уларни янги ишларга ундагин. Ўзингдан шундай из қолдиргингки, сендан кейин сени эслаб юришсин.